No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишҚандай қилиб яхши интервью тайёрлаш мумкин: Юлия Мучникдан 10 та маслаҳат

    Қандай қилиб яхши интервью тайёрлаш мумкин: Юлия Мучникдан 10 та маслаҳат

    Мавзу ва суҳбатдошни, чуқур, аниқ ва муҳим саволларни қандай танлаш ва шакллантириш керак? Нима учун суҳбат(интервью)га яхши тайёргарлик кўриш муҳим? Қандай қилиб? Агар суҳбат сиз режалаштирган руҳда кечмаётган бўлса, қандай йўл тутиш лозим?

    «Интервью» тренинги давомида шу ва бошқа саволларга руссиялик журналист, Россия телевидениеси академияси аъзоси, “Интервью”, “Ахборот-таҳлил дастури”, “Ҳафталик публицистика дастури” ва “Ҳафталик ахборот-таҳлил дастури” каби йўналишларда тўққизта ТЭФИ мукофоти соҳибаси Юлия Мучник жавоб берди.

    “Янги репортёр” Юлиянинг 10 та тавсиясини тақдим этади.

    1. Интервью олиш учун қачон киришиш керак, қачонки, агар сиз суҳбатнинг мақсадини ва у нега тингловчи учун қизиқарли бўлишини аниқ тушунсангиз; ўзингиз етарлича мушоҳадали ва қизиқувчан бўлсангиз; қаҳрамоннинг тарихига қизиқсангиз ва тинглаш маданиятига эга бўлсангиз.
    2. Тайёрланинг. Суҳбатдошингиз ҳақида барча маълумотларни ўрганиб чиқинг. Саволларни ўйлаб қўйинг, лекин суҳбат олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада кечиши мумкинлигини эътиборга олинг. Ёдда тутинг: интервьюда зиддият ва драма бўлиши керак – боғлиқлик, авж нуқта ва якуний хулоса.
    3. Агар қаҳрамон интервью беришни истамаса (қўрқса, ОАВга ишонмаса, вақти йўқ бўлса ва ҳоказо), уни ҳис-туйғулари орқали бошқаришга ҳаракат қилиб кўриш мумкин: ғурури, адолат, айбдорлиги, обрў, қўрқувлари. Алал-оқибат, агар сиз яхши профессионал обрўга эга бўлсангиз, уни рози қилиш мумкин, шунинг учун унинг қанчалик муҳимлигини доимо ёдда тутишингиз лозим.
    4. Дастлабки саволнинг қандай бўлиши жуда муҳим. Ушбу савол билан суҳбатдошни ҳам, томошабинларни ҳам ром қилишга ҳаракат қилинг. Интервьюни энг кескин савол билан бошламанг, низоларни суҳбат ўрталарига сақлаб қўйинг.
    5. Сиз буни қилмаслигингиз керак: мунозарага киришиш, маъноли ҳаракат ва қарашлар қилиш, қуюшқондан чиқиш, монелик ёки қаршиликни намоён қилиш.
    6. Агар қаҳрамон маълум бир нуқтаи назарда собит бўлса, унга қарши барча далилларни топинг. Меҳмоннинг кўнглини овлашга ҳаракат қилманг, акс ҳолда бу унинг тўлиқ очилишига монелик бўлади. Суҳбатдош ўрнига саволларга жавоб берманг.
    7. Саволлар аниқ бўлиши керак. Қанча аниқ бўлса, шунча яхши. “Қандай қийинчиликларга дуч келмоқдасиз?” – бу ўта нотўғри савол. Бунга жавоб аниқ: сиз умумий гаплардан иборат ҳикояни тинглайсиз. Шунингдек, қуйидагиларга йўл қўймаслик керак: даъволар, кечирим сўраш, тилёғламалик, сўроқ ва хиёнат. Энг яхши савол – қисқа ва лўнда бўлади.
    8. Суҳбатдошни тингланг! Сукунатни қадрига етинг – баъзида шунақа сукутдан сўнг суҳбатдош ўта муҳим нарсаларни гапира бошлайди. Ҳиссиётларингизни жиловлашни ўрганинг.
    9. Бирор нарсани билмаслигингизни айтишдан ва суҳбатдошдан буни аниқлаштиришдан чўчиманг. Шу мақсадда унинг гапига аралашишдан қўрқманг. Бошингизни тасдиқ ишораси билан қимирлатманг ва оғзаки тасдиқлаб турманг. Жавоб берувчига мавзудан узоқлашишга йўл қўйманг.
    10. Суҳбат сўнггида тафсилотларни аниқлаштириб, қўшимча маълумотларни ёзиб олинг, оралиқда фойдаланиш мумкин бўлган (агар суҳбат видео форматда бўлса) тасвирларни туширинг. Ва раҳмат айтишни ҳам унутманг!

    Юлия Мучникнинг маҳорат дарси Internews “Интервью” онлайн тренинги доирасида бўлиб ўтди.

    Лойиҳа АҚШ Халқаро тараққиёт Агентлиги (USAID) кўмагида MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида амалга оширилади.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read