MediaCAMPFest сессиясида бугун YouTube журналистика атамаси нимани англатади, қайси форматлар ва нима учун ишлаяпти, дунёдаги энг катта видео платформада қайси таркибга талаб катта каби мавзулар “Редакция” (Россия) YouTube канали муаллифи Алексей Пивоваровнинг машғулотлари мавзуси бўлди.
“Редакция”нинг обуначилари сони 1,5 миллион нафарга етди.
Бир ойда каналга 80 дан 100 минггача обуначилар қўшилади. YouTube – жуда ҳалол платформа. Агар сизнинг таркибингизга мурожаатлар кўп бўлса, унда маблағлаштириш ҳам ҳаракатга келади, оммавийлик ошади.
– YouTube журналистикаси – бу Россияда азалдан мавжуд бўлган тележурналистика, – дейди Алексей. – Бу ўша эски НТВнинг асосий шон-шарафига айланган тележурналистиканинг ўзгинаси. Биз улкан, жиддий тележурналистика мактабига асос солдик, у ҳали ҳам яшаб келмоқда.
YouTube аудиторияси ва таркиби ҳақида
– Мен аввалига иккиланган эдим, YouTube каналида бу нарсани бажариш ўзини оқлайдими-йўқми, деб шубҳа қилгандим, чунки менга бу ерга биринчи шахс тилидан янграйдиган ҳикоя учун киришади, бу ерда журналистиканинг ушбу шакли керак эмас, дейишганди.
Аён бўлдики, тезис нотўғри экан. Сифатли журналистикага талаб жуда катта. Сифатли журналистика ва яхши тасвирга бўлган талаб ортиб бормоқда.
– Агар миқдор ҳақида ҳақида гапирадиган бўлсак, кўриб турибмизки, бутун аудитория ўртадан кичик ёшда ва кўплаб ўрта, шунингдек ўрта ёшли аудиториядан каттароқлари YouTube канали маъқул топмоқда. Бу телевидениедан кўнгли қолган, аммо тасвир сифатига ўрганиб қолган одамлар. Улар яхши маҳсулот изламоқдалар.
Бошқа томондан, YouTube оламига унга ўрганиб қолишга улгурган ёш авлод кириб келяпти. Бу ерда талаблар жуда тез ўзгаради, аммо уларнинг кўплари тезда сифатли журналистика талаби доирасига ўтиб кетишади.
Болалар таркиби ҳам жуда кўп тамоша қилишади, улар дастурларни қайта-қайта томоша қилишлари мумкин, лекин кумирларини тезда ўзгартирадилар ҳам. Иккинчи ўринда – шоу ва мусиқа, кўнгилочар дастурлар, кулги ва сатира. Рус тилидаги таркиб учун YouTube каналида энг кўп талаб – бу стендап.
Ҳозир рус тилидаги YouTube ижтимоий-сиёсий кун тартибига тез кириб бормоқда. Ва бундай таркибга талаб катта.
– YouTube журналистикаси иборасини айтганда айнан шу 10 киши ҳақида гапирамиз.
Бу ерда классик интервью ҳам, узоқ монологлар имконияти ҳам, телевидениеда “Фавқулодда ходиса ва суриштирув” деб номланган жанрни қайта кўриб чиқиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Шунингдек, катта тележурналистика лавҳалари бор.
Биз нимадан бошлаган эдик?
– “Вдудь” каналининг фойдаси шундаки, у бозор сезиларли даражада ўзгарганлигини кўрсатди. Юқори сифатли, “узун” таркибни истеъмол қилишга тайёр аудиториядан ташқари, биз аудитория билан бирга юқори сифатли бюджетлар пайдо бўлганлигини тушуниб етдик. Энди фақат каналда пул ишлаш ва ривожланиш мумкин. Нафақат бўйига, балки энига ҳам кенгайса бўлади.
Аввалига мен бу интервью бўлади деб ўйладим. Ҳозир биз интервьюни “манбаалар” жанрига мослаштирдик. Алоҳида интервьюлар қиляпмиз.
Таҳририятнинг юмуши бир нечта манзилларни мувофиқлаштириш, тасвирга олиш, кўплаб интервьюлардан иборат бўлади. Оддий тележурналистик фаолият.
YouTube телевидениени синдирадими?
– Дангал айтганда, йўқ. Айнан бир таркиб қайта қадоқланиши ва турли платформаларда муваффақият билан мавжуд бўлиши мумкин.
Одамлар барибир катта телеэкранларда таркибни истеъмол қиладилар — масалан, оқимларни. Шоуларни. Уларни телевидение орқали томоша қилиш қизиқарлироқ.
Ижтимоий-сиёсий формат шубҳа остида қолади. Агар вазият ўзгаришсиз қолса, интернет-платформалар бозорни монополиялаштиради, телевидениега эса фақат тарғибот ишлари қолади.
Цензура ва тарғибот тўғрисида
– Тарғибот бугун кўпроқ шоу тарзида қабул қилинмоқда. Томошабин аниқ бўлган нарсани кўришга киришади. Телевидение орқали тарғиботнинг самарадорлиги пасаймоқда.
Бизнинг тушунчамизда YouTube каналида цензура мавжуд эмас. Ҳеч ким эътироз билан қўнғироқ қилмайди. Аммо кўплаб чекловлар мавжуд. Масалан, муаллифлар зўравонлик мазмунини суиистеъмол қилишларини YouTube канали ёқтирмайди. Платформа сизни тавсия қилиш ёки қилмаслик тўғрисида ўзи қарор қабул қилади. Масалан, биз АҚШдаги норозилик намойишлари ҳақида материал тайёрлаган эдик, YouTube АҚШда ирқий намойишлар мавзуси бўйича мунозаралар ноўрин, деб ҳисоблади.
Буни цензура деб ҳисоблаш керакми? Йўқ. Чекловми? Ҳа. Бундай чекловлар анчагина.
Молиялаштириш тўғрисида
– Сўнгги пайтларда бизга қаттиқ сиёсий таркиб керак, деб фикрлайдиган реклама берувчи гуруҳлар пайдо бўлди ва улар кўпаймоқда. Нима учун? Маркетологлар беқарорлик даврида томошабин қаерга йўналаётгани тўғрисида етарли тасаввурга эгадирлар. Бозор қонунлари YouTube каналида аниқ ишлайди.
Хўш, кейин нима бўлади?
– Эҳтимол, ОАВ вакиллари бирлашадилар, жанр ўхшашлиги бўйича компаниялар ташкил топади. Биз ҳозир рақобатлашяпмиз, аммо тез орада бирлашиш ва қўшилиш тўлқини жўш урганининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Эҳтимол, одамлар бу йўл кўпроқ фойда келтиришини англаб қоладилар.
Фестивалнинг тўлиқ дастури билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.
Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШнинг USAID Халқаро тараққиёт Агентлиги кўмаги билан амалга оширилмоқда.
Муаллиф: Анна Сухачева