No menu items!
More
    ДомойЮридик кўмакТаъсирчан лексика ва нотўғри терминология. Ўзбекистонда журналист даъводан қандай қутулиши мумкин?

    Таъсирчан лексика ва нотўғри терминология. Ўзбекистонда журналист даъводан қандай қутулиши мумкин?

    Махсус “Янги репортёр” учун медиаюрист Карим Баҳриев Ўзбекистондаги журналистларнинг хавфсизлиги ҳақида ҳикоя қилади. Дастлабки материалда мутахассис журналистлар хавфсизлигига таъриф берган, унинг классификациясини келтирган, шунингдек, у юридик хавфсизлик талабларига риоя қилиш бўйича чораларни тавсифлаган. Бу мақолада эса мутахассис журналист фаолиятидаги қандай хатолар унга нисбатан даъво киритишга асос бўлиши ва қандай қилиб мақоланинг юридик жиҳатдан асоратлари келиб чиқишининг олдини олиш ҳақида фикр юритади.

    Журналистлар ўз мақолаларида таъсирчан лексика ва нотўғри терминологияларни қўллаб, уларга нисбатан даъво киритишга сабаб бўлган ҳоллар жуда кўп учрайди. Амалда қандай хатолар кўп учрашини кўриб чиқамиз:

    • терминларни нотўғри ишлатиш;
    • жисмоний хатоларга йўл қўйиш. Масалан, суд ҳукмининг қонуний кучга кирмасидан туриб етарли асос бўлмаса-да, шахсларни жиноятчи деб атаганда. Масалан, фуқаро Норматовни пора олганликда айблаяпти, лекин суднинг ҳукми эълон қилинмаган, тергов жараёни давом этяпти. Бу ҳақда материал тайёрлаётган журналист «фуқаро Норматов – порахўр» деб ёзишга ҳаққи йўқлигини билиши керак. Лекин «тергов фуқаро Норматов фуқаро Эшматовдан фалон миқдорда пора олган, деган фикрда» деб ёзиш мумкин;
    • сўз ва ибораларни аниқ танламаслик;
    • эътироз ёки даъвога дучор этувчи лексикани қўллаш. Яъни жамият манфаати нуқтаи назаридан қараганда, кўпинча аниқ юридик квалификацияга эга ножўя фаолиятни ифодалайдиган бандит, ўғри, фирибгар, фоҳиша, жосус ва бошқалар каби лексикани қўллаш;
    • маъносида кимнингдир фаолияти, машғулоти, хатти-ҳаракатидаги ножўя баҳо мавжуд бўлган ҳамда уларни таъсирчан баҳолайдиган сўз ва сўз бирикмаларидан фойдаланиш. Масалан, антисемит, хиёнатчи, сотқин ва бошқалар каби;
    • ҳар доим негатив тусда бўладиган сўз бирикмаларидан фойдаланиш.

    Масалан, енгил табиатли аёл, ҳурматини йўқотган одам, панелда туриш, сиёсий фоҳиша ва бошқалар;

    • негатив баҳо оладиган кўчма маънода ишлатиладиган сўзлардан фойдаланиш. Масалан, ношуд — ёмон, қолоқ шифокор; қассоб — ваҳший, ўлдиришга мойил одам.

    Бирон одам тўғрисида унинг исми-шарифи кўрсатилмай негатив хабар берилса, шундай хато кенг тарқалган. Агар материалда фақат ушбу шахс билан боғлиқ фактлар мавжуд бўлса, ўқувчида гап ким ҳақида кетаётганини аниқлаш қийинчилик туғдирмайди. Мазкур ҳолат мақола қаҳрамонини судга қадр-қимматини муҳофаза қилиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиш имконини беради.

    Мақоладаги юридик оқибатлардан қандай қутулиш мумкин?

    Журналистга юридик оқибатлардан қандай қилиб қутулиш мумкинлиги ҳақида бир неча маслаҳат бериш мумкин:

    • Фикр ўрнига журналист судга мурожаат қилишга асос бўла олмайдиган бир неча қуруқ саволлар бериши мумкин. Масалан: “Қизиқ, прокуратура самарқандлик амалдорнинг ҳаракатини коррупция деб баҳолаган бўлармиди?” ёки “Қизиқ, андижонлик амалдорнинг хатти-ҳаракати порахўрлик саналадими?”
    • “айтганидек”, “имкон қадар”, “эҳтимол”, “шекилли”, “гаплар юрибди”, “фикрлар мавжуд” ва ҳоказо кириш сўзлардан фойдаланилади. Бундай сўзлар ҳам мақола қаҳрамонларини даъво аризаси киритиш имконидан бебаҳра қилади. Теле- ва радиожурналистлар, фотомухбирлар, видео ва аудио материаллар тайёрлайдиган журналистлар ўз нутқ интонацияларига эътибор қаратишлари керак. Чунки таъсирчан оҳангда айтилган энг оддий сўз ҳам материал қаҳрамонига таҳқирловчи ва ҳақоратомуз бўлиб эшитилиши мумкин.
    • Мунозарани тасвирлашда эътирозлардан ҳоли бўлиш учун журналист мақолада унинг барча иштирокчилари фикрини тасвирлаши керак бўлади.
    • Мақолани ёзишга ўтиришдан аввал журналист экспертлар билан, мутахассислар билан, жавобгар ходимлар билан суҳбатлашиши, ҳужжатлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиши керак. Кўтарилган муаммони ҳар томонлама кўриб чиқиши керак: барча манфаатдор шахслар билан суҳбатлашиб чиқиши, ҳар иккала томондан ўзини қизиқтирган ҳужжатларни олиши, уларнинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиши, уларни ўрганиб чиқиши керак.
    • Этик ва умуминсоний нормаларга риоя этиш керак. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси касбий этика кодексига таяниш мумкин.
    • Ўз материалини одоб доирасида ушлаш керак. Ўткир гаплардан қочиш, эмоцияга берилмасдан, айбловларни фактлар билан асослаган ҳолда ишонарли мақола чиқариш керак.
    • Манбаларининг махфийлигини сақлаш, ахборот манбасини ҳимоя қилиш.
    • Ўз ахборот манбаларини, ҳатто энг ишончлиларини ҳам доим ва синчковлик билан ўрганиш.
    • Тортишувлардан ҳоли бўлиш. Ҳар қандай вазиятда ҳам мунозаранинг биронта томони тарафдори бўлмаслик.

    Имкон қадар барча материалларни чоп этилгунига қадар юристларга кўрсатиш керак. Уларга судга даъво аризаси берилганда қадр-қимматини ҳимоя қилишни топшириш тавсия этилади.

    Юридик нуқтаи назардан хавфсизликда ишлаш учун журналист қуйидагиларни бажариши керак:

    • ўзи ишлайдиган таҳририят низомига риоя қилиш;
    • унга бериладиган маълумотларнинг ҳақиқийлигини текшириш;
    • ахборот келтирган шахсларнинг манбани кўрсатиши кераклиги, шунингдек, келтириладиган фикр билдиришнинг, агар у биринчи марта чоп этилаётган бўлса, авторлаштирилиши ҳақидаги илтимосларини қондириш;
    • ахборот ёки унинг манбасининг махфийлигини сақлаш;
    • фуқаронинг ёки унинг қонуний вакилининг шахсий ҳаёти ҳақидаги ахборотни тарқатиш ҳақида унинг розилигини олиш. Жамоат манфаатини ҳимоя қилиш учун зарур ҳоллар бундан мустасно;
    • фуқаролардан ахборот олишда уларни аудио- ва видео-, фото- ва кино тасвирга олиниши ҳақида огоҳлантириш;
    • бош муҳаррирни ўзи тайёрлаган хабар ва мақоланинг тарқалиши туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган даъволар ва бошқа қонунда кўзда тутилган талаблар ҳақида огоҳлантириш;
    • бош муҳаррир ёки таҳририят томонидан унга берилган, лекин бажарилиши қонунга зид бўлган вазифани инкор қилиш.

    Қандай ҳолларда журналистлар ўз материалларининг ҳақиқийлиги учун юридик жавобгарликдан озод этилади?

    Шундай ҳоллар бўладики, журналист жамият учун манфаатли факт соҳиби бўлиб қолади, лекин унинг исботига эга эмас. Мазкур ҳолатда журналистга Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 40-моддаси ёрдам беради. Мазкур моддага мувофиқ бош муҳаррир, шунингдек, журналист ОАВда ҳақиқатга мос келмайдиган материалларни  тарқатганлик учун қуйидаги ҳолларда жавобгар бўлмайди:

    • агар бу маълумотлар расмий хабарлардан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ёки расмий статистика ҳисоботлари маълумотларидан ёхуд ахборот агентликлари ёки давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг матбуот хизматлари, шунингдек, уларнинг расмий веб-сайтлари орқали олинган бўлса;
    • агар бу маълумотлар олдиндан ёзиб олинмасдан эфирга бериладиган муаллифлик чиқишларида мавжуд бўлса ёки чиқишларнинг сўзма-сўз такрорланиши (стенография, аудио-, видеоёзуви) бўлса.
    Карим Бахриев
    Карим Бахриев
    Сфера интересов: медиаправо, медиамониторинг, журналистика и литература.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read