No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишFacebook мисолидаги “ақлли тасма”. Эльнара Петровадан алгоритмлар билан ишлаш бўйича тавсиялар

    Facebook мисолидаги “ақлли тасма”. Эльнара Петровадан алгоритмлар билан ишлаш бўйича тавсиялар

    Ижтимоий тармоқлар ва аксарият видео-хостинг платформаларида “ақлли тасмалар” функцияси мавжуд. Бу тўпланган маълумотлар асосида ҳар бир кишига ўзи учун қизиқ бўлган нарсаларни намойиш этадиган хатти-ҳаракатлар, машғулотлар, фойдаланувчининг таркибга бўлган муносабатини таҳлил қилувчи махсус алгоритмлардир. Шунинг учун, агар сиз одамлар кўришини истасангиз, постларингиз аввало алгоритмга мос келиши керак.

    Буни қандай амалга оширилади? “Ақлли тасмалар” алгоритми нимани назарда тутади? Қандай қилиб устунликка эришиш мумкин? Таркибнинг қайси турлари машҳур? Бу ҳақда “NextMedia экспертлар маркетинги агентлиги” таъсисчиси ва директори Эльнара Петрова “Яратамиз. Ўйнаймиз. Жалб қиламиз – СТОРИКРАФТ 2020” доирасида ҳикоя қилади.

    .три.точки. Знай, что смотришь!

    Facebook фойдаланувчиси бир кунда 1500 дан ортиқ хабарлар олади, аммо ўрта ҳисобда тасмада улардан фақат 100 тасини кўради. Агар сиз ўз тасмангиз билан ҳамкасблар, дўстлар, қариндошлар тасмаларини солиштирсангиз, бу турлича ахборот майдонлари эканини кўрасиз. Бизда киришда 1500 та ёзув, чиқишда 100 та, қолганлари алгоритм тасмасидан ўтмаган.

    Фойдаланувчи учун нимани намойиш қилишни ҳал этишда алгоритмлар эътиборидаги учта асосий омил:

    • Хулқ-атвор
    • Қизиқишлар
    • Реакция (муносабат)

    Facebook алгоритмлари нималарни ҳисобга олади?

    • Долзарблик. Алгоритм эълон қилинаётган чиқишларнинг рейтингини белгилайди ва уни биз тасмада кўрган тартибда намойиш қилади. Facebook нуқтаи назарида долзарблик, нафақат эълон қилинган сана, балки фойдаланувчининг кутган нарсаларига мос келиши. Алгоритмлар evergreen-контентни (абадий яшил) таний олади ва улар узоқ вақт давомида долзарблигини сақлаб қолади.
    • Постларни кўриш вақти. Facebook фойдаланувчи саҳифадаги у ёки бу чиқишни кўришга қанча вақт сарфлашини, қайси қурилмадан кираётганини ва таркибни қандай истеъмол қилишини аниқлай олади. Бу сиз ҳамжамият стратегиясини тузишда эътиборга олишингиз муҳим бўлган жихат. Агар сиз фойдаланувчи очолмайдиган ҳаволаларни эълон қилсангиз, алгоритм буни эслаб қолади ва сизнинг постларингизни бу ва бошқа шу каби фойдаланувчиларга тақдим қилмайди.
    • Видео билан шуғулланиш. Анъанавий лайк ёки шарҳ эмас, балки овозни ёқиш, тўлиқ экран режимига ўтиш, видеони юқори сифатда кўриш.

    СИЗНИНГ ВАЗИФАНГИЗ –ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ ДИҚҚАТИНИ БОШҚАРИШ.

    Facebook алгоритмлари яна нималарни ҳисобга олади?

    • Алмашинув частотаси (улашиш функцияси)
    • Лайк ва изоҳлар
    • Сизнинг ҳамжамиятингизга обуна бўлиш
    • Хабар эълон қилингани тўғрисидаги хабар созламалари
    • Трансляцияларга уланиш вақти
    • Видеони кўриш ҳисоботи. Обуначилар юкланган видеоларнинг қайси қисмини кўрадилар?
    • Мессенжерларжаги бевосита коммуникациялар сони

    Қандай қилиб таъсир доирасини аниқлаш ва устуворликка эришиш керак?

    • Муҳим мезонлар бўйича қарор қабул қилувчи одамларни таҳлил қилинг: касби, компанияси, кучли томонлари.
    • Уларни нима қизиқтириши, нималарни ёзаётгани ва нима деяётганларини аниқланг.
    • 3-6 ой мобайнида сиз эътибор беришга тайёр бўлган одамлар рўйхатини тузинг.
    • Уларнинг чиқишларига изоҳлар ёзинг ва муҳокамаларда иштирок этинг.
    • Уларнинг номларини ўз чиқишларингизда эслатиб ўтинг.

    НАТИЖА: СИЗ УЛАРНИНГ ТАСМАСИДАСИЗ, АЛГОРИТМЛАР СИЗЛАРНИ ТАНИШ ВА ДЎСТ ДЕБ ҲИСОБЛАЙ БОШЛАЙДИ.

    2015 йилда Facebook “намойишда устуворлик” опциясини тақдим этди, бу бизга қайси дўстларимиз ёки янгиликлар тасмасида биринчи бўлиб қандай хабарларни кўришни танлаш имконини беради. Сиз созламада қайси устунликни танласангиз, хабарлар саҳифасидаги янгиликлар тасмасининг юқори қисмида сиз истаган постлар кўриниш беради. Ушбу опция учун максимал чеклов – 25 аккаунт.

    Қандай қилиб фойдаланувчиларни сизнинг ёзганларингизни биринчи ўринга қўйишига ишонтириш мумкин? Улардан буни бевосита илтимос қилинг. Агар 5 % обуначилар сизга устуворлик берсалар, алгоритмлар сизни фойдали манба сифатида қабул қилади ва ижтимоий тармоқларда қўллаб-қувватлай бошлайди.

    МАСЛАҲАТ: ҲЕЧ БИР ПЛАТФОРМА РАҚОБАТЧИ ПЛАТФОРМАНИ ЁҚТИРМАЙДИ. YOUTUBE ВИДЕОЛАВҲАЛАРИГА ҲАВОЛАЛАР БЕРМАНГ, АЛОҲИДА ВИДЕОЛАВҲА СИФАТИДА ЮКЛАНГ.

    Facebookда оммалашган форматлар

    Эфир видеога нисбатан олти марта кўпроқ коммуникация тўплайди. Бу бевосита эфирнинг қандай ташкил қилиниши билан боғлиқ. Форматнинг моҳияти интерфаол коммуникацияга боғлиқ.

    Facebook тренинглар, савол-жавоблар, давра суҳбатлари, аудитория билан мулоқот қилиш, меҳмон ва мутахассисларни таклиф қилишда фойдаланиш учун веб-платформа сифатида қулай. Facebook оқим хизмати узоқ вақтдан бери ишлаб келади, шу мақсадда сизнинг трансляцияларингизни янада профессионаллаштирувчи дастурлар яратилган. Масалан: Zoom, Ecamm, Belive.tv.

    Жонли эфир билан ишлаш бўйича баъзи маслаҳатлар:

    • Албатта эфирларни ишлатинг.
    • Эфир мунтазамлигини қандай узайтириш ҳақида ўйланг. Масалан, эфирдан мос номлар остидаги қисқа роликларни кесиб олиш мумкин.
    • Жонли эфирларга тайёргарлик кўринг. Бу мураккаб жанр. Агар сиз тутуриқсиз гап айтиб қўйсангиз ёки хато қилсангиз, бу сиз учун хавфли бўлиши, сизга қарши восита сифатида келиши мумкин. Томошабинлар бу каби муваффақиятсизликларни тез илғаб олишади.
    • Валерия Лелягина билан NextMediaPodcast 103-сонини тингланг.

    Эльнара Петрованинг маҳорат дарси “Яратамиз. Ўйнаймиз. Жалб қиламиз – СТОРИКРАФТ 2020” инновацион лабораториясининг бир қисмидир. Минтақавий инновацион лаборатория Европа Иттифоқи молиялаштирадиган ва Internews томонидан амалга оширилаётган “Марказий Осиёда радикаллашув ва нотўғри ахборот тарқалишига қарши курашни кучайтириш” лойиҳаси доирасида ўтказилади.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read