No menu items!
More
    ДомойТасмаInternews “Ҳужжатли фильмлар мактаби. Қисқа метр” лойиҳасини биргаликда ўтказиш учун ҳамкорлар изланаётганини...

    Internews “Ҳужжатли фильмлар мактаби. Қисқа метр” лойиҳасини биргаликда ўтказиш учун ҳамкорлар изланаётганини эълон қилади

    Internews “Ҳужжатли фильмлар мактаби. Қисқа метр” лойиҳасини биргаликда ўтказиш учун ҳамкорлар изланаётганини эълон қилади.

    2022 йил январь ойида биз минтақавий “Ҳужжатли фильмлар мактаби” лойиҳасини ишга туширамиз. Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан иштирокчилар ўзларининг ижодий ғояларини рўёбга чиқариш ҳамда қисқа ҳужжатли фильм яратишлари мумкин (давомийлиги 5-20 дақиқагача) бўлади.

    Биз ҳужжатли фильм студиялари, продюсерлик студиялари, медиа-компаниялар ва нодавлат ташкилотларини ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга ошириш учун ҳамкорликка таклиф қиламиз.

    Ҳамкорлар танлов асосида Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакилларидан танланади ва мактабни ўз мамлакатларида Internews билан ҳамкорликда ташкил этиш учун молиявий ёрдам олади.

    Internews экспертлари, ҳамкорлар ва мураббийларнинг биргаликдаги иши натижасида Мактаб дастури яратилади.

    Ҳамкорларни танлашда Internews қуйидаги мезонларга эътибор қаратади:

    • ўқув жараёни ва иштирокчиларнинг кейинги фаолиятларини самарали бошқаришга қодир профессионал ва тажрибали жамоанинг мавжудлиги;
    • ҳужжатли фильмлар соҳасида мураббийлар, мутахассислар ва машҳурларни, шунингдек, таржимонларни жалб қилиш учун ўз ҳудудида зарур алоқаларга эга бўлиш;
    • юқори сифатли видео таркиб яратиш ва уни келгусида тарғиб қилиш жараёнини тушуниш. Ҳудуддаги ҳужжатли фильмлар соҳасида ваколатларнинг мавжудлиги, миллий тилни билиш (қозоқ, тожик, ўзбек).

    Aгар ҳамкорлар илгари бошъқа мамлакатларда ҳужжатли фильм ишлаб чиқариш кўникмаларини олган бўлсалар, бунга афзаллик берилади.

     “Ҳужжатли фильмлар мактаби. Қисқа метр” машғулотлари онлайн ва офлайн шаклда бўлиб ўтади. Ҳар бир мамлакатдан 1-3 кишидан иборат 3-5 та жамоа жалб этилади. Мактаб иштирокчилари онлайн шаклда турли мамлакатлардан келган мураббий, машҳурлар ва жалб қилинган мутахассислар билан маърузаларни тинглаш ва мулоқот қилиш имкониятига эга бўладилар (миллий тилларга таржима қилинади). Сўнг машғулотлар гуруҳлар бўйича миллий тилларда офлайн шаклда олиб борилади. Ўқув жараёни тугагач, иштирокчи жамоалар 5-20 дақиқалик тайёр фильмларини тақдим этадилар. Ҳамкорларнинг вазифаси, шунингдек, иштирокчилар томонидан иш тугагунга қадар зарур маслаҳатлар бериб боришдан иборат бўлади.

    Сиз ушбу ҳавола орқали ариза беришингиз мумкин.

    Aризалар 2021 йил 1 ноябргача қабул қилинади.

    Саралаш натижалари 2021 йил 7 ноябрдан кечиктирмай эълон қилинади.

    Барча саволлар билан kz-info@internews.org манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

    Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read