No menu items!
More
    ДомойТасмаMediaCAMP Award 2021 ғолиблари

    MediaCAMP Award 2021 ғолиблари

    MediaCAMP Fest медиамутахассислари учун ҳар йили ўтказиладиган III Марказий Осиё фестивали ўз ниҳоясига етди. Демак, энди MediaCAMP Award натижаларини эълон қилишимиз мумкин.

    Журналистлар учун ташкил этилган III минтақавий танловда ҳакамлар ҳайъатига осон бўлмади, бу йил бизга 646 та ариза келиб тушди. Таққослаш учун: 2020 йилда 350 тага яқин, 2019-йилда 470 та материал топширилган эди. Марказий Осиёнинг 91 нафар журналист, блогер, сураткаш ва карикатурачиси финалга йўл олди.

    Ҳакамлар ҳайъати аъзоси, журналист, медиаэксперт, Қозоғистон матбуоти учун бизнес-журналистика бўйича медиа-тренер Aсия Aкишева шундай дейди: «Мен уч йилдан бери Қозоғистондаги танловда ҳакамлар ҳайъати аъзоси бўлиб келаман. Бу йил – минтақавий турда илк бор қатнашяпман. Қизиғи шундаки, менда қўшни давлатлардан келган ҳамкасблар материалларини асл нусхада кўриб, уларни бизнинг журналистлар ишлари билан солиштириш имкони пайдо бўлди. Ҳиссиётларга берилмаслик ва ҳақиқатан ҳам объектив қарор қабул қилиш муҳим. Бу йил жуда кўп қизиқарли мавзулар бўлди. Шунингдек, улар мамлакатимизда яширин деб ҳисобланган муаммоларга: оилада аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик масалаларига тўхталди. Бу мавзулардаги барча ишлар профессионал тарзда тайёрланган. Бундан ташқари, бу йил асосан аёл журналистлар таклиф қилган жуда қизиқарли, ўзига хос мультимедиали лойиҳалар, ижодий ечимлар бўлди”.

    Айнан Асия Акишева MediaCAMP Award 2021 ғолибларини эълон қилди:

    Вақт йирик планда

    1-ўрин: Aлихан Сариев карантин вақтида масофадан ўқитиш ҳақидаги сурати билан

    Ғалаба қозониш вақти

    3-ўрин: Саби Байбусинов оилавий зўравонлик қурбонлари ҳақидаги ҳужжатли фильм учун (“Хабар” телеканали).

    2-ўрин: Айгерим Бегимбет, «6 ёшли ўғли билан 4 йил қулликда бўлган» деб номланган лонгриди.

    1 -ўрин: Гульнора Aмиршоева «Унутилмас оғриқ яшайдиган уй» (“Вечёрка” медиакомпанияси) мультимедия лойиҳаси билан.

    Ижодкорлик вақти

    3-ўрин: Назгуль Aбжекенова болали ёлғиз аёлларни иш билан таъминлайдиган тадбиркор, болалар уйлари битирувчилари ва маҳкумлар ҳақидаги ҳикояси билан (“Караван” газетаси).

    1-ўрин: Данель Ходжаева, Қозоғистонда имо-ишора тилида видео яратувчилар ҳақида ҳикоя қилинади (Steppe нашри).

    Йил мавзуси. Пандемия вақти

    3-ўрин: Татьяна Кудрявцева ва Мария Орлова, расмийларнинг коронавирус тарқалишига олиб келган учта нотўғри ҳисоби ҳақидаги материали (24.kg).

    2-ўрин: Тилек Бейшеналиев, Aзат Рузиев ва Нуржамал Джанибекова «Қирғизистонда коронавирус | Волонтёрлар шифокорларни боқиб, ўлаётганларни ҳаётга қайтармоқда» (Instagram-лойиҳа «Башта») материали.

    1-ўрин: Раджаб Розикзода ва Мансур Джумаев, нима учун 2020 йилда тўрт минг тожикистонлик ҳалок бўлгани ҳақидаги материал (Asia Plus).

    Ёшлар вақти

    3-ўрин: Исматулло Aбдуллоев, «Ваҳдат: қизлар мактабга бормайди» («Фараж») номли видеороликни тақдим этди.

    2-ўрин: Наргиза Ерес, Куаниш Жубандиков ва Ясемин Озер, «Болалар нисбатан жинсий зўравонлик муаммоси» деб номланган видеони эълон қилишди (Gazhaiyp медиалойиҳаси).

    2-ўрин: Aрай Жауперова “Мен ўзимни жиноятчидек ҳис қилдим» материали билан: давлат томонидан тақиқланган ишда ишлайдиган аёл ҳикояси” (Masa.media).

    1-ўрин: Наргиза Aнарбай қизи, келин ўғирлаш ҳақидаги лонгриди билан (Т-media.kg).

    Англаш вақти

    3-ўрин: Гулираъно Мусаеванинг «Наҳотки борича қабул қилиш шунчалар имконсиз?» материали билан (Daryo.uz нашри).

    3-ўрин: Aисулу Тойшибекова, «Уйғондим, излашим керак»мақоласи: қозоғистонликлар мефедронга қанчалик мойил» HOLA News нашрида чоп этилган.

    2-ўрин: Жамиля Маричева, Aнастасия Яцун ва Екатерина Волкова, «KZда ҳамма нарса қандай ишлайди» Instagram лойиҳасини тақдим этди.

    1-ўрин: Aнна Капушенко ва Савия Хасанова «Мен уни барибир ўлдирган бўлардим» материали билан (Kloop нашри).

    Олтинчи «Вақт йирик планда» номинацияси ғолиби сайтда очиқ овоз бериш орқали аниқланди ва бунга қозоғистонлик Aлихан Сариев сазовор бўлди. Бу олдиндан маълум бўлган ягона ғолиб (овоз бериш 12 сентябрь куни эрталаб якунланган).

     

    Шунингдек, қуйидагилар махсус мокофотларга лойиқ топилди:

    1. Aнна Мифтахова, Тожикистон — «У 500 ёшдан ошган, у ҳақда кўп афсоналар бор ва у Хўжандда яшайди» материалида тарихга алоҳида назар ташлагани учун.
    2. Елена Владимирова, Туркманистон — «Қоплоннинг кайфияти йўқ эди!» материалидаги тил бойлиги ва образлилиги учун.
    3. Мустаҳкам Тангриёрова, Ўзбекистон — «Тупроқ қазиб, тупроқлар остида қолган болам» материалидаги фожиа қурбонларига нозик ёндашув ва ҳамдардлик учун.
    4. Aрдак Букеева ва Aлме Омарова, Қозоғистон – “Юксак маҳорат” материалидаги журналистлик маҳорати ва мавзуни чуқур тадқиқ қилгани учун.
    5. Максатбек Осмоналиев, Қирғизистон — «Қиз ва хўтик» материалидаги фотосуратларда акс этган унутилмас ҳикоя учун.
    6. Муножатхон Йўлдошева, Ўзбекистон — «Тож давридаги бизнес» суриштирувидаги журналистлик жасорати ва фуқаролик позицияси учун.
    7. Қутманбек Маматазимов, Қирғизистон — энг қийин шароитда ҳам хасратга берилмайдиган ижобий қаҳрамон образини яратгани учун. “Тенг дунё” ҳужжатли фильми

    8. AНAТОМИCÁ лойиҳа жамоасига, Ўзбекистон — «ОИВ билан яшаш» материалида стереотипларни бузгани учун.

    «Мен сизни табриклайман ва ҳис-туйғуларингизни тушунаман, сиз жуда катта танловдан ўтдингиз. Сиз инқироз ва пандемияга қарамай, ўз ишингизни топширдингиз — бу йилги материаллар икки баравар кўп бўлди. Мен бугун тақдирлаш маросимида тақдирланмаганларга мурожаат қиламан. Сизнинг танловда қатнашганингизнинг ўзи жуда аҳамиятлидир. Сиз рағбатланасиз, касбий ўсишингизни давом эттирасиз ва биз сизнинг ривожланиш истагингиздан мамнунмиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Биз ҳақиқатан ҳам миннатдормиз, бу қийин вақтда сиз бизнинг танловимизда иштирок этиш ва профессионал бўлиш учун ўзингизда куч топдингиз, — деди Internewsнинг Марказий Осиёдаги офиси раҳбари Марат Бигалиев.

    MediaCAMP Award минтақада камида яна икки йил давом этади. Aризаларни қабул қилиш баҳорнинг охирида бошланади, ўтказиб юборманг! Тақдирлаш маросимини яқин орада ҳавола орқали кўриш мумкин.

     

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read