No menu items!
More
    ДомойИмкониятларЎзбекистонлик муҳаррир, интернет-ОАВ журналистлари ва блогерлар учун “Самарали Telegram-журналистика” мавзуидаги тренинг

    Ўзбекистонлик муҳаррир, интернет-ОАВ журналистлари ва блогерлар учун “Самарали Telegram-журналистика” мавзуидаги тренинг

    Internews халқаро ноҳукумат ташкилоти 2023 йилнинг 2226 май кунлари Ўзбекистондаги профессионал интернет-ОАВ ва Telegram-медиа журналист ҳамда муҳаррирлари учун “Самарали Telegram-журналистика” интенсив-тренингини ташкил қилади.

    Сўнгги йилларда Ўзбекистон медиа ва блогерлари орасида Telegram мессенжерининг машҳурлиги ортиб бормоқда. Агар илгари интернет-медиа Telegram каналларини фақат мазмун учун қўшимча платформа сифатида очган бўлса, ҳозир бу каналлар тобора мустақил медиа мақомини олмоқда. Айни пайтда медиа индустриясидаги янги йўналиш – ўзига хос хусусиятга эга Telegram журналистикаси ҳақида гапириш мумкин.

    Интенсив-тренинг Ўзбекистон журналист, муҳаррир ва блогерларига Telegram контентнинг жорий форматларини, аудитория билан мулоқот қилишнинг самарали усулларини ўзлаштиришга ёрдам беради.

    Тренингда сиз қандай қилиб самарали ахборот сиёсатини олиб бориш, қандай стандарт ва усуллар билан ҳар хил тур ва форматдаги материалларни яратиш, фотограф, оператор ва дизайнерлар ёрдамисиз муносиб визуал контент барпо қилиш, маркетинг ва канални илгари суриш сирларини ўрганасиз.

    Онлайн тренинг давомида кўриб чиқиладиган ва ўзлаштириладиган мавзулар:

    • Telegram-журналистика: тенденциялар, аудитория хусусиятлари, ривожланиш истиқболлари;
    • Telegramянгиликлар: асосий форматлар, структуравий хусусиятлар, тақдимқилиш;
    • Янгиликдан ташқари журналистика: оммабоп форматлар, “узун” матнларни тузиш ва тақдим этиш хусусиятлари;
    • Визуал контент: форматлар, воситалар, MOJO;
    • Telegramорқалиишлаш механикаси: платформанинг техник имкониятлари, воситалар, қўлланмалар, лайфхаклар.
    • Ривожлантириш ва монетизация

    Тренингни ўтказиш санаси: 2023 йил 22-26-май. Ўқув дастури 5 кунга мўлжалланган, дарслар офлайн режимда ўтказилади. Ўтказилиш жойи – Олмаота (Қозоғистон). Иштирокчилар овқат ва турар жой билан таъминланади, уларга транспорт харажатлари тўланади.

    Мураббийлар:

    • Юрий Звягинцев: Россияликмедиа-тренер,муҳаррир, ношир, продюсер;
    • Марат Содиқов:Қозоғистонлик медиа-тренер,профессионал фотограф, оператор.

    Тренингда иштирок этишнинг муҳим ва мажбурий шарти! Тренинг давомида амалий топшириқлар берилади – шунга кўра, тренингнинг барча иштирокчилари шахсий компьютер ва смартфонга эга бўлиши шарт.

    Таълим тили – рус тилида ўзбек тилига синхрон таржима билан.

    Тренингда иштирок этиш учун аризалар 7 май Тошкент вақти билан соат 23.00 гача қабул қилинади.

    Рўйхатдан ўтиш учун, илтимос онлайн шаклни тўлдиринг.

    Барча саволлар билан ekhmelevskaya@internews.org электрон манзилига мурожаат қилинг.

    Internews иштирокчиларга халқаро паспорт олишда ёрдам бера олмаслигига эътиборингизни қаратмоқчимиз. Бошқа давлатга саёҳат қилиш учун амалдаги халқаро паспортга эга бўлиш талабнома берувчининг вазифаси ҳисобланади. Амалдаги халқаро паспортга эга бўлмаган номзодларнинг тренингда қатнашиш ҳақидаги аризалари кўриб чиқилмайди.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read