No menu items!
More
    ДомойТасмаМаркетологларнинг қўпол хатолари. Алина Шербининанинг фикрлари

    Маркетологларнинг қўпол хатолари. Алина Шербининанинг фикрлари

    Фаолияти ижодкорлик билан боғлиқ бўлган биронта соҳада ишлаш учун нафақат доимий равишда янги нарсаларни ўрганишдан тўхтамаслик, балки ҳамкасблар амалиётини ҳам кузатиб бориш зарур. Бу доим трендда бўлиш, бугун бозорда нималар содир бўлаётганини кузатиш ва энг муҳими, бошқаларнинг хатосини такрорламасликка ёрдам беради. PepsiCo МДҲ ичимликлар тоифаси маркетинги бўйича директори Алина Шербинина Red Jolbors 2020 коммуникациялар фестивалида бутун дунёдаги муваффақиятли ва унчалик омадли бўлмаган реклама кампанияларига мисоллар жамламасини тақдим этди. “Янги репортёр” энг ёрқин мисолларни тўплади.

    Хато: бехабарлик

    Сиз гўё жуда кенг кўламли ишни амалга оширдингиз, ажойиб мулоқот тайёрладингиз ва ижобий муносабат кутаяпсиз, бунинг ўрнига эса ижтимоий тармоқларда, ҳатто ОАВ орқали ҳам фақат салбий акс-садолар эшитяпсиз. Beeline рекламасида янграган “Ҳар кимга ўзиники” деган шиор тингловчиларнинг ғазабига сабаб бўлди: ушбу иборани немис тилида (Jedem das Seine) йирик Бухенвальд концентрацион лагерининг дарвозаларида кўриш мумкин. Шу зайил тарихий матндан бехабарлик катта жанжалга олиб келди. Кейинчалик, уяли алоқа оператори фойдаланувчилардан узр сўради.

    Хато: Мен ҳатто ўйламаган эдим

    Кўпинча қўпол хатолар айнан шу ерда юз беради. Мақсадли аудиторияни ҳис қилиш ва улар билан мулоқот чоғида одамларни қандай вазиятга қўйишингизни тушуниш муҳим. Аксарият ҳолларда маркетологлар ўзларини томошабин ўрнида тасаввур қилишмайди, натижада қўпол ва баъзан кечирилмайдиган хатоларга йўл қўйишади. Битта мисол – Шанхайда Dolce & Gabbana компаниясининг рекламалар серияси намойиш қилиниш арафасида. Тасвирларда осиёлик қиз ананавий итальян таомларини қийналиб ейишга уринмоқда. Буларнинг барчаси эркакча овоз билан айтилган камситилувчи шарҳлар остида содир бўлади. Томошабинлар ижодкорларни маданият устидан кулишда айблаб, брендни бойкот қилишга қарор қилишди. Воқеалар ривожи кечирим сўраш ва намойишни бекор қилиш билан якунланди.

    Хато: одамлар нима деб ўйлайди?

    Бу брендга жанжал билан таҳдид қилмайдиган хато, аммо бу ўзгалардан ажралиб қолишдан қўрқиш, танқиддан қўрқув айнан ўхшаш рекламалар тўлқинини келтириб чиқаради. У ишламайди, ахборот шовқинини келтириб чиқармайди, уни яратиш учун ишга ошиқишга ундовчи реклама ҳам эмас. “Обжорка” майонези ўзидаги оиланинг классик қиёфаси билан бизга янги нарса бергани йўқ. Ушбу реклама ҳеч кимда эътироз уйғотмади, ҳайратга солмади, аммо сотувлар етакчига тегишли бўлди. Майонез саноатида аксарият рекламалар эгизаклар сингари бир-бирига ўхшаш.

    Хато: биз доим шундай қилганмиз

    Аслида, бу аввалги хатонинг мантиқий давоми, бунда дастлаб тўғри стратегиядан қоқилиш, рақобатчилардан ажралиб туриш, тоифага бўйсуниш каби ишлардан хадиксираш кузатилади. Бирор киши билан жанжаллашиш, ким биландир муносабатларни бузиш шарт эмас, бу ерда масала реклама, визуал услуб, тил танлаш,
    ҳали фойдаланилмаган тоифалар ҳақида кетяпти. Масалан, Россияда Burger King рекламаси, бренднинг АҚШда қиладиган рекламадан кескин фарқ қилади. Америкада Burger King дадил, ботир ва у долзарб ижтимоий муаммоларни кўтариб чиқади. Агар у MacDonald’s устидан кулса, бу беғараз, қизиқарли ҳазилларга асосланади. Россияда эса бу бемаъни имо-ишора ва сўз бойликлари жамламасидан иборат.

    Хато: мен рассомман, мен шундай кўраман

    Бу ерда ҳеч қандай мисоллар келтирилмайди, чунки бу ички жараён. Аммо агар сиз, буюртмачи сифатида стратегик йўналиш учун жавобгар бўлсангиз, демак, агентлик ҳиссий таркиб учун жавобгар эканини англашингиз лозим. Сизда ҳар куни, ҳар соатда тажриба орттирадиган агентлик ҳисобидан чегирма қилиш шарт эмас, зеро сизда бошқа кўплаб вазифалар бор. Агентлик учун сиз таклифлар ўйлаб топманг, уларга халақит берманг, уларга ижодий эркинлик беринг, чунки бу симбиоз сизга энг ажойиб рекламани тақдим қилиши мумкин.

    Маслаҳат: ажралиб туришдан қўрқманг

    2010 йилда Old Spice олдида дезодорант брендини эскирган маҳсулот сифатида қабул қилинишига барҳам бериш вазифаси қўйилади. Ёш аудиториянинг қизиқишини қайтариш учун ребрендинг лозим эди. Одатда қизлар маиший кимёвий маҳсулотларини кўпроқ сотиб олишлари, шунинг учун реклама ғояси уларга қаратилган бўлиши керак эди. Шу билан бирга, ҳаммаси енгил ҳазил орқали ифодаланиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисобланди. Қандай чўмилиш воситасидан фойдаланишнинг фарқи бўлмаганлар учун бундай рекламанинг аҳамияти йўқ. Бошқа томондан, бренд ўз позициясини баён қилди ва турли қарашларга қарамай мақсадли аудиторияга ҳурмат билан мурожаат қилди.

    Маслаҳат: профессионал бўлинг

    Оддий реклама эмас, балки ишлаб чиқаришнинг санъат даражасидаги асарини яратиш учун кўп вақт, куч, маблағ сарфланади. Бу сизни янада яхшироқ ишлашга илҳомлантирадиган ҳолатлар. Honda тақдим қилган The Cog машҳур рекламаси ана шундай мисоллардан бири. Видеодаги барча қисмлар мураккаб тизимни ташкил этган автомобиль элементларидир. Видеороликни қандай суратга олишгани ҳақида Википедияда батафсил мақола жойлаштирилган.

    Алина Шербининанинг чиқишлари Red Jolbors 2020 коммуникация фестивалининг Marketing машғулотлари доирасида бўлиб ўтди. “Янги репортёр” тадбирнинг ахборот ҳамкори саналади. Фестивалнинг барча материаллари билан бу ерда танишиш мумкин.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read