“Янги Репортер” онлайн-конференциялар учун энг қулай хизмат турларини синаб кўрди ва танлаб олди. Уларнинг айримлари мобил дастур сифатида ишласа, бошқаларини компьютерга юклаб олиш мумкин.
Zoom
Ушбу хизмат ёрдамида бизнес видеоконференциялар ўтказиш, видео қўнғироқларни ёзиб олиш ва чат орқали мулоқот қилиш имкони бор. Дастурнинг бепул версияси ҳам мавжуд: 50 кишини таклиф қилиш мумкин, аммо вақт чегараси 40 дақиқа, биринчи видеоқўнғироқ учун чеклов йўқ. Ишончли end-to-end шифрлаш хизмати мавжуд.
Дастурдан фойдаланиш учун уни юклаб олиш лозим. Сайтга ёзишмаларни қабул қилишингиз учун электрон почта манзилингиз киритилади. Ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш саҳифасига кирасиз. Ҳамкасблар ва дўстларингизнинг почта манзилларини кириб, уларни дархол видео чатга таклиф қилишингиз мумкин. Кейин шахсий ҳавола устига босиш орқали дастур яратилади, хизмат автоматик равишда компьютерингизга ўрнатилади.
Интерфейс анча содда ва қулай, дастур тугмачаси автоматик равишда вазифалар панелига ўрнатилади. Gmail орқали дўстларни таклиф қилиш мумкин.
Google+ Hangouts
Google тақдим қилган фойдаланиш учун анча қулай видеочат. Google хизматидан фаол фойдаланувчилар ушбу видеочат билан одатдагидек ва қулай ишлашлари мумкин. Видеоконференциялар бевосита Google+ саҳифасида бўлиб ўтади. Сиз уларни ёзиб олишингиз ва кейинчалик Google+ ва YouTube орқали улашишингиз мумкин.
Ишни бошлаш учун Hangouts плагинини юклаб олиш (ёки шунчаки хизмат веб-сайтига ўтиш), Gmail ёки Google+-ни очиш кифоя. Сўнгра мулоқотни бошлаш учун суҳбатдошнинг контактини танланг, керакли фойдаланувчининг исмини ва видеокамера белгисини босинг.
Gmail фойдаланувчиси бўлган ҳамкасбингиз видеомулоқотга таклифномани олади, агар у почта ойнасини очган бўлса, видео қўнғироқ автоматик равишда пайдо бўлади, фойдаланувчи эса қўнғироқни қабул қилса бўлди. Гуруҳ учрашувини ташкил қилиш учун фойдаланувчилар исми ёнидаги катакчаларни танланг. Ҳаммаси тушунарли ва қулай.
Иштирокчилар суҳбат давомида уланишлари, Google Drive орқали файл алмашишлари, қайдлар ва ҳужжатлар бўйича ҳамкорлик қилишлари ва файлларни умумий виртуал дискка сақлашлари учун имконият бор. Хизмат Google тақвими билан уйғунлаштирилган, шундай экан сиз ва ҳамкасбларингиз ўзаро учрашув кунини белгилашингиз ва видео қўнғироқ пайтида ҳафталик режалар билан ўртоқлашишингиз мумкин.
Бунинг афзал томони, чатлар сизнинг қурилмаларингиз ўртасида синхронлашади. Сиз компьютерда мулоқотни бошлашингиз ва смартфонингизда давом этишингиз мумкин. Дарвоқе, секинлик билан уланишда видео қўнғироқлар Skype иловасига қараганда анча яхши ишлайди.
Хизматдан фойдаланиш учун барча иштирокчиларда Google аккаунти бўлиши керак. Видеомулоқотда 25 нафаргача иштирокчи қатнашиши мумкин, унинг муддати чекланмаган. “Hangouts жонли эфирда” функцияси ҳар қандай миқдордаги томошабинга тадбирни трансляция қилиш имконини беради.
Hangouts плагинини юклаб олинг
ooVoo
Хизмат функционал: сиз 12 кишига видео-конференция ташкиллаштиришнгиз, файлларни узатишингиз (25 Мб гача), матнли хабарлар алмашишингиз мумкин. Қулайлик томони, видеоконференцияни ёзиб олиш ва кейинчалик, масалан, YouTube каналига юклаш имкони мавжуд. Шунингдек, ooVoo ўрнатилмаганлар билан суҳбатлашиш мумкин — видеочат учун ҳавола яратсангиз кифоя. Ушбу ҳаволани олганлар, видеоконференцияга тўғридан-тўғри браузер орқали қўшилишлари мумкин, фақат ўзларининг Facebook аккаунтидаги маълумотларини киритадилар.
Конференцияларга ҳавола орқали таклиф этиш ва браузер орқали тўғридан-тўғри суҳбатлашиш имкони яратилган. Шунингдек, абонент ўзи учун қулай вақтда олиши мумкин бўлган видео мурожаат ва матнли хабарларни ёзиб олса ҳам бўлади. Дўстларни Twitter, Facebook ёки Gmail орқали таклиф қилиш мумкин.
ooVoo иловасини юклаб олиш талаб қилинади. Сўнгра рўйхатдан ўтиш керак: туғилган санангиз, исм, фамилиянгиз, ёшингиз ва жинсингизни кўрсатасиз. Хизмат юклаб олингандан сўнг уни браузерда очса бўлади, қайтадан номингиз ва паролингизни киритасиз ва браузер орқали фойдаланасиз.
Хизмат PC, Mac, Android ва IOS платформаларида ишлайди.
Facebook Group Chat
Видеочат Facebook Messenger орқали ишлайди. Гуруҳли видеомулоқотга 50 нафаргача одам қўшилиши мумкин, аммо бир вақтнинг ўзида олти киши кўринади. Бошқа иштирокчилар тинглаш ва матнли жавоб ёзишлари, стикер ёки анимацион GIF воситасида жавоб беришлари мумкин. Гуруҳдан бир нечта танланган фойдаланувчилар ёки бутун гуруҳ аъзоларига қўнғироқ қилиш мумкин.
Видеоқўнғироқни синаб кўриш учун сизда Messenger дастурининг энг сўнгги версияси бўлиши керак. Аввал суҳбат учун гуруҳ тузиб, уни номлаш лозим, кейин “қўнғироқ”ни босасиз. Шундан сўнг, ҳар бир иштирокчи видеочатга хабарнома олади ва унга қўшилиши мумкин бўлади. Афзал томони, иштирокчилар шахсий компьютерлари орқали ҳам жавоб бера оладилар.
Видеочатдан фойдаланиш қулай ва оддий, бошқа хизматларда бўлгани каби рўйхатдан ўтиш шарт эмас.
Jit.si
Видеоқўнғироқлар учун бепул дастур. Видеомулоқотни осон ташкил қилиш мумкин. Хизмат браузер орқали ишлайди: хизмат сайтига ўтиш ва суҳбатнинг номини киритиш керак. Сўнг ушбу ҳаволани ҳамкасбларингиз билан бўлишинг. Видеомулоқотга чексиз миқдорда иштирокчи қўшила олади. Чат орқали мулоқот қилиш ҳам мумкин, зарурат бўлса, қўнғироқни кутиш ҳолатида қолдириш мумкин.
Дастурдан фойдаланиб, сиз мулоқот хавфсизлиги ҳақида ташвиш чекмасангиз ҳам бўлади. Дастур очиқ кодга эга, аммо барча трафиклар ZRTP протоколи ёрдамида шифрланади. У эса “очиш” қийин тоифасига киради. Буни муҳим қулайлик деб ҳисоблаш мумкин.
Сизда интернет суст ишласа ҳам, хизмат яхши алоқа сифатига эга.
Houseparty
Бу 8 кишилик гуруҳ қўнғироқлари учун бепул мобил илова. Чат функцияси содда ва қулай.
Иловани юклаб олиш керак, ундан кейин сиздан электрон почта, исмингиз, тахаллус ва паролни, сўнгра телефон рақамингизни киритиш сўралади. Рақамингизга тасдиқлаш коди билан смс келади. Кейин дастурдан фойдаланишингиз ва унга дўстларни таклиф қилишингиз мумкин. Буни автоматик почта жўнатиш орқали амалга ошириш мумкин. Матнда таклиф ва сизнинг исмингиз акс этади.
Видео ўртача сифатга эга, фақат инглизча интерфейс мавжуд. Иловани iOS ва Android қурилмаларига ўрнатиш мумкин. Дўстларингиз қайси қурилмадан фойдаланиши муҳим эмас, ташкил этилган видеочатга ҳамма қўшилиши мумкин.