Тадқиқот медиа муҳитининг тузилишини очиб бериши лозим: аудиториянинг хоҳишлари ва нималар кутиши, шунингдек, аудитория медиа саводҳонлигининг ҳолати ва ўзига баҳоси каби жиҳатларни ҳам. Бундан ташқари, 2019 йилда ўтказилган шунга ўхшаш тадқиқот маълумотлари билан олинган натижаларнинг қиёсий таҳлили ўтказилиши керак.
Тадқиқот аҳоли орасида юзма-юз шаклда миқдор ма сифат методлари асосида сўровномалар ўтказиш, шунингдек, фокус-гуруҳлар ёки мутахассислар билан интервью шаклида ўтказилиши тахмин қилинмоқда. Танлов 14-65 ёшдаги шаҳар ва қишлоқ жойлари аҳолисини қамраб олиши керак. Тадқиқотнинг дастлабки босқичи 2021 йил июнь ойи охиригача ўтказилиши, дастлабки ҳисобот июль охиригача ва якуний ҳисобот 2021 йилнинг сентябрь ойи охиригача топширилиши керак.
Тадқиқотнинг ишчи тили — рус тили бўлиб, ҳамкор уч мамлакатда минтақавий даражада ишлаши, анкеталарни миллий тилларга таржима қилиши лозим бўлади.
Техник топшириқлар билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.
Агар сизда медиа тадқиқот ўтказиш тажрибаси бор бўлса ҳамда ушбу таклиф сизни қизиқтирса, 20 мартга қадар хат мавзусида “Медиаистеъмол тадқиқоти” номини кўрсатган ҳолда Central-Asia-Applications@internews.org электрон манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаат хатига қуйидагиларни илова қилинг:
- Юридик рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Буюртмачи, қилинган ишларнинг қисқача тавсифи, шунингдек, агар очиқ манбаада мавжуд бўлса, ҳисоботга ҳаволани кўрсатган ҳолда, сўнгги беш йил давомида ўтказган асосий, йирик тадқиқотларингиз рўйхати. Илтимос, юбораётган тадқиқотларингиз рўйхатида, агар бор бўлса, Марказий Осиё ҳудудида ўтказилган тадқиқот ишлари ва медиа тадқиқотларингизга урғу беринг.
- Тадқиқот ўтказилиши тартиби ва тахминий вақти жадвали;
- Ишнинг дастлабки қиймати.
Internews танлов шартларига тўғри келадиган бир неча номзодларни танлаб олиб, 25-31 март оралиғида суҳбат ўтказади ва танловдан мувафаққиятли ўтган номзодга 31 март 2021 йилга қадар натижалар ҳақида хабар беради.
Барча саволлар бўйича, илтимос, Central-Asia-Applications@internews.org электрон манзилига мурожаат қилинг.
Лойиҳа Марказий Осиё медиадастури доирасида АҚШнинг халқаро тараққиёт Агентлиги (USAID) кўмагида амалга оширилмоқда.