No menu items!
More
    ДомойТасмаSide Events: суриштирув журналистикаси, матбуот келажаги ва халқаро ОАВ

    Side Events: суриштирув журналистикаси, матбуот келажаги ва халқаро ОАВ

    Хориж таҳририятлари билан ишлашда нималарни билиш керак, минтақавий журналистиканинг келажаги қандай ва журналистлар катта коррупцион схемаларни қандай очишади – булар ҳақида 12 сентябрь куни MediaCAMP Fest III минтақавий онлайн-фестивалининг параллель сессияларида Марказий Осиёнинг тўрт республикаси спикерлари айтиб берадилар. Бу ерда дастурнинг аниқ жадвалини кўриш мумкин.

    Side events MediaCAMP Fest “Осиёда ишлаб чиқарилган” онлайн-фестивалининг учинчи куни — 12 сентябрь, Олмаота вақти билан соат 12 да очилади. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон спикерлари билан ҳаммаси бўлиб тўртта учрашув бўлиб ўтади. Барча машғулотлар минтақанинг миллий тиллари – қозоқ, қирғиз, тожик ва ўзбек тилларида рус тилига таржима қилинган ҳолда ўтказилади. Машғулотлар давомида иштирокчилар мутахассисларга саволлар беришлари мумкин.

    Қозоғистонлик (маърузачилар) спикерлар – мультимедиа журналисти, Букетов номидаги КарУ ўқитувчиси Aксауле Aлжан ва AҚШнинг Колумбия университети Харриман институти Eurasianet.org журналисти Жолдас Орисбай билан учрашувда аудиториядагилар халқаро таҳририятларда ишлаш тажрибасидан баҳраманд бўладилар. Маърузачилар чет эллик ҳамкасблар томонидан қўлланиладиган ахлоқий меъёрлар, материални текшириш ва журналистик контент яратишда турли ёндашувлар ҳақида сўзлаб беришади. Бундан ташқари, журналистлар халқаро ОАВ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича маслаҳатлар билан ўртоқлашадилар.

    Сессия модератори: Aсхат Еркимбай, Internews Kazakhstan медиа-маслаҳатчиси

    Aксауле Aлжан

    Қирғизистонлик маърузачи –“ПолитКлиника” онлайн нашр асосчиси ва бош муҳаррири, тадқиқотчи-журналист Дилбар Aлимова. “ПолитКлиника” онлайн нашри қирғиз тилидаги ОАВ орасида биринчилардан бўлиб OCCRP стандартларига жавоб берадиган журналистик суриштирувлар олиб боради, шунингдек, биринчилардан бўлиб дата-журналистика ҳамда фактчекинг бўлимини ташкил қилган. Дилбар минтақаларда журналистик суриштирувларни қандай олиб бориш тамойиллари ва журналистлар коррупцияга қарши курашга қандай ҳисса қўшишлари мумкинлиги ҳақида гапириб беради.

    Сессия модератори: Aзамат Тинаев, Internews Kyrgyzstan.

    Дилбар Aлимова

    Тожикистонлик эксперт – “CМ1” минтақавий телевидениеси медиа-лойиҳалари директори Aкрам Ўрунов “Набзи Зиндаги” (Ҳаёт нафаси) телевизион лойиҳаси ҳақида гапириб беради. Ушбу лойиҳани бу йил Тожикистоннинг турли вилоятларидан ўнта мустақил телеканал биргаликда ишга туширди. “Набзи Зиндаги” – унда журналистлар қаҳрамонлар ва мутахассислар билан учрашиб, улар билан биргаликда битта аниқ долзарб мавзуни очиб берадилар.

    Модератор: Махпора Киромова, Internews ўқув координатори.

    Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров Ўзбекистонда яқин келажакда журналистикани қандай истиқбол ва ўзгаришлар кутаётгани ҳақида гапириб беради. Олимжон Ўсаров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек Олий суд ахборот хизмати раҳбари сифатида фаолият юритган, сўнгги тайинловга қадар “Нуроний” газетаси бош муҳаррири бўлган.

    Модератор: Дониёр Шамсуддинов, Ўзбегим Таронаси радиожурналисти

    Эслатиб ўтамиз, MediaCAMP Fest 10-12 сентябрь кунлари онлайн шаклда бўлиб ўтади. Тадбирда Марказий Осиё минтақасининг барча республикалари иштирок этмоқда. Трансляцияни Internews ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кўриш мумкин.

    Internews MediaCAMP Fest фестивалини 2019 йилдан бери ўтказиб келади. Фестиваль сайтида ўтган йиллардаги экспертлар тақдимоти ва дастури ёзувларини кўриш мумкин. MediaCAMP Fest уч йил давомида Марказий Осиё журналистлари учун ҳақиқий байрамга айланган, шунингдек, ҳудудий ва хорижий мамлакатлардаги ҳамкасблар ўз ютуқ ва муаммоларини муҳокама қиладиган, тажриба алмашадиган ва истиқболдаги режаларни белгилаб оладиган платформа ҳисобланади.

    Лойиҳа Internews томонидан Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида амалга оширилмоқда.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read