No menu items!
More
    ДомойВоқеаInternews вебинари: Медиа лойиҳаларга аудиторияни жалб қилиш форматлари

    Internews вебинари: Медиа лойиҳаларга аудиторияни жалб қилиш форматлари

    2022 йил 27 январь куни Тошкент/Душанбе вақти билан соат 16:00 да, Нур-Султон вақти билан соат 17:00 да Internews очиқ вебинар машғулотларини ўтказади. Унда “Бумага” нашрининг (Санкт-Петербург) тижорат директори Мария Рзаева медиа лойиҳаларга аудиторияни жалб қилиш форматлари ҳақида сўз юритади.

    Аудиторияни жалб этишга йўналтирилган лойиҳалар медиа учун нафақат аудиторияни миқдор жиҳатдан оширишга, балки таҳририят атрофида фикрлайдиган, фаол ҳамжамиятни шакллантиришга ёрдам беради. Мутахассис ҳамкорлар, медиа ташаббусларини молиялаштириш учун янги форматлар топиш ва бошқа кўплаб афзалликлар тақдим қилади.

    Вебинар машғулотларида биз медиа форматлари аудиторияни жалб қилиш учун тақдим этадиган имкониятларни муҳокама қиламиз, медиа атрофида фаол ҳамжамиятни шакллантиришнинг самарали стратегиялари ҳақида гаплашамиз.

    Аудиторияни жалб қилишнинг онлайн ва офлайн форматлари намуналарини кўриб чиқамиз. Бундан ташқари, Қозоғистон ва Тожикистондаги Internews ташкилотидан аудиторияни жалб қилиш лойиҳалари учун маблағ олиш имкониятлари ҳақида гаплашамиз.

    Вебинар Zoom платформаси орқали қозоқ, ўзбек ва тожик тилларига таржима қилинган ҳолда ўтказилади.

    Рўйхатдан ўтиш учун онлайн шаклни тўлдиринг.

    Лойиҳа AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) молиявий кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read