No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишАркадий лақабли кучукча: Роман Аниндан тадқиқотчи журналистлар учун тавсиялар

    Аркадий лақабли кучукча: Роман Аниндан тадқиқотчи журналистлар учун тавсиялар

    Европа ёки МДҲ мамлакатлари билан таққослаганда, Марказий Осиёда журналистик тадқиқотлар йўналиши энди ривож топмоқда. Ҳозир минтақада муваффақиятли уринишларга қараганда муваффақиятсизлари кўпроқ, шу билан бирга бу ерда йўналишни ривожлантириш учун жуда кўп мавзу ва имкониятлар мавжуд.

    Чиқинди тўғрисидаги иш мисолида таниқли россиялик тадқиқотчи-журналист, узоқ вақт “Новая газета”да фаолият юритган, кейинчалик ўз жамоаси билан бирга “Важные истории” деб номланган янги оммавий ахборот воситасини очган Роман Анин ҳамкасбларига тавсиялар берди.

    Чиқинди тўғрисидаги иш – бу “Важные истории” жамоаси томонидан олиб борилган энг сўнгги суриштирувлардан бири. Россиянинг турли минтақаларида чиқиндихоналар шундоқ хона деразасидан кўриниб туради – улар бемалол кўтарилиш мумкин бўлган ҳақиқий тоғларни эслатади. Аҳолининг расмийларга мурожаатлари самара бермаяпти, шу сабабли муаммо кундан-кунга жиддийлашмоқда. Журналистлар чиқиндихоналар бир кунда пайдо бўлмаганини, бу ерда гап кўп йиллик ҳаракатсизлик натижаси эканини таъкидлайдилар. “Янги репортёр” суриштирувлар ҳақидаги воқеаларни тинглади ва Марказий Осиёнинг тадқиқотчи-журналистлари учун фойдали бўлган маслаҳатларни жамллади.

    Одамларга яқин мавзуларни танланг

    – “Важные истории” дастурида биз минтақаларда акс-садо берадиган, аммо шу билан бирга одамларнинг кундалик муаммолари билан боғлиқ мавзулар билан шуғулланамиз. Журналистлар томонидан кўплаб глобал миқёсдаги суриштирувлар журналистлар учун ёзилади. Улар 20 миллиард долларни ўзлаштириш мавзусини қидириб топдилар – бу яхши, аммо агар сиз чекка жойлардаги одамлардан сўрасангиз, улар умуман олганда бу рақамга аҳамият бермайдилар, чунки бундай миқдор улар учун бўш ибора, улар буни тасаввур ҳам қила олмайдилар, бу уларнинг турмушларига нимаси билан тааллуқли эканини тушунмайдилар. Масалан, чиқиндилар ёки уй-жой коммунал хўжалиги мавзуси одамларнинг ҳаётига тааллуқли, аммо сиз унга тўғри назар билан қарасангиз, унинг ортида ҳам миллиардлар яширинган.

    Муаммога турли томондан боқинг

    – Идеаль воқеликда икки турдаги қараш мавжуд: бургут ва чумоли нигоҳи. Бургут нигоҳи – бу мамлакат ёки минтақадаги муаммоларни кенг миқёсда ўрганиш. Чумоли нигоҳи эса – энг қуйи нуқтадан қараш, масалан, одамлар чиқиндихоналар атрофида қандай яшайдилар.

    Воқеаларга мемлаштиринг

    – Агар YouTube каналидаги шов-шувли суриштирувларни таҳлил қилсангиз, улар муваффақиятининг таркибий қисмларидан бири – ўн миллион марталаб кўрилганлик сабаби улардан мемлардан фойдаланишдир. Суриштирув ва катта матнларни мемлаштириш – бу кўпроқ мослашувчанликни таъминловчи қизиқврли услуб. Чиқиндилар иши тўғрисидаги суриштирувда ҳам шу нарса керак эди. Шу билан бирга, биз воқеликни пуллаш мақсадида мем учун мемлар қилишни истамагандик. Биз унинг фойдали бўлишини ва натижа келтиришини хоҳладик. Чиқиндиларни аниқ қаерга олиб чиқиб кетилаётганини кузатишга ёрдам берувчи телефон чатиб қўйилган – Аркадий лақабли кучукча шу тарзда пайдо бўлди.

    Тафсилотларни ишлаб чиқинг

    – Биз улар қандай қилиб чиқиндиларни машинага жойлаштиришаётганини кўрдик, бу даҳшатли манза эди, чиқиндини кўпроқ миқдорни жойлаштириш учун зичлашар экан. Бизда маёқ эзилиб кетади, синади ёки бошқа бирон зарар етказилади, деган ҳавотир бўлди. Агар маёқни темир идишга солсак, у сигнал бермас эди. Биз чой идишда ҳам синаб кўрдик – маёқ сигнал бермади. Уни пластик идишга солиб қўйиш фикрини ўйлаб кўрдик, лекин ундан ҳам воз кечдик, чунки Москва аллақачон алоҳида чиқиндиларни йиғишни жорий этган ва пластик идишлар алоҳида, бошқа идишга солинади. Натижада, биз юмшоқ қобиқни танлашимиз лозим, деган қарорга келдик. Аркадий бунинг учун мос келди.

    Катта ҳужжатларни ўқинг

    – Аркадийни керакли жойга етказиш учун уни керакли жойда қолдириш муҳим эди. Биз чиқиндиларни ислоҳ қилиш ҳужжатлари билан жуда кўп ишлашимизга тўғри келди ва билдикки, ҳар бир минтақа чиқиндилар билан ишлаш учун федерал схемани қўллаши керак экан. Бу юзлаб саҳифалардан иборат катта схемалар эди, уларнинг аксарияти ҳатто очилмади ҳам. Мен ўқишда давом этдим. Ушбу диаграммаларни диққат билан ўқиш ва уларнинг қандай ишлашини тушуниш учун қандайдир вақт, ҳатто ҳафталар керак бўлди.

    Технологиялар ҳақида унутманг

    Чиқинди тўғрисидаги иш тадқиқот-фильмидан скриншот https://istories.media/

    – Чиқинди иш тўғрисидаги ҳикоя фильмга жамланди, шунинг учун маёқ қўйиш ва координаталарни кузатиб боришнинг ўзи етарли эмас эди. Биз учун яхши интерфейсли видео бўлиши муҳимлик касб этди. Бу ишни фақат телефонда йўналишни кузатадиган иловалар билан уддалаш мумкин. Биз эски смартфонни олиб, унга сим-карта жойладик ва ота-оналар одатда ёш болалар учун уларни назорат қилишда фойдаланадиган илова ўрнатдик. Унинг иш столи версияси ҳам бор, лекин барибир кучукча Аркадийнинг қандай ҳаракатланаётганини кўриб бориш учун ўтириб, доимий равишда экранни, компьютерини янгилаб, ёзиб олиши керак эди. Мен бундай ишни бажаришни хоҳламадим ва дастур кодини ёзиб, бу ишни унга юкладим.

    Турли хил суриштирув воситаларидан фойдаланинг

    – Биз суриштирувнинг классик усулларини қўлладик: ҳукуматдаги манба билан суҳбат, воқеа жойига чиқиш ва жабрланганлар билан мулоқот. Шундай бўлсада, суриштирув олти ойдан кўпроқ давом этди, чунки биз ҳар бир минтақада чиқиндилар билан ишловчи минтақавий вакилларни ўрганишимиз, ушбу савдоларни таҳлил қилишимиз, энг кўп олувчиларни аниқлашимиз ва визуаллаштиришимиз лозим эди. Ва бу ишни биз – журналистлар амалга оширдик. Суриштирув олиб борувчи журналист учун лозим хислатлар:

    • манбани суҳбатга жалб қилиш учун яхши психолог бўлиш;
    • онлайн маълумотлар базасида ўтириб, бухгалтерия ҳисоби ёки молиявий ҳисоботларни ўқиш учун яхши таҳлилчи бўлиш;
    • турли маълумотлар базасидан ахборот олиш учун бир нечта тилларда гаплаша олиш;
    • дастурлашни уддалаш. Агар мен дастурлашни билмаганимда, чиқиндилар тарихини ярата олмас эдим.

    Натижалар ҳақида

    – Кучукча Аркадий сўнгги нуқтага келганида, бу манзил биз кутган, тахмин қилгандек Владимирскаядаги чиқиндихона эмас эди. Одамлар Владимирская чиқиндихонасига йўналиш олган машиналар ҳаракатини тўсиб қўйишгани сабабли юк машиналари у ерга бормади. Эксперимент барибир муваффақиятли кечди, чунки Аркадий ўша одамларга тегишли бошқа чиқиндихонага келиб тўхтади. Биз у келганини, ўша ерда ётганини кўрдик. Бироз вақт ўтгач, батарея қуввати тугади ва Аркадий билан алоқа узилди, аммо шунга қарамай, у ўз миссиясини муваффақиятли якунлади, деб ҳисоблаймиз.

    Мамлакат бўйлаб савдо-сотиқ бўйича олиб борган тадқиқотларимиз Россияда чиқинди ислоҳотининг асосий хусусиятини очиб берди. Мамлакатнинг кўплаб минтақаларида чиқинди олиб кетиш, ёқиш заводлари ёки чиқиндиларни саралаш мажмуаларини қуриш ҳуқуқи ҳукумат билан қандайдир алоқаси бўлган одамларга берилган. Бошида айтиб ўтилганидек, чиқиндилар ҳақидаги ҳикояда ҳам катта миқдордаги пул, ҳам коррупция можаролари бўлган, аммо у фақат шу сабаб томошабинларда акс-садо бергани йўқ: томошабин, эҳтимол суриштирувда айтилган катта пулларни тасаввур қила олмагандир, аммо бир дақиқага бўлса ҳам ҳар ким ўзини куни чиқинди ҳиди билан бошланадиган аҳолининг ўрнига қўйиб кўриши мумкин бўлди.

    Бу ерда чиқинди ҳақидаги “Важные истории”нинг тўлиқ суриштирувини томоша қилишингиз ва Аркадий билан танишишингиз мумкин:

    Роман Аниннинг машғулоти Transparency Kazakhstan суриштирув журналистика мактаби доирасида Internews кўмаги билан бўлиб ўтди.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read