Internews Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонда ахборот каналлари аудит текширувини ўтказиш учун ҳамкор изламоқда. Аудитдан кўзланган мақсад — кўрсатилган давлатларда Марказий Осиё MediaCAMP дастурининг ташқи коммуникация самарадорлигини баҳолаш.
Аудит текширувини ўтказиш учун ҳамкор танлов асосида танланади (жисмоний ёки юридик шахс: мутахассис ёки тадқиқот агентлиги), вазифалар қуйидагилардан иборат бўлади:
- Аудиторлик текшируви методологияси ва форматини тайёрлаш ва Internews билан келишиш.
- Таржимон ёллаш (зарур ҳолатда) ва унинг ишини мувофиқлаштириш.
- Ишнинг дастлабки босқичини ўтказиш, таҳлил қилиш, оралиқ босқичда буюртмачига тақдим этиш.
- Коммуникация стратегиясини такомиллаштириш бўйича якуний тавсияларни ишлаб чиқиш.
ТАЛАБЛАР:
- Халқаро ва маҳаллий ташкилотлар учун маркетинг ва ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш бўйича камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
- Минтақавий даражадаги иш тажрибаси, Марказий Осиёда минтақалараро тадқиқотлар тажрибаси.
- Марказий Осиёдаги медиа бозор ҳақида тушунчага эга бўлиш.
- Сўнгги 3 йил ичида минтақадаги медиа тадқиқотлари билан танишиш.
- Кучли ташкилий кўникмалар, материални тақдим этиш кўникмалари, мулоқот қилиш қобилияти.
- Таҳлил қилиш ва статистик маълумотларни қайта ишлаш кўникмаларига эга бўлиш.
Техник топшириқни kz-info@internews.org манзили орқали сўрашингиз мумкин.
Танловда иштирок этишга қизиқиш билдирган номзодлар қуйидагиларни тақдим этишлари керак:
- Мурожаат хати;
- Аризачининг резюмеси, гуруҳ аъзоларининг резюмелари (агар гуруҳ шакллантирилган бўлса);
- Аввалги шунга ўхшаш ўтказилган баҳолаш ишларидан намуналар;
- Молиявий таклиф.
Аризалар 28 март, 2021 йил, Нур-Султон вақти билан соат 18:00 га қадар, “Коммуникация аудитини ўтказиш учун” номли белги билан kz-info@internews.org электрон манзилида қабул қилинади.
Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда.