No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишВизуал эмпатия: ҳиссиётни сурат орқали кучайтиришнинг саккиз усули

    Визуал эмпатия: ҳиссиётни сурат орқали кучайтиришнинг саккиз усули

    – Ҳар қандай расм (иллюстрация) тўлақонли ҳикоядир. Асосийси, томошабин уни ўқий олишида, – дейди “Самокат” нашриётининг рассоми, безакчиси, арт-директори Поля Плавинская.

    Иллюстрация асосан эмоциональ даражани белгилаб беришга хизмат қилади. Рассомнинг вазифаси – битта воқеани бошқа даражада айтиб бериш, эҳтимол чегарадан ташқарига чиқиш ёки матнда ёзилганидан кўра кўпроқ ҳиссий туйғуларни уйғотишдан иборат. Биз тасвирга қараганимизда у бизга ёқиши ёки ёқмаслиги ҳам мумкин. У қўрқув ёки ҳамдардлик келтириб чиқариш хусусиятига эга. Ана шу нарса эмпатия дейилади.

    Қандай қилиб таъсирни кучайтириш, вазиятни янада кучлироқ ҳис этиш мумкин? “Янги репортёр” бунинг учун саккизта восита ва мисолларни жамлади.

    • Метафора. Бу эслаш керак бўлган биринчи восита, чунки у ҳис-туйғуларни кучайтиришга ва муҳим нарсалар ҳақида бошқа нуқтадан ҳикоя қилишга имкон беради.
    Поля Плавинскаянинг чиқишидаги иллюстрацияли метафорага мисол. Бўлиққа чизилган аёлнинг портрети хотин-қизлар ҳуқуқлари тўғрисида қандайдир тасаввур бериши мумкин
    • Синестезия. Сиз лимонга қарасангиз нима юз беради? Оғиз бўшлиғида тупук ажралиб чиқади, лимон таъами ва ҳидини хис қиласиз. Сезги даражасида мос хиссиётларни кечирасиз. Инсон бирор суратга қараб, унинг ҳидини сезса, товушини эшитса ёки буюмнинг ҳароратини ва мавжудлигини ҳис қила бошласа, ана шу синестезия деб аталади.
    Поля Плавинская тақдимотидан скриншот. Расмга қараб, айримларда ияк оғириғи пайдо бўлиши ёки ноқулайлик юзага келиши мумкин. Томошабин гўё тишлари тушиб кетаётган одамнинг дардини ҳис қилаётгандек бўлади.
    • Композиция. Объектларнинг бир-бирига нисбатан жойлашувини идрок қилиш.
    Поля Плавинская тақдимотидан скриншот. Композиция ҳақида мавҳум (абстракт) расмлар намунасида тушунтирган осонроқ. Оқ қоғоз устига мавҳум буюмларни қўйиб чиқишга ҳаракат қилинг. Мия баъзи нарсаларни ўйлашга ҳаракат қила бошлайди
    • Ранг. Расмдаги оқ рангли бўшлиқ. Форма ва контраформа билан ўзаро муносабатларни шакллантириш маҳорати муҳим жихатдир. Композиция яратишда оқ рангдан қўрқмаслигингиз керак.

    Поля Плавинская тақдимотидан скриншот. Тўғри танланган ранг кайфиятни кўтаради, ҳиссиётларни оширади. Оқ рангни ишлатишдан қўрқманг – аксарят расмларда у бўшлиқ эмас, балки тўлақонли ранг сифатида келади.

    • Оҳанг. Кўпинча у товуш билан боғлиқ бўлади. Расмдаги ритм ҳақида гапирганда, биз мусиқа тинглагандаги хиссиётларни бошдан ўтказамиз.
    Поля Плавинская тақдимотидан скриншот. Турли томонга кетаётган турфа одамлар, уларнинг қадам товуши ритм яратади ва томошабин бу қадамларни тасаввур қилади.
    • Қофия. Қачонки қайсидир объектлар бир-бири билан қофиядош бўлса. Биз уларнинг ўзаро боғлиқлигини тушунамиз.
    Поля Плавинская тақдимотидан скриншот. Парвоздаги қушларга айланадиган пианино клавишлари, – муваффақиятли қофияланган объектга мисол бўла олади.
    • Бўшлиқ. Биз бу нуқтани тепадан қараганда дарахт ёки яқин масофадан назар солганда пашша сифатида қабул қилишимиз мумкин. Бу бўшлиқ маневрлар учун қулай. Бўшлиқ, ажралиш кайфияти, лекин биз қаҳрамонларнинг кайфиятини чиндан ҳам ҳис қиламиз.
    Поля Плавинская тақдимотидан скриншот. Одамлар, уларнинг соялари ва атрофда бошқа ҳеч нарса йўқлиги томошабинда бўшлик ёки айрилиқ ҳиссини уйғотади.
    • Қаҳрамон образи. Битта қаҳрамонни ёки унинг кайфиятини қандай қилиб турлича шаклда намойиш қилиш мумкин.
    Поля Плавинская тақдимотидан скриншот. Бу суратнинг фантастик хусусияти – битта қаҳрамонни турли хил ҳис-туйғу ва кайфиятда тасвирлаш мумкин.

    Поля Плавинскаянинг маҳорат дарси “Яратамиз. Ўйнаймиз. Жалб қиламиз – СТОРИКРАФТ 2020” инновацион лабораториясининг бир қисмидир. Минтақавий инновацион лаборатория Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган ва Internews томонидан амалга оширилаётган “Марказий Осиёда радикаллашув ва нотўғри ахборотга тарқалишига қарши курашни кучайтириш” лойиҳаси доирасида ўтказилади.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read