Internews MediaСАМР дастури доирасида 2021-2022 йилларда ҳам маҳаллий таркиб ишлаб чиқаришни молиялаштиришда давом этади.
Бизнинг мақсадимиз – Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари учун долзарб, ижтимоий муҳим мавзулар бўйича турли хил юқори сифатли маҳаллий таркибга киришни кенгайтиришдан иборат.
Биз профессионал матбуотга миллий ва рус тилида, турли майдон ва форматларда ишлаб чиқаришнинг инновацион усулларидан фойдаланиш ва аудиторияни жалб қилиш лойиҳаларини яратишлари учун молиявий кўмак берамиз.
Ғолибларни аниқлаш учун, ўтган йилларда бўлгани каби, танловлар эълон қилинади:
“Катта формат” – кенг аудиторияга эга узоқ муддатли, йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш. Лойиҳаларнинг давомийлиги саккиз ойгача. Танлов 2021 йил октябрь ойида эълон қилинади.
“Кичик формат” – қисқа муддатли инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш. Лойиҳаларнинг давомийлиги бир ойдан олти ойгача. Танлов 2022 йил январь ойида эълон қилинади.
Диққат қилинг! Бу йил, ўтган йилдан фарқли ўлароқ, “Кичик формат” танлови фақат бир марта ўтказилади.
ЯНГИ танлов!
“DOC формати” – ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш. Лойиҳаларнинг давомийлиги олти ойдан 11 ойгача. Танлов 2022 йилнинг бошида бўлиб ўтади.
Диққат қилинг! Ҳужжатли фильмлар танловида муаллифлари сценарий яратиш, қаҳрамонларни топиш ва визуал услубни танлаш бўйича дастлабки тайёргарлик ишларини олиб борган лойиҳалар қатнашиши мумкин. Бўлажак фильмнинг тизери бўлиши рағбатлантирилади.
Танловларда Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан нодавлат ахборот воситалари иштирок этишлари мумкин: онлайн нашрлар, телекомпаниялар, радиостанциялар, газеталар, продюсерлик студиялари ёки мустақил муаллифлар (журналистлар, блогерлар).
Шартлар, ишлаб чиқариш турлари, бюджет, муддатлар ҳақида батафсил – ҳар бир танлов учун эълонларда танишинг.
Янгиликларимизни Newreporter.org, Internews.kz, Media.tj ва ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.
Aгар бирор нарсани аниқлаштириш керак бўлса, Central-Asia-Applications@internews.org электрон манзилига мавзуни кўрсатган ҳолда ёзинг, масалан: “Катта формат” танлови бўйича савол”.
Марказий Осиёдаги Internews жамоаси узлуксиз уч йилдан бери маҳаллий таркиб ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бу вақт мобайнида ахборот воситалари, таҳририятлар, блогерлар, мустақил журналистлар томонидан 173 та лойиҳа амалга оширилди: бу 4000 дан ортиқ материалдир (мақола, очерк, подкаст, веб-сериал, ҳужжатли фильм ва бошқалар), улар 40 миллиондан ортиқ марта ўқилди. томоша қилинди, тингланди.
Лойиҳалар AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.