Иш пайтида стресснинг қандай даражасини бошдан кечирасиз? Агар ушбу саволни журналистга берсангиз, одатда “50 дан 95 фоизгача”, деган жавоб оласиз, чунки журналистлар хавф қарши югурадиган инсонлардир. Агар бирор нарса юз бераётган бўлса, оддий одамлар ўзларини олиб қочишади, журналистлар эса ҳудди шифокор ёки қутқарувчилар сингари воқеа жойига ошиқадилар.
Журналистлар одамлар билан ишлашлари, инсонни очиб бера билишлари керак, барча воқеаларни ўзларидан ўтказадилар. Бу ерда нозик чегара мавжуд, ўзни қалин девор билан тўсиб бўлмайди ва шу билан бирга ҳамма нарсани юракка яқин олиш керак эмас. Психолог, “Журналистлар учун стресс психологияси” (Россия) лойиҳаси муаллифи Ольга Кравцова журналист қандай қилиб ҳиссий чарчоқни енгиши ва стрессдан чиқиб кетиши мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.
Ҳиссий чарчоқнинг умумий белгилари
- Ҳиссий чарчоқ ва доимий толиқиш ҳисси. Жисмоний ва ҳиссий куч қолмаган.
- Ишга иштиёқ йўқолганлиги, машғулотдан узоқлашиш, ишга совуққон муносабат. Ўқишни тугатганингизда ёки янги иш жойига келганингизда, сиз буюк бир нарсалар қилишни, дунёни қутқаришни истайсиз, сўнг иштиёқнинг сусайиши кузатилади.
- Самарадорликнинг пасайиши ва ютуқларга эришиш ҳиссининг йўқолиши. Сиз нима қилсангиз ҳам, ҳамма нарса ҳавога кетаётгандек туйғу пайдо бўлади. Сиз ҳаракат қиласиз, ҳис-туйғуларга зўр берасиз, лекин ҳеч нарсани ўзгартира олмайсиз. Ишингиз маъносизлик касб этаётгандек туюлади.
Ҳар қандай стресс, ҳар қандай жарохат барча даражаларда – физиологик, эмоциональ, когнитив, шахс ёки жамият даражасидаги ўзгаришларда содир бўлади. Бу қандайдир мушак қисишлари, ёқимсиз ҳис-туйғулар, унутувчанлик, безовталик, бепарволик ва бошқалар кўринишида бўлиши мумкин.
Стресс билан курашиш усуллари
- Манбага йўналтирилган. Бу стресс қаердан пайдо бўлди? Ушбу вазиятни ўзгартира оламизми?
- Иш муҳитини ташкил этиш. Ўтириш, рўйхат тузиш, вазифаларни тартиблаш. Амалга ошириб бўлмайдиган вазифалар билан ўзингизга босимни оширманг
- Вақтни бошқариш
- Самарали режалаштириш кўникмалари
- Муносабатларга йўналтирилган. Агар вазият сизнинг назоратингиздан ташқарида бўлса, уни ўзгартира олмайсиз, унга нисбатан муносабатингизни ўзгартиришга ҳаракат қиласиз
- Салбий фикрларни ижобий фикрларга ўзгартириш
- Ҳақиқий мақсадлар. Агар бирор нарса амалга ошмаса, ташвишланманг, аниқ бўлмаган нарсани режалаштирманг.
- Ресурсларга йўналтирилган. Ҳар бир лимондан ҳам шарбат олиш мумкин эмас. Объектив равишда ёмон бўлган ва уларни яхши деб ҳисоблаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд. Кейин сиз ресурсни, қаршиликни, кучни тўлдиришингиз керак
- Дам олиш техникаси
- Қўллаб-қувватлаш тармоқларини ривожлантириш. Дўстлар билан мулоқот – ажойиб восита
Толиқишнинг олдини олиш
Стресс охирги маррасига етиб бормаслиги учун нима қилиш керак?
- Шахсий даража
- Ҳақиқий мақсадлар
- Фаолият самарадорлиги бўйича қайта алоқа механизмлари
- Ўқиш ва малака ошириш имкониятлари
- Стрессга қарши кураш стратегияси бўйича машғулот
- Қўллаб-қувватлаш тармоқларини ривожлантириш
- Шахсий ҳаёт ва профессионал фаолиятни ажратиш
- Раҳбарлик даражаси
- Назорат
- Қайта алоқа (ижобий). Кўпинча салбий шарҳлар билан муаммо бўлмайди – улар дарҳол айтилади. Ижобийлари унутилади. Мувозанат керак
- Ходимлар ўртасидаги кескинликни кузатиш. Айниқса, пандемия пайтида нафақат иш вазифаларини муҳокама қилиш, балки ходимларнинг аҳволини билиш ҳам муҳимдир.
- Ташкилий даража
- Мураккаб вазифаларни тенг тақсимлаш
- Қийин ва содда вазифалар, дам олиш вақти навбатини тартиблаш
- Аниқ ташкилий сиёсат, мақсад ва талаблар
Ўз-ўзига ёрдам бўйича маслаҳатлар
- Стрессли вазиятда стрессни ҳис қилиш – бу нормаль ҳол. Туйғуларингизни тан олинг. Бу ҳақда ўзингиз ишонган одам билан суҳбатлашинг.
- Вақти-вақти билан чалғинг, стрессдан ҳоли ҳудуд яратинг, ўзингизга ёқадиган иш билан шуғулланинг. Оила ва дўстларингизга вақт ажратинг.
- Соғлом жисмоний машқлар учун вақт ажратинг, тўғри овқатланиш ва етарли даражада ухлашга ҳаракат қилинг.
- Ҳақиқий мақсадлар ва реал режаларни белгиланг.
- Ўзгартириб бўлмайдиган нарса борлиги фактини қабул қилинг ва ўзгартиришингиз мумкин бўлган нарсага эътибор беринг. Ҳатто бу жуда кичик нарса бўлса ҳам.
- Спиртли ичимликлар ва тамаки истеъмолини меъёрдан оширманг. Бу ерда адолатсизлик ҳисси пайдо бўлиши мумкин: чекувчилар вақти-вақти билан танаффусига чиқади; чекмайдиганлар ишлашда давом этаверади. Қисқа танаффуслар қилинг ва бўшлиқни бошқа нарсалар билан тўлдиринг.
- Агар сизга ёрдам керак бўлса, уни сўрашдан тортинманг.
Журналистика ва стресс бўйича қўшимча материаллар
https://newreporter.org/uz/2020/05/29/zhurnalist-zoriqishni-qandaj-engishi-mumkin-shifokor-tavsiyalari/
Ольга Кравцованинг маҳорат дарси MediaCAMP Fest доирасида ўтказилди.
Медиа-мутахассислар учун фестиваль АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги USAID кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилади.
Муаллиф: Ольга Королева