No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишЎзбекистон онлайн-ОАВ журналистлари учун мультимедиа воситалари бўйича қўлланма яратилди

    Ўзбекистон онлайн-ОАВ журналистлари учун мультимедиа воситалари бўйича қўлланма яратилди

    Апрель ойида Internews Ўзбекистон журналистлари учун мультимедиа воситалари бўйича бир неча кўрсатма ишлаб чиқди.

    Ушбу кўрсатмалар очиқ манбаада бўлиб, унинг ёрдамида журналист ва муҳаррирлар мақола ёки лойиҳалар учун мустақил равишда инфографика, анимацион сурат, интерактив харита ёки хронология яратишлари мумкин. Барча кўрсатмалар бепул ва оддий онлайн-хизматларга мўлжалланган. Яъни журналистлар ўз компьютерларига мураккаб график дастурларни юклашлари ва уларда ишлашга ўрганишларига ҳожат йўқ.

    Мультимедиа воситалари учун қўлланма билан ишлаш жуда оддий: сарлавҳада сиз мақолада фойдаланмоқчи бўлган мультимедиа-контентни топасиз, ҳаволани босиб, кўрсатмани ўзбек ёки рус тилида юклаб оласиз. Фойдаланишга қулай бўлиши учун уларнинг барчаси битта А4 форматдаги варақда тайёрланган (масалан, кўрсатмаларни компьютер ёнидаги деворга илиб қўйиш учун).

    Айни дамда мультимедиа воситалари базасида қуйидаги форматлар билан ишлаш бўйича қўрсатмалар мавжуд:

    Инфографика: рақамлар,айлана шаклдаги диаграмма, устунли диаграмма, чизиқли график

    Аудио ва видео: аудиофрагмент, гифлар

    Расмлар: слайдер «Аввал/Ҳозир», векторли расм, GIF-хабар

    Интерактив форматлар: интерактив харита, интерактив сурат, интерактив жумбоқ

    Комбинациялашган форматлар: мессенжерда ёзишмалар иммитацияси, хронология, қадам-бақадам кўрсатмалар.

    Кўрсатмаларни ушбу ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин: ўзбек тилида, рус тилида.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read