8-10 июнь кунлари бутун дунёнинг эркин ижод қилувчи журналистлари Freelance journalism empowerment conference виртуал конференциясига жам бўлишади. Уни ўтказишдан мақсад – тажриба алмашиш, муҳим халқаро алоқаларни йўлга қўйиш ва янги кўникмалар ҳосил қилиш. Тадбир Freelance Journalism Assembly томонидан қўллаб-қувватланади.
Унда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:
• материаллар питчинги;
• ҳамкорлик ва трансчегаравий журналистика;
• сторителлинг ва аудиторияни жалб қилиш;
• хилма-хиллик, тенглик ва таркибга жалб этилганлик;
• фрилансерлар учун TikTok, Instagram ва Twitter;
• маълумотлар журналистикаси ва мобил журналистика;
• ечимлар журналистикаси;
• “сокин” журналистика;
• етакчи эркин журналистлардан ишни муваффақиятли ташкил қилиш стратегиясини яратиш.
Уч кун давом этадиган бепул тадбир YouTube ва Zoom платформаларида бўлиб ўтади. Рўйхатдан бу ерда ўтишингиз мумкин.