Агар сиз материалда ўқувчи учун аввалроқ нима бўлганини эслатмоқчи ёки хронологик маълумот тақдим этмоқчи бўлсангиз, вақт жадвалидан фойдаланганингиз маъқул. Бу нафақат ўқувчи воқеликни тушунишига ёрдам беради, балки мақоланинг сифатини ҳам оширадиган воситадир.
Россиялик медиа-тренер, муҳаррир, ношир Юрий Звягинцев Ўзбекистон медиа мутахассислари учун мультимедиа форматлари бўйича маърузалар туркумини давом эттирмоқда. Бундан аввал мутахассис ThingLink хизматида интерфаол фотосурат яратиш ва Draw.io хизматидан фойдаланишни босқичма-босқич ўрганиш борасида машғулотлар ўтказган эди. “Янги репортёр” Canva.cом хизматида вақт жадвалини тузиш бўйича босқичма-босқич қўлланмани ҳавола этади.
Нима учун ушбу форматни ривожлантириш керак?
- Катта ҳажмдаги маълумотларни тартиблаш имконини беради. Сиз мақолангизни мураккаблашган тафсилотлардан тозалаб, уларни инфографикага киритасиз.
- Воқеалар қандай ривожланганини намойиш этади. Одамларда ахборот қабул қилиш кўникмаси турлича, ўқувчи сиз учун тушунарли бўлган нарсани тушунмаслиги ҳам мумкин. Вақт жадвалида буларнинг ҳаммаси аниқ акс этади.
- Вақтни тежайди ва консентрацияни йўқотмаслик имконини беради. Матнда ифодаланган тафсилотлар туфайли у чўзилиб кетиши мумкин.
- Мураккаб мульти-медиа лойиҳаларни яратиш учун мос келади. Вақт жадвали мазмунга мос равишда сингиб кетади.
- Мустақил формат сифатида ишлаши мумкин. У оммавий равишда ўқилиши мумкин.
- Юқори мақом ва маркетинг имкониятлари. Мультимедиа форматларининг мавжудлиги реклама берувчи, ўқувчи ва рақобатчилар олдида ОАВнинг бозордаги мавқеини оширади.
Айрим муҳим қоидалар
- Асосий эътибор саналарга қаратилиши лозим. Вақт жадвали (хронология) нима бўлганда ҳам вақт тасмасидир, аммо истиснолар бўлиши мумкин.
- Матндан имкон қадар кам фойдаланинг. Бу инфографика бўлиб, у ҳажм жихатдан чекланган. Агар қўшимча маълумот тақдим этиш зарурати туғилса, матнга ҳавола, ёрлиқ ёки изоҳ беринг.
- Тафсилотларда матн ҳажми мутаносиб бўлиши лозим. Агар битта блокда учта сатр, бошқасида юзта сатр бўлса, бу ёмон кўринади ва қабул қилинади.
- Иложи бўлса – турли йилларнинг фотосуратларидан фойдаланинг. Интернет ёки архивлардан ўтган йилларнинг фотосуратларини изланг. Бу вақтни ҳис қилиш имконини яратади.
- Вақт жадвали дизайни ОАВнинг дизайнига мос келиши керак. Бу нафақат вақт жадвали, балки бошқа мультимедиа форматларига ҳам тааллуқли.
- Услуб ва дизайн мавзуга мос келиши лозим. Масалан, агар сиз Ўрта асрлар ҳақида вақт жадвалини тузаётган бўлсангиз, ўша даврга мос шрифт шаклларидан фойдаланинг.
- Фактлар ва маълумотларнинг тўғрилигини текширинг. Бу ўринда саналарга эътибор қаратиш масаласи айниқса муҳим.
- Агар керак бўлса, манбани кўрсатинг, ҳавола келтиринг.
Кўп учрайдиган хатолар
- Вақт жадвали қандай вазифани ҳал қилмайди. Сиз уни нима учун қилаётганингизни тушуниб олишингиз керак, акс ҳолда инфографика учун инфографика тузган бўлиб қоласиз.
- Фақат маълум фактлардан фойдаланилади. Урушнинг бошланиш ва тамом бўлиш йилларини кўпчилик яхши билади. Янги, қизиқарли фактлар қўшинг.
- Муҳим босқич ва саналар ўтказиб юборилди. Бунда ривожланиш мантиқан тушунарсиз бўлиб қолади – нима учун дастлаб у ривожланди, кейин эса бошқача тус олди?
- Дизайн тамойиллари мантиқан аниқ эмас. Дизайнда муштаракликни сақланг.
- Бир тусдаги элементларда мутаносиблик бузилган.
- “Вақт кетма-кетлиги” эътибор жалб қилмайди. Агар ўқувчи ушбу воқеалар бир-бири билан боғлиқлигини тушунмаса, демак, вақт кетма-кетлиги бузилган.
Canva хизматида вақт жадвалини яратиш
- Мавзуни ва маълумотларни танлаймиз, уни саналарига ажратамиз, қўшимча материаллар тайёрлаймиз (агар керак бўлса).
- Canva орқали рўйхатдан ўтамиз, тилни, мақомни (масалан, “Мураббий”-“Преподаватель”) ва бепул тарифни танлаймиз.
- Қидирув қаторига “Вақтинча жадвалли инфографика” – “Инфографика с временной шкалой”ни киритамиз, тегишли шаблонни танлаймиз.
- График муҳаррир очилади. Пастки ўнг бурчакда – шаблонни катталаштириш учун Zoom, чап менюда – таҳрир учун воситалар: шаблонлар (шаблонни исталган вақтда ўзгартириш мумкин), фотосурат (фотосурат фонд кутубхонаси, калит сўзлар ёки мавзу бўлимлари бўйича танлаш мумкин), элементлар (пиктограммалар кутубхонаси, кулгичлар, рамкалар, чизиқлар ва бошқалар), матн (кирилл алифбосида шрифт варианти мавжуд); фон (уни ўзгартириш мумкин); юкламалар (муҳаррирга юкланадиган барча файллар мавжуд).
- Шаблоннинг ҳар қандай элементини алмаштириш мумкин: унинг устига босинг, юқори қисмида бошқарув панели пайдо бўлади, унинг ёрдамида матн киритиш, расмларни юклаш, фонни ўзгартириш, элементни ўчириш-қўшиш ва ҳ.к. мумкин.
- Ўзингиз фотосурат жойлаштирмоқчи бўлсангиз, “Юкламалар”-“Загрузки” опциясидан фойдаланинг.
- Вақт жадвалини сақлаш учун “Юклаб олиш”-“Скачать” тугмачасини босинг ва форматни танланг (JPG, PNG, TIF, PDF).
Canva хизматининг ўзига хосликлари
- Яхши функционал бепул тариф мавжуд;
- Кўп тилли хизмат (рус тилида ҳам бор);
- Шаблондан фойдаланиш ёки ўзингиз инфографика яратишингиз мумкин;
- Хизматда қулай график муҳаррир мавжуд;
- Хизмат дизайнер бўлмаган мутахассислар учун ҳам қулай интерфейсга эга.
Canva хизматининг муқобиллари: TimelineJS, Venngage, Sutori, MyHistro, Tiki Toki, TimeRime
Муаллиф: Ольга Королева