No menu items!
More
    ДомойИмкониятларЎзбекистон муҳаррирлари, журналистлари ва блогерлари учун “Рақамли хавфсизлик асослари” онлайн тренинги

    Ўзбекистон муҳаррирлари, журналистлари ва блогерлари учун “Рақамли хавфсизлик асослари” онлайн тренинги

    2023 йилнинг 18 ва 19 апрель кунлари Internews ҳалқаро нодавлат ташкилоти ўзбекистонлик профессионал журналистлар, муҳаррирлар ва блогерлар учун “Рақамли хавфсизлик асослари” бепул онлайн тренингини ташкил қилади. Тренингдан мақсад журналистлар ва блогерларга ўз шахсий ва умумий маълумотларини, қурилмалари ва алоқаларини рақамли хавфсизлик хатарлари ва таҳдидларидан ҳимоя қилишга ёрдам беришдан иборат.

    Ахборот ва янгиликлардан фойдаланиш учун инсонлар онлайн маконга борган сари кўп мурожаат қилаётгани сабабли, журналистлар хакерлар, фишинг ҳужумлари, онлайн таъқиблар ва кузатувлар кўринишидаги янги турдаги таҳдидлар ва заифликларга дучор бўлмоқда. Бугунги кунда рақамли хавфсизлик ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ медиа таълимнинг муҳим таркибий қисмига айланиб бориб, журналистлар ва блогерлар учун сўз эркинлигини амалга оширишлари учун қулай муҳит яратмоқда.

    Ушбу тренинг журналистлар ва блогерларни рақамли воситалар ва уларнинг рақамли хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлашда фойдаланиши мумкин бўлган жаҳоннинг илғор амалиётлари ва амалий маслаҳатлари билан таништиради.

    Тренинг қуйидаги мавзуларни қамраб олади:

    • Махфийлик нима ва уни рақамли маконда қандай сақлаб қолиш мумкин
    • Хавф туғдирадиган шартлар ва вазиятлар
    • Парол ва унга тегишли барча маълумот
    • Симсиз тармоқлар
    • ВПН ёрдамида Интернет-трафикни ҳимоя қилиш
    • Фишинг — бу нима ва ундан қандай қочиш керак
    • Электрон почта ва мессенжерлар орқали хавфсиз алоқа
    • Файлларни хавфсиз узатиш ва сақлаш

    Онлайн тренинг саналари: 2023 йил 18-19 апрель. Тренинг Zoom платформасида ўтказилади, ҳар бири икки соатдан ташкил топган иккита вебинардан иборат, вебинарлар жадвали кейинроқ эълон қилинади.

    Ўқитиш тили: рус / ўзбек (синхрон таржима).

    Тренер: Артем Тарасов халқаро тренер, рақамли ва жисмоний хавфсизлик бўйича маслаҳатчи.

    Иштирок этиш учун аризалар 2023 йил 12 апрель, Тошкент вақти билан кундузги соат 12:00 гача қабул қилинади.

    Рўйхатдан ўтиш учун онлайн шаклни тўлдиринг.

    Барча саволлар билан ekhmelevskaya@internews.org манзилига мурожаат қилинг.

    Мазкур тренинг Америка халқининг АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали кўрсатган ёрдами асосида Internews томонидан амалга ошилаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида ўтказилмоқда. Унинг мазмуни бўйича масъулият Internews га юклатилади ҳамда у USAID ёки АҚШ ҳукумати расмий нуқтаи назарини акс эттирмайди.

     

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read