No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганиш“Журналист – прокурор, терговчи ёки руҳшунос эмас”. Суриштирувчининг фаолиятида интервью

    “Журналист – прокурор, терговчи ёки руҳшунос эмас”. Суриштирувчининг фаолиятида интервью

    2021 йилнинг июнь ойи охирида Internews Олмаотада Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан келган 20 нафар журналист учун “Журналистик тадқиқотлар мактаби” офлайн-тренингини ўтказди. “Янги репортёр” ушбу тренинг асосида ёзилган материалларни эълон қилишда давом этади. Украиналик медиа-тренер, тадқиқотчи Максим Опанасенко журналистик суриштирув жараёнида интервью ўтказишнинг еттита ўзига хос хусусияти ҳақида айтиб берди.

    Максим Опанасенко, медиамураббий
    1. Интервью – журналистика жанри ва айни пайтда ахборот олиш усули. Бу матбуотда тарқатиш учун мўлжалланган жамоатчилик учун муҳим ва долзарб маълумотларни олиш мақсадида бир ёки бир нечта респондент билан уюштирилган суҳбат.

    Интервьюнинг турли таснифлари мавжуд:

    • белги ва мавзу бўйича (ахборот берувчи, экспертлик, муаммоли, интервью-танишув);
    • мақсадли (ахборот, тезкор, портретли, интервью-суриштирув, суҳбат);
    • шакл (монолог, диалог, полилог, анкета, блиц);
    • ташкилий тури (матбуот анжумани, брифинг, телефон, юзма-юз, давра суҳбати).

     

    Журналистик тадқиқотда қуйидагилар қўлланилади:

    • ахборотли интервью;
    • экспертлар интервьюси;
    • конфронтация-интервью;
    • асосий интервью;
    • “яширин интервью”.
    1. Интервью учун саволлар шакли:
    • очиқ;
    • ёпиқ;
    • тадқиқот;
    • сўровнома;
    • қиёсий;
    • тахминий;
    • йўналтирувчи;
    • кўп векторли;
    • бўрттирилган;
    • ноаниқ;
    • танқид қилувчи;
    • камситувчи;
    • “лирик”;
    • риторик.
    1. Интервьюга тайёргарлик кўриш муҳим. Бу ерда гап фақат саволлар ҳақида кетмаяпти. Интервьюдан аввал ва унинг давомида воқеаларнинг мундарижасини, эҳтимолий йўналишлар ҳақида ўйлаб чиқиш, юз бериши мумкин бўлган форс-мажор ҳолатлар ва баъзи саволларга суҳбатдошнинг муносабатини ҳисобга олиш жуда муҳим.

    Интервью ўтказишдан аввал суриштирув олиб борувчи журналист бажариши керак бўлган ишлар: имкон қадар суҳбатдош ҳақидаги барча маълумотларни ўрганиш; суҳбатдошнинг кучли ва заиф томонларини аниқлаш мақсадида унинг аввалги барча интервьюлари билан танишиш, суҳбатдошнинг руҳий портретини тузиш; суҳбатнинг асосий мавзуси ва мақсадини аниқ белгилаб олиш; асосий ва қўшимча саволларни ёзиб олиш, тартиблаш; қўшимча саволлар тузиш; интервью ўтказиш мумкин бўлган жой ҳақида аввалдан ўйлаш; жой ва вақт тўғрисида келишиб олиш; суҳбатдан олдин барча шартларни муҳокама қилиш.

    Интервью ўтказишдан олдин суриштирув олиб бораётган журналист қуйидаги муаммоларга дуч келиши мумкин: рад жавобини олиш, ёзма жавоб олиш (журналистнинг интервью жараёнида иштирокисиз), саволларни олдиндан келишиш ҳақида талаб, “шунчаки учрашиш” таклифини олиш, саволларни бошқага йўналтириш, “дастурхон атрофида суҳбатлашиш”, юзни кўрсатмаслик ва исмни ошкор қилмаслик талаби.

    1. Интервью жараёнида фойдаланиш учун қўлланма: интервьюдан олдин ёки бошланиши ҳамон кичик суҳбат (small talk) ўтказинг; асосий саволларга силлиқ, эркин тарзда ўтинг; суҳбатда етакчи бўлинг – суҳбатдошнинг “ўтлаб кетиши”, мавзуни ўзгартиришига йўл қўйманг; бир-бирини инкор этувчи фикрларни аниқлаб, саволларни аниқлаштиришга ҳаракат қилинг; саволларни такрорлашдан қўрқманг; жавобларнинг тўлақонли бўлишига эришинг; мувозанатни сақланг – суҳбатдошга босим ўтказманг, жиловни ҳам қўйиб юборманг; ўз ҳис-туйғуларингизни бошқаринг; зарур ҳолларда саволларга тузатиш киритинг; суҳбатдошнинг нафақат жавоблари, балки ҳис-туйғуларини ҳам қайд қилиб боринг; интервью қисми расман тугаганидан кейин ҳам ёзишни тўхтатманг.

    Интервью давомида суриштирув олиб бораётган журналист қандай муаммоларга дуч келиши мумкин:

    • келишувнинг кутилмаганда ўзгариб кетиши;
    • ҳамма нарсани ёзиб олишнинг рад этилиши;
    • бир томонлама жавоблар;
    • гапнинг бир-бирига боғланмаслиги, доимий сукунатлар, фикрларнинг тарқоқлиги ва бошқалар;
    • саволга савол билан жавоб бериш;
    • шахсиятга ўтиш, ҳаддан ташқари тажовузкорлик;
    • ҳар қандай саволларга универсал жавоблар;
    • мавзуни ўзгартиришга доимий уриниш, диққатни чалғитиш.
    1. Интервью ўтказилганидан сўнг қуйидаги муаммолар пайдо бўлиши мумкин: асосий саволнинг мавжуд эмаслиги; матнни кўздан кечириб беришни талаб қилиш; суҳбатдош томонидан ўз гапларини тузатиш ёки ушбу фикрларни рад этиш; диктофон, видеокамерадаги ёзувларнинг йўқлиги, тўлиқ эмаслиги ёки ёмон сифатда ёзилгани; интервьюни тўлиқ ёки қисман эълон қилмасликни талаб қилиш; фикрни ўзгартириш.

    Интервью ўтказилганидан кейин дарҳол нима қилиш керак:

    • ўша ернинг ўзида ёзувларни текшириб кўриш;
    • суҳбатдошдан қўшимча маълумот бериш истаги бор-йўқлигини аниқлаш;
    • имкон қадар суҳбатдошнинг барча алоқа маълумотларини олиш ва тушунтиришлар/аниқликлар киритиш мақсадида яна боғланиш мумкинлиги тўғрисида келишиб олиш;
    • шубҳали фактларни текшириш;
    • дарҳол бир нечта нусхада сақлаб олиш (масалан, ноутбук ва қаттиқ дискка).
    1. Журналист интервьюсини ўтказиш жараёнида бош интервью деган тушунча мавжуд. Бош интервью – суриштирувнинг якуний босқичида илгари тўпланган фактлар бўйича шарҳлар ва тушунтиришлар олиш мақсадида асосий шахслар билан учрашув. Бош интервьюга фақат имкон қадар барча маълумотлар тўпланганидан сўнг бориш керак. Тўпланган фактлар, аслида, саволлар тузиш учун ёрдамчи восита бўлиб хизмат қилади. Қатнашувчининг ҳиссий холати, жавоб беришдан бош тортиши, журналист билан мулоқотга киришмаслиги ҳам ўзига хос жавобдир.
    2. Ёдингизда тутинг: сиз – журналистсиз, сизнинг вазифангиз саволлар бериш, факт ва фикрларни билиш. Фақат ўзингиз истаган гапларни эмас, ҳамма билдирилган фикрларни тинглаш муҳим. Aгар сизга интервью беришни рад этишса, бу ҳаммаси тугади дегани эмас, рад этиш сабабини сўранг, босим ўтказманг, тушунтиринг. Интервьюни ўз исмингизни шуҳратга чулғаш лаҳзаларига айлантириб юборманг. Машҳур ва таниқлилардан қўрқмаслик керак, шунинг учун ноқулай саволлардан ҳам қочманг. Сўзлаш имкониятини бериш муҳим, лекин интервьюнинг монологга айланишига йўл қўйманг. Ва энг муҳими, интервьюни баҳсга айлантириб юборманг. Журналист – прокурор, терговчи ёки руҳшунос эмас.

    Бу тавсиялар Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида бўлиб ўтган “Журналистик тадқиқотлар мактаби” офлайн тренингидаги Максим Опанасенконинг нутқи асосида тузиб чиқилган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read