No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганиш“Интернетда ёшингиз нечада?” тести ва тадқиқот натижалари

    “Интернетда ёшингиз нечада?” тести ва тадқиқот натижалари

    Марказий Осиё мамлакатларида босма нашрлар қандай ўқилади? Кўпроқ кимга ишонамиз – телевидениегами ёки ижтимоий тармоқларгами? Матбуотда нотўғри маълумотга дуч келиб қолсак, нима қиламиз? Шу ва шу каби бошқа саволларга “Ижтимоий фикр” тадқиқотлар институти томонидан Internews буюртмасига кўра 2019 йилда Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда ўтказилган социологик тадқиқот натижаларидан жавоб топиш мумкин. Тадқиқот шунингдек, турли ёшдаги аудиториянинг портретини яратишга имкон берди. Ушбу тестдан ўтинг ва Интернетда ёшингиз нечада эканини билиб олинг! Натижалар билан бир қаторда, Марказий Осиё мамлакатлари аудиторияси ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлинг. “Янги репортёр” “Ижтимоий фикр” институтининг энг қизиқарли тадқиқотларини ҳавола этади.

    “Мен телевизор кўрмайман!” – ижтимоий тармоқларнинг деярли ҳар икки фойдаланувчисидан бири ғурур билан шундай дейди. Сезганмисиз? Аслида, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон аҳолисини орасида телевидение ҳали ҳам маълумот манбаи сифатида етакчилик қилмоқда. Фақат 29 ёшгача бўлган қозоғистонлик ёшлар бундан мустасно, улар интернет сайтларга кўпроқ ишонишади. Аммо 29 ёшдан кейин аксарият аҳоли кўпроқ телевизор томоша қилади.

    Босма матбуот билан ҳам вазият унчалик оддий эмас: бир неча йиллардан бери унинг “вафот этиши” башорат қилинаётган бўлсада, аммо тадқиқотга кўра, уч мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпи янгиликларни қоғозли нашрларда ўқишни афзал кўришмоқда! Улар Тожикистонда — 70, Қозоғистонда — 57, Ўзбекистонда – 55%. Мутолаа билан боғлиқ яна бир қизиқ ва кутилмаган факт: босма китобларни 60 ёшдан ошганлар афзал кўришади (бу кутилган ҳолат), шунингдек, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлганлар ҳам! Бунда қоғоз нашрларни яхши кўрувчилар ҳар уч мамлакатда етакчидирлар.

    Тадқиқот муаллифлари қозоғистонликларнинг 89,4 фоизи, ўзбекистонликларнинг 57,7 фоизи ва тожикларнинг 66,8 фоизи интернетдан фойдаланишини аниқладилар. Сўнг улар ушбу рақамларни Халқаро электралоқа иттифоқи маълумотлари билан таққосладилар. Уларнинг ҳисоботида Тожикистон бўйича маълумот келтирилмаган, аммо Қозоғистон ва Ўзбекистон бор, кўрсаткичлар: ҚР — 78,9%, ЎзР — 55,2%.

    Бизнинг фуқаролар интернетда нима билан шуғулланишни ёқтиришади? Масалан, қозоқлар ва ўзбеклар асосан ижтимоий тармоқларда мулоқот қилишади, тожиклар эса янгиликларни ўқийдилар. Яна бир қизиқ ҳолат, учта мамлакатда иккиламчи машғулотлар бир-биридан фарқ қилади: Қозоғистонда юклаб олиш, аудио ва видео тинглаш нисбатан кам кўрсаткичда. Ўзбекистонда фотосуратлар ва видеолар жойлаштириш кўрсаткичи юқори. Тожикистон Республикасида эса китоб (айнан интернетда) ўқиш авжида.

    Сўровда иштирокчиларининг 20 фоизи Интернетда қонуний таркиб учун пул тўлашга тайёр (айтмоқчи, учта мамлакат ичида энг қиммат интернет Тожикистонда, энг арзони эса Ўзбекистонда). Бундан ташқари, Қозоғистон ва Ўзбекистонда қонуний таркиб учун пул тўлаш ғояси кўпроқ аёллар томонидан, Тожикистонда эса эркаклар томонидан қўллаб-қувватланди.

    Тадқиқот давомида турли авлод вакиллари “ташвиқот”, “ахборот урушлари”, “плагиат”, “компромат” ва «компьютер вируслари” нима каби саволларга жавоб беришди. Тадқиқотда одамлар бу нима эканлигини ўз сўзлари билан ифодалашга ҳаракат қилган видеолар бор. Дарвоқе, ёшлар плагиат нима эканлигини, катта авлод эса ташвиқот нима эканлигин яхши билишар экан. Шунингдек, медиа саводхонлик, танқидий фикрлаш, ахборот саводхонлиги даражаси нафақат фойдаланувчиларнинг маълумот даражалари – ўрта, ўртамахсус ва олий эканига боғлиқ бўлмаслиги ҳам маълум бўлди. Компьютерда ишлаш кўникмалари ва интернетдан доимий фойдаланиш одамларга ахборот маконида тезкор равишда ҳаракатланиш, маълумот топиш ва уни текшириш имкониятини беради.

    Агар сиз тестдан ўтмаган бўлсангиз ҳам, ушбу учта мамлакатдаги ўрганиш натижалари билан танишишингиз мумкин:
    Ўзбекистон
    Қозоғистон
    Тожикистон

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read