No menu items!
More
    ДомойВоқеаКуч, тафаккур ва мулоҳазалар майдони: нима учун MediaCAMP Festга албатта келишингиз керак?

    Куч, тафаккур ва мулоҳазалар майдони: нима учун MediaCAMP Festга албатта келишингиз керак?

    Internews жамоаси ярим йилдан ортиқ вақт давомида Марказий Осиёнинг барча медиа мутахассислари учун чуқур ҳурмат билан 8-10 октябрь кунлари Олмаота шаҳрида тўртинчи йиллик MediaCAMP Fest фестивалини ўтказишни режалаштирди. Тайёргарлик энг фаол паллага кирди ва Internews жамоаси ҳозирданоқ бўлажак учрашувлар, қувончли табассум ва илиқ қучоқлар руҳи билан нафас олмоқда. Биз фестиваль дастурини тақдим этишдан мамнунмиз ва ўйлаймизки, биз ўртоқлашаётган сабаблар сизни қимматли дам олиш кунларини биз билан баҳам кўришга ундайди. Агар сиз фестивалда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишга улгурмаган бўлсангиз, ушбу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

    MediaCAMP Fest нинг биринчи куни (8 октябрь, шанба) – энг тиғиз дастури. Кўпчилик учун севимли SnapTalk форматида илҳомлантирувчи нутқлар, интерактив ўйинлар ва фойдали маҳорат дарслари ўтказилади. Аммо асосий жиҳати — бу танаффуслар вақтида сиз бошқа шаҳар ва мамлакатлардаги ҳамкасблар билан етарлича гаплашиш, муваффақият ва муаммоларни муҳокама қилиш, тажриба алмашиш имконига эга бўласиз.

    — Фестиваль, биринчи навбатда, кенг мулоқот тармоғидир. Сиз қизиқишлари ўхшаш кўплаб одамларни учратасиз ва биргаликда янги нарсаларни яратишингиз мумкин. Таълим машғулотлари ғояларни амалга оширишга ёрдам беради. Масалан, мастер-класслардан бири нафақат монетизацияга, балки бизнес вакиллари билан ишлашга бағишланган. Яна бири медиа визуаллашуви ҳақида: қандай қилиб дизайнерсиз, ўқувчига оддий ва ғайриоддий тарзда етказиш мумкинлигини ҳикоя қилади. Ёқуб Ҳалимов сессияси биринчи журналистик суриштирувингизни бошлашингизга ёрдам беради ва махсус сессияда Internews ташкилотидан – Анна Сухачёва, Лилия Гайсина ва Дмитрий Ким матбуотда эркин журналистлар тармоғини қандай яратишни ўргатадилар. Бу зерикарли бўлмайди! – дейди Internews таълим дастурлари координатори Алевтина Мадьярова.

    MediaCAMP Fest нинг иккинчи кунида (9 октябрь, якшанба) биз ҳудуддаги тенденциялар ва дунёдаги инновациялар ҳақида гаплашамиз. Шу куни нафақат якка тартибда, балки гуруҳларга бўлиниб ҳам ишлаймиз – бу нетворкинг кундан-кунга кўпайиб боришини англатади! Мулоқотлар орасидаги танаффуслар пайтида – иккинчи куни эса худди шундай бўлади – Василий Гатов ва Светлана Лебедеванинг чиқишлари режалаштирилган. Беқарор даврда медиа инновациялар ва махсус лойиҳаларни монетизация қилиш усуллари бўйича сессиялар турли медиакасбдаги иштирокчилар учун фойдали бўлади.

    – Очиқ дастурга алоҳида эътибор беришингизни тавсия қиламан – бу вақтда янги таассуротлар учун қайси залга боришни ўзингиз танлашингиз мумкин бўлади. Ҳужжатли фильмлар залига албатта киринг — у ерда Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳужжатли фильм ижодкорларининг сўнгги асарлари намойиш этилади. Ишончим комилки, марказийосиёлик муаллифлар нақадар муҳим ва дадил мавзуларни кўтараётганидан ҳайратда қоласиз, – дейди Тожикистондаги таълим дастурлари координатори Маҳпора Киромова.

    MediaCAMP Fest нинг учинчи куни (10 октябрь, душанба) аксарият иштирокчилар учун ўзига хос ёқимли хиссиётларни бахш этади. Бу куннинг энг муҳим тадбири – MediaCAMP Awards мукофотлари ғолибларини тақдирлаш маросимидир. Аммо маросимдан аввал ҳам кўплаб фойдали машғулотлар ташкиллаштирилади: мартаба ўсиши мавзусида фасилитация, конфликтолог билан суҳбат, қайноқ нуқталарда журналистнинг фаолият олиб бориш қоидалари ва Марказий Осиё келажаги ҳақида башоратлар.

    — Сўнгги пайтларда ҳаммамиз тезкор ҳаёт кечиряпмиз, тўхташга, глобал миқёсда фикр юритишга, ҳаётдаги, касбимиздаги баъзи нарсалар ҳақида фикр юритишга, ўз вазифамиз ҳақида ўйлашга вақтимиз йўқ. Буни эса ҳеч бўлмаганда ким эканлигимиз, нима учун ва қаерга кетаётганимизни англаш учун ҳам қилишимиз керак. Фестиваль – оқимдан чекиниш ва муҳим нарсалар ҳақида ўйлаш учун ажойиб имкониятдир. Сиз бир вақт ва бир жойнинг ўзида бир нечта қизиқарли суҳбатдошлар билан учрашишингиз, суҳбат қуришингиз, улар нима қилаётгани ва нима билан банд экани ҳақида билиб олишингиз, ҳайратланишингиз ва уларнинг тажрибасига суянишингиз, ниманидир ўрганиб, ниманидир ўргатишингиз мумкин. Умид қиламизки, бу йилги MediaCAMP Fest куч, мулоҳаза ва мушоҳада юритиш, мулоқот ва таассуротлар майдонига айланади, – дейди Internews таркиб ишлаб чиқариш бўйича эксперти, MediaCAMP Award танлови координатори Марина Михтаева.

    MediaCAMP Fest Америка халқининг кўмаги билан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали амалга оширилди ва Internews томонидан USAID молиявий кўмагида амалга оширилаётган MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида ўтказилмоқда. Internews унинг мазмуни учун жавобгар ва бу USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини билдирмайди.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read