Марказий Осиёнинг 60 нафар журналист ва блогерлари тўртта номинация бўйича “MediaCAMP Award-2020” II минтақавий танловининг финалчаларига айланишди.
Биринчи босқичда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда тақдим этилган ишлар алоҳида кўриб чиқилди. Кейинги босқичда ушбу беш мамлакатнинг финалчилари ўзаро рақобатлашадилар ва уларнинг ишларини ОАВда профессионал иш тажрибасига эга бўлган беш нафар мустақил экспертлардан иборат ҳудудий ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боради. Ҳакамлар ҳайъатининг раиси – Internews вакили.
Танлов ғолиблари 19 сентябрь куни MediaCAMP Fest 2020 фестивалининг ёпилиш маросимда эълон қилинади ва тақдирланади.
MediaCAMP Award 2020 учун қуйидаги тўртта номинация бўйича ҳаммаси бўлиб 282 та иш келиб тушди:
- “Ҳукумат ва жамият”,
- “Ёрдам бериш фурсати”,
- “Қаҳрамонлар ёнимизда”,
- “Чегарасиз авлод – имкониятлар вақти”.
Танловнинг бешинчи номинацияси – махсус номинация бўлиб, у “Объектив” деб номланади ва танлов учун фотосуратлар қабул қилинади. Ғолиб эса MediaCAMP Fest 2020 веб-сайтида интернет овоз бериш йўли билан аниқланади.
Қолган тўрт номинация бўйича материалларни қабул қилиш эса 31 июлда якунланди.
- Қозоғистондан 70 та ариза келиб тушди
- Қирғизистондан — 61
- Тожикистондан — 42
- Туркманистондан — 37
- Ўзбекистондан — 72 та ариза
282 та ижодий ишдан 201 таси миллий танлов комиссияларига кўриб чиқиш учун тақдим этилди. Ундан аввал эса танлов ташкилотчилари техник саралаш жараёнини ўтказдилар – танловнинг қуйидаги шартларига жавоб бермаган аризалар иштирокчилар рўйхатидан чиқарилди:
- танлов учун тақдим этилган ишлар 2019 йилнин 1 июлидан 2020 йилнинг 31 майигача нашр этилган бўлиши керак;
- бир муаллиф ёки битта таҳририят ҳар бир номинация бўйича фақат биттадан иш тақдим этиши мумкин;
- хорижий оммавий ахборот воситаларида нашр этилган материаллар кўриб чиқишга қабул қилинмайди. Яъни MediaCAMP дастури ишлаши мўлжалланган Марказий Осиё минтақаси мамлакатларидан (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) ташқарида рўйхатдан ўтган оммавий ахборот воситалари, ушбу республикалардан ташқарида бош офисга эга ва чет элдан молиялаштириладиган бўлса.
Агар сиз ўз исмингизни финалчиларнинг қуйидаги рўйхатида топмаган бўлсангиз, илтимос, танлов учун тақдим қилган аризангизни текшириб кўринг – эҳтимол, сизнинг материалингиз хорижий ОАВда нашр этилган ёки бошқа шартларга мос келмаган бўлиши мумкин. Кўриб чиқилмаган ишлар белгиланган муддатдан аввал ёки кейин эълон қилинган, Сиз 2021 йилда танловга иштирок этиш учун такрор ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Ҳар бир мамлакатнинг миллий комиссияси номзод материалларни 10-14 кун давомида ўрганиб чиқди ва ҳар бир ишни тўртта мезон бўйича (“Материалнинг сифати”, «Визуал ва техник тавсифлаш”, “Касбий стандартларга мувофиқлиги”, “Ижодий ёндашув”) баҳолади. Кейин баллар умумлаштирилди. Иштирокчилар максимал 100 балл, энг камида 20 балл тўплашлари мумкин эди.
Бешта мамлакатнинг ҳар биридан ушбу танлов натижаларига кўра қуйидагилар MediaCAMP Award 2020 финалчилари бўлдилар:
Ўзбекистон
“Ҳукумат ва жамият” номинацияси
- Нодирбек Нортўраев, юқори сифатли канализация тизимининг йўқлиги учун Ўзбекистон тўлайдиган нарх ҳақида мультимедиали материал тақдим қилган.
- Шуҳрат Шокиржонов, “Kun.uz суриштируви: СамДУдан “йиқилган” қизлар балларни ҳисоблашда кўзбўямачилик бўлганини айтишмоқда” материали билан.
- Мусулмонбек Иброҳимов, “Andijoncha spektakl-2: Viloyat hokimligi yolg‘on va soxta hujjatlar bilan ko‘zbo‘yamachilikni davom ettirmoqda” иши билан.
“Ёрдам бериш фурсати” номинацияси
- Отабек Исроилов, “Машъал” газетасида чоп этилган мақола муаллифи.
- Замира Болтаева, аёллар ҳақида сукут сақлаш мумкин бўлмаган ҳикояларни жамлаган.
- Сайёра Шоева, “Сотилган Муҳаббат… қабристонда тунади” мақоласи билан.
“Қаҳрамонлар ёнимизда” номинацияси
- Қобулжон Аҳмедов, “Зулмат ортида” қисқа метражли фильм билан.
- Дилором Қаршибоева, “YPX xodimlari ayollarni nega to’xtatishdi? | Tilamchi bir kunda qancha” ишларини тақдим қилган.
- Айжамал Жолбасбаева, “Баҳорни яратган гул” мақоласи билан.
“Чегарасиз авлод — имкониятлар вақти” номинацияси
- Константин Башлаев, ўзбекистонлик олимлар қандай қилиб гаражда келажак технологияларини яратишмоқда.
- Шуҳрат Шокиржонов, “Тўғри йўлдаги “самарқандлик Робин Гуд”: у бўлиб ўтган ишлардан таассуфда” сарлавҳали мақола тақдим қилган.
- Сайёра Шоева, “Нега 220 нафарга мўлжалланган мактаб-интернатда 365 нафар бола таҳсил олмоқда?” мақоласи билан.
Қозоғистон
“Ҳукумат ва жамият” номинацияси
- Лукпан Аҳмедьяров ва Рауль Упоров, “Уралская Неделя” нашри, “Нефтнинг нариги томонида” ҳужжатли фильми.
- Жасин Биркенов “Шалқарға апарар жол” материали билан (“Хабар 24”).
- Алиса Масалёва, танловга тақдим қилинган оиладаги зўравонликлар муаммоси тўғрисида материали билан.
“Ёрдам бериш фурсати” номинацияси
- Умиша Нурбек Шинтемирули, тақдим қилган видеоматериали.
- Оксана Акулова, “Время” газетасида чоп этилган “…Ва кейин мен йиғлай бошладим” мақоласи.
- Амангул Эрмекқизи, Qfm иши билан.
“Қаҳрамонлар ёнимизда” номинацияси
- Дия Батенова, “Қозоғистонлик дунё ўзгаришлари агенти” материали.
- Айжан Мадиходжаева, мактаб ўқувчилари ва талабалар ўзларининг таълим лойиҳаларини қандай яратишади материали.
- Акмарал Майкозова, “Рақс майдончасига киришга изн беринг!” номли материли билан.
“Чегарасиз авлод — имкониятлар вақти” номинацияси
- Роза Аренова, Informburo.kz сайтида эълон қилинган мақоласи.
- Айнур Шошаева, тақдим қилган “Жетімдер тағдыры: “Тойымыз өткен соң алып кетеміз…” иши билан.
- Людмила Калашникова, қозоғистонлик фермер оддий чўпонларни қандай қилиб ишдан бўшатгани ва бундан анча иқтисод қилгани ҳақидаги ҳикояси билан.
Қирғизистон
“Ҳукумат ва жамият” номинацияси
- Александра Ли ва Метин Жумагулов, “Дарахтлар ўрнига саройлар. Ҳукумат Отатурк боғининг учдан бир қисмидан кўпини қандай вайрон қилди” иши билан.
- Алексей Журавлёв, нима сабаб бишкекликлар ҳаракатланиш учун автомобиль танлашига тўғри келаётгани ҳақида ҳикоя қилган.
- Елена Нечаева, YouTube муаллифлик каналида эълон қилинган “Қора қути, оқ шовқин” материали билан.
“Ёрдам бериш фурсати” номинацияси
- Елена Яковлева, ТРК “НТС”, “Саратонни енгиш мумкин!”
- Айжамал Туголбай қизи, “ВИЧке байланган балалык-үзүлбөгөн үмүт…” материали билан.
- Ҳаким Юсупов, Иссиқкўлдаги экологик вазият тўғрисидаги махсус репортаж тақдим қилган.
“Қаҳрамонлар ёнимизда” номинацияси
- Бекжон Асилбеков ва Александра Титова, “Политехника университети ва Тиббиёт академияси талабалари Қирғизистонда биринчи бионик протезни қандай ясадилар”.
- Элмурат Аширалиев, танловга “КИШИ” муаллифлик ишини тақдим қилган.
- Айжамал Туголбай қизи, “Кызыл өрүктүн София Ротарусу” материали билан.
“Чегарасиз авлод — имкониятлар вақти” номинацияси
- Жайнагул Талас қизи, “Сыноого сынбаган “президент кыз” видео материалини тақдим қилган.
- Нурзада Жоломанова, kg учун Қирғизистонда истеъдодли инсонлар жуда кўплиги, шунчаки улар оммага маълум эмаслиги ҳақида материал ёзган.
- Болот Сатаркулов, Қирғизистонда нима учун етим болалар давлат нафақаларини ололмаётганини аниқлаган.
Тожикистон
“Ҳукумат ва жамият” номинацияси
- Гулнора Амиршоева, “Вечёрка” медиакомпанияси, собиқ маҳбус аёллар ҳақидаги лонгрид.
- Ёдгор Исломбеков, Iron King канали муаллифи, Каромат Шарипов билан интервью.
- Абдулло Гурбати, “Азия-Плюс” медиагуруҳи, ногиронлиги бўлган инсонлар учун қулай муҳитнинг йўқлиги ҳақидаги мақола.
“Ёрдам бериш фурсати” номинацияси
- Анна Мифтахова, бошпанасиз ҳайвонлар ҳақидаги материал.
- Алия Хамидуллина, Даун синдроми бўлган болалар ҳақидаги материал.
- Анушервон Шоймардонов, “Бизга ёрдам беришда ёрдам беринг”, “Фуқаролик эркинликлари идораси” акциялари ҳақидаги лавҳа.
“Қаҳрамонлар ёнимизда” номинацияси
- Ўктам Ризоев, ногиронлиги бўлган қиз ҳақидаги лойиҳа тақдим этган.
- Нумон Умаров, ногиронлиги бўлган инсонлар ҳақидаги лавҳа.
- Меҳрангез Турсунзода, COVID-19 билан курашган шифокорлар ҳақида ёзилган материал.
“Чегарасиз авлод — имкониятлар вақти” номинацияси
- Манзума Назарбекова, ногиронлар аравачасидаги раққосалар ҳақидаги материал.
- Тахмина Саидова, блогер, тенглик мавзусидаги туркум мақолалар.
- Мадина Садоншоева, ногиронлиги бўлган қиз ҳақидаги лавҳа.
Туркманистон
“Ҳукумат ва жамият” номинацияси
- Мяхри Халлиева, “Ватан равнақига тадбиркорларнинг муносиб ҳиссаси” номли мақола тақдим қилган.
- Инна Бурова, “Миллий овқатланиш дастури” материали билан.
- Лейли Бегенчева, “Тадбиркорларнинг улкан салоҳияти – халқ фаровонлиги” иши билан.
“Ёрдам бериш фурсати” номинацияси
- Ягуда Ҳалилова, “Begmyrat kösäniň guýusy” мақоласини тақдим қилган.
- Айджемал Омарова, “устоз-шогирд” йўли ҳақидаги ҳикоя билан.
- Инна Бурова, инсонга соғлом турмуш тарзини олиб боришда қандай ёрдам бериш ҳақидаги материал билан.
“Қаҳрамонлар ёнимизда” номинацияси
- Мадина Мустафина, “Гўзаллик деганда, аёлни англаймиз!” мақоласи билан.
- Александрина Евстигнеева, “учқур” от минган йигитлар ҳақидаги мақола.
- Елена Кузоваткина, “Олтин қумликлар симфонияси” материалини тақдим қилган.
“Чегарасиз авлод — имкониятлар вақти” номинацияси
- Елена Долгова, “Дилдан суҳбат…” мақоласи билан.
- Сапар Сапаров, боғдорчилик тўғрисидаги материал билан.
- Тойжон Боржаков, чемпионлар сулоласи ҳақидаги мақола билан.
Мусобақа мувофиқлаштирувчилари финалчиларни табриклайдилар ва албатта, уларнинг ҳар бири билан кейинги қадам қандай бўлиши ва махсус иштирокчи сифатида 2020 йил 14-19 сентябрь кунлари онлайн тарзда ўтадиган Марказий Осиё MediaCAMP Fest фестивалида қатнашиш учун таклиф қилиш мақсадида боғланадилар.
Танловда қолдирилган барча ишлар ҳудудий ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилади. Улар орасида миллий тилда эълон этилган ишлар рус тилига таржима қилинади.
Internews финал қисмига ўта олмаганларга танловга бўлган қизиқиш, иштирок ва журналистикани янада такомиллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдиради.
“Танловга дарҳақиқат, жуда ажойиб ишлар тақдим этилди. Ҳаммани ҳам мукофотлашнинг иложи йўқлиги таассуфли, – дейишмоқда танлов мувофиқлаштирувчилари. – Танлаб олиш жараёни мураккаб ва қийин кечди. Айрим ҳолларда номзодлар рейтингидаги фарқ бор-йўғи 1 баллни ташкил этди. Бу йил ариза топширган ҳамда янги муаллифлардан келгуси йилда ҳам аризалар кутиб қоламиз. Барчага қизиқарли қаҳрамонлар, чуқур мавзулар, олдинда кутиб турган кўплаб мусобақа ҳамда танловларда омад ва албатта, саломатлик тилаб қоламиз”.
Ушбу лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ халқаро тараққиёт Агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда.
Ташкилот ҳақида қўшимча маълумот: Internews дунё бўйлаб, Internews Қозоғистонда, Internews Қирғизистонда, Internews Тожикистонда.