No menu items!
More
    ДомойТанлов/молиявий кўмакInternews коммуникация аудитини ўтказиш учун ҳамкорлар изламоқда

    Internews коммуникация аудитини ўтказиш учун ҳамкорлар изламоқда

    Internews Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонда ахборот каналлари аудит текширувини ўтказиш учун ҳамкор изламоқда. Аудитдан кўзланган мақсад — кўрсатилган давлатларда Марказий Осиё MediaCAMP дастурининг ташқи коммуникация самарадорлигини баҳолаш.

    Аудит текширувини ўтказиш учун ҳамкор танлов асосида танланади (жисмоний ёки юридик шахс: мутахассис ёки тадқиқот агентлиги), вазифалар қуйидагилардан иборат бўлади:

    • Аудиторлик текшируви методологияси ва форматини тайёрлаш ва Internews билан келишиш.
    • Таржимон ёллаш (зарур ҳолатда) ва унинг ишини мувофиқлаштириш.
    • Ишнинг дастлабки босқичини ўтказиш, таҳлил қилиш, оралиқ босқичда буюртмачига тақдим этиш.
    • Коммуникация стратегиясини такомиллаштириш бўйича якуний тавсияларни ишлаб чиқиш.

    ТАЛАБЛАР: 

    1. Халқаро ва маҳаллий ташкилотлар учун маркетинг ва ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш бўйича камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
    1. Минтақавий даражадаги иш тажрибаси, Марказий Осиёда минтақалараро тадқиқотлар тажрибаси.
    2. Марказий Осиёдаги медиа бозор ҳақида тушунчага эга бўлиш.
    3. Сўнгги 3 йил ичида минтақадаги медиа тадқиқотлари билан танишиш.
    1. Кучли ташкилий кўникмалар, материални тақдим этиш кўникмалари, мулоқот қилиш қобилияти.
    2. Таҳлил қилиш ва статистик маълумотларни қайта ишлаш кўникмаларига эга бўлиш.

    Техник топшириқни kz-info@internews.org манзили орқали сўрашингиз мумкин.

    Танловда иштирок этишга қизиқиш билдирган номзодлар қуйидагиларни тақдим этишлари керак:

    • Мурожаат хати;
    • Аризачининг резюмеси, гуруҳ аъзоларининг резюмелари (агар гуруҳ шакллантирилган бўлса);
    • Аввалги шунга ўхшаш ўтказилган баҳолаш ишларидан намуналар;
    • Молиявий таклиф.

    Аризалар 28 март, 2021 йил, Нур-Султон вақти билан соат 18:00 га қадар, “Коммуникация аудитини ўтказиш учун” номли белги билан kz-info@internews.org электрон манзилида қабул қилинади.

    Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда.

    Редакция
    Редакция
    Редакционный аккаунт сайта "Новый репортер".

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read