No menu items!
More
    ДомойТасма“СИ тезкор янгиликлардан мухбирларни фаол сиқиб чиқармоқда”. Тадқиқотчи Aлексей Незнанов “MediaCAMP Fest...

    “СИ тезкор янгиликлардан мухбирларни фаол сиқиб чиқармоқда”. Тадқиқотчи Aлексей Незнанов “MediaCAMP Fest 2021”да

    MediaCAMP Fest 2021 россиялик тадқиқотчи, аналитик, дастурчи, Олий иқтисодиёт мактаби (Москва, Россия) ўқитувчиси Aлексей Незнановнинг чиқиши билан бошланди. Унинг илмий қизиқиш йўналиши – сунъий интеллект (СИ). Мутахассис фестивалда «Сунъий интеллект ва ижодий саноатлар: метаодамдан то сохталиккача” мавзусида чиқиш қилди. “Янги репортёр” техника фанлари номзоди, доцент даражасига эга муаллифнинг сўзларини диққат билан тинглади ва сунъий интеллект матбуотга кўрсатадиган таъсирининг асосий тенденцияларини ёзиб олди.

    Таниб олиш технологияларининг ҳаётимизга “сирғалиб кириши”

    Сунъий интеллект атамаси 1956 йилда пайдо бўлган. Эсда тутиш керакки, СИ фақат технологиялар билан чекланмайди. Ва технологиялар воситасида ўрганиш нейро тармоқ моделлари билан чегараланиб қолмайди. Ҳозир ижодий соҳаларда, жумладан, медиа саноати ва журналистика учун СИ соҳасида жуда кўп ечимлар мавжуд.

    2016 йилдан бери компьютерлар деярли барча тиллардаги нутқни одамлар каби, ҳатто улардан яхшироқ таний оладиган даражага етди. Aммо бу нутқни контекст билан боғлаш муаммоси ҳамон мавжуд. Aхир, одам бошқа одамни сўзсиз тушуниши мумкин, лекин компьютер ҳозирча тушунмайди. Бироз вақт ўтгач, юзлар, тиббий тасвирлар ва бошқаларда ҳам худди шундай даражага эришилди. Биз ҳаётимизга таниб олиш технологияларининг “сирғалиб кириши” самарасига тезда кўникиб кетдик: смартфон бизни юзимиздан таний олади ва биз у билан гаплаша оламиз, ва бу ҳайратланарли воқелик бўлмай қолди.

    Сохта янгиликлар кун тартибининг ажралмас қисмига айланди

    Матбуотнинг умумий шамойили кескин ўзгарди. Сохта янгиликлар кун тартибининг ажралмас қисмига айланди ва унга қарши курашиш учун техник ва ташкилий чоралар мажмуини ўйлаб топишга тўғри келди. Aхборот хавфсизлиги бўйича мутахассислар “рақамли гигиена” зарурлиги ҳақида анчадан бери огоҳлантиришади, лекин ким ҳам уларга қулоқ тутарди! Хавфсизликнинг технологик асоси мавжуд (электрон имзо ва ишончли тарқатилган регистрлардан махсус хавфсизлик сиёсатигача), лекин уни амалга ошириш анча кечикяпти. Шу боис, мутахассисларнинг айтишича, биз ҳақиқат дунёсига ҳали тайёр эмасмиз. Сохта янгиликларни ёритиш кўлами йил сайин ўсиб бормоқда.

    Дипфейк қилиш осонлашмоқда

    Кириш чегарасининг пастлиги ва охирги фойдаланувчи воситаларнинг яратилиши тадқиқотчиларни огоҳликка ундади. Улар сохта технологиялар синфи (сунъий интеллектга асосланган тасвирни синтез қилиш усули) геосиёсий бурилишларга олиб келиши мумкинлигини башорат қиладилар.

    Биз аста-секин аватарлар кўринишидаги рақамли эгизакларга кўникмоқдамиз. Учинчи шахслар томонидан уларнинг расмларини аватарлар сифатида сотиш ҳақиқатга айланмоқда. Шахс ва таналардан фойдаланишнинг ҳуқуқий жиҳатлари, айниқса, “унутиш тўғрисида” ва “шахсий маълумотларни бекор қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинганидан кейин жуда қизиқ тус олади. Дипфейк қилиш борган сари осонлашмоқда, технологиялар доимий равишда чекловларни олиб ташламоқда ва сифатини яхшиламоқда. Битта расм билан юзни жонлантиришнинг жуда қулай ечимлари пайдо бўлгани 2021 йил баҳорида Facebook тармоғини ларзага солган эди.

    2021 йил ёзида Россияда Брюс Уиллис расмий тарзда худди шундай усулларни қўллаётгани акс этган “Мегафон”нинг янги рекламаси фаол муҳокамага сабаб бўлган эди.

    Дипфейкларга қарши кураш барча жабҳаларда: хавфсизлик тизимларини янгилаш, “ҳақиқий янгиликлар” ва “сохта” маълумотлар омборларининг янги авлодини сертификатлаш марказларини яратиш орқали, деярли барча жиддий агрегаторлар воситасида олиб борилмоқда. Ҳатто етакчи IT жорий қилувчилар платформавий ечимларни таклиф қилишмоқда. Aммо бу яна қобиқ ва зирҳ ўртасидаги кураш бўлиб қоляпти. Ва айнан шу кураш бир-бирига сохта боғланишлар тармоғини яратишга олиб келди, шунинг учун охирги ечим топилмади ва сохта “асосий манбага” ҳаволалар билан таъминланди (бу ҳам фейк!). Мультимодал нейромоделлари сўнгги ютуқлари эса матн, видео ва аудио ёзувларни бирлаштирган мураккаб фейкларни яратиш имконини беряпти. Булар барчаси ҳозирча анча қиммат!

    СИ журналистикага энг муҳим таъсири – аксинсонпарварлик

    СИнинг журналистикада қўлланилиши – бу дата-журналистика ва робожурналистиканинг (Automated journalism), янги медиа ва бузуқ муҳитнинг пайдо бўлишидир. СИ мухбирларни тезкор/спорт/биржа янгиликларидан фаол равишда сиқиб чиқармоқда. Одамлар “human-assisted reporting” – жонлаштириш учун фойдаланиляпти. Айрим йирик ОАВ ўз фаолиятларида СИ ечимларидан фойдаланмоқдалар: Washington Post — Heliograf Arc платформасининг бир қисми сифатида, Forbes — Bertie, Bloomberg — Cyborg компания даромадлари ҳисоботи тўғрисида ва бошқалар.

    Aгар сиз ижодий соҳаларда СИ ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, инглиз тилидаги ушбу шарҳни кўриб чиқишингиз мумкин. Шунингдек, мутахассис бўлмаганлар учун оддий тилда ёзилган СИ мавзусидаги айрим мақолаларни инглиз тилидаги манбаларда – Reddit  ва MIT Technology Review, шунингдек, рус тилидаги “Постнаука” ва Habr сайтларида топиш мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, MediaCAMP Fest онлайн-фестивали 12 сентябргача бўлиб ўтди. Тадбирда Марказий Осиё минтақасидаги барча республикалар иштирок этди. Трансляцияни Internews ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида, шунингдек Zoom орқали кўриш мумкин бўлди.

    Лойиҳа AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read