No menu items!
More
    ДомойМедиа танқидЎзбекистон. Валдис Пельш қай тарзда «уфққа назар солди»

    Ўзбекистон. Валдис Пельш қай тарзда «уфққа назар солди»

    18 сентябрь куни «Биринчи каналда» Валдис Пельшнинг «Ўзбекистон. Уфққа назар солиш» фильми премьераси бўлиб ўтди. Медиатанқидчи Ринат Сагитов ушбу ҳужжатли фильмни диққат билан кўриб чиқиб, аслида у ҳужжатли фильм эмас, деган хулосага келди.

    Тасмада у ҳужжатли фильм деб эълон қилинган: бу ҳақида бизга биринчи кадрдаёқ хабар беришади, бундан ташқари, роликнинг YouTube-даги номида ҳам буни кўриш мумкин. Лекин, тез орада маълум бўладики, уни катта шубҳа остида ҳужжатли фильм, деб аташ мумкин. Мазмунига кўра, бу, аниқроқроғи, россияликларни «Ўзбекистонни ўзи учун кашф қилиши»га чақирувчи туристик роликдир. Нима учун? Валдис Пельш ижодини «ипидан игнасигача» таҳлил қилиб, тушунтириб беришга ҳаракат қиламан.

    Самарқанд ва Орол денгизи

    Бирничи қисм «Қадимий шаҳарлар» деб номланади ҳамда ўз ичига Самарқанд, Бухоро ва Урганч ҳақидаги ҳикояларни қамраб олади. Валдис Пельш Самарқанднинг ёши ҳақида тўғри гапириб, уни Рим ва Бобил билан тенгдош деб атайди, лекин негадир у бизга Регистон меъморий мажмуасини кўрсатиб, Самарқанднинг XV асрдан бошланган тарихи ҳақида гапира бошлайди. Савол тўғилади: Рим ва Бобил тенгдошида бунданда қадимий  ёдгорликлар мавжуд эмасми? Бироқ, кейинроқ муаллиф, кеч бўлса-да, ҳозирги Самарқанднинг шимолий қисмида жойлашган исломгача бўлган даврдаги Aфросиёб манзилгоҳини тилга олади. Аммо, Пельш шаҳар тарихининг бу қадимий қатлами тўғрисида тасаввур уйғотмайди, балки бизга фақат музейни кўрсатиб, ўз ҳикоясини «жонланган» фрескалар билан бойитишга ҳаракат қилади. Самарқанднинг қадимий қисми қандай кўринишга эга эканлиги ҳақида ҳужжатли фильм бизда ҳеч қандай таассурот уйғотмайди, бу суратга олинмаган ва кўрсатилмаган.

    Aммо туристик Самарқанд қандай бўлиши, унда қандай меҳмонхоналар, бутиклар ва ҳоказолар қурилиши ҳақидаги маълумотлар учун фильмда кўп вақт ажратилган. Бу билан эса, у янада сайёҳларни ўзининг ҳашамати билан жалб қиладиган узун рекламага ўхшаб қолган.

    «Ҳужжатли» фильмнинг алоҳида қисми Орол денгизи фожеасига бағишланган. Қизиғи шундаки, Валдис Пельш унинг қуриб кетишини «номутаносиб тарзда суғориш» ва «глобал исиш» билан боғлайди. Бироқ, бир оз вақт ўтгач, биз бошловчининг денгизнинг қуриган тубида қадимий аҳоли пунктлари излари топилганлигини ва Орол денгизи олдин ҳам «кетиб» ва «қайтиб келган»лиги тўғрисидаги фаразини эшитамиз. Орол фожиаси сабабларига ўта соддалаштирилган ёндашув. Бу ҳудди, мактабдан боласининг келишини кутаётган онага унинг боласи қаердадир сайр қилиб юрганини айтиб, кўнглини кўтарганга ўхшайди. Хавотир олманг, эслайсизми, ўтган ҳафта ҳам болангиз кечикди, лекин уйга қайтиб келди, шундай экан кутинг, бола тез орада қайтади.

    Орол фожеасининг асл сабаби фильмда очилмай колади (лекин уни очиб бериш керак эди, зеро бу мавзуни кўтаришдан нима наф бор эди унда? Бунинг ўрнига қурилаётган меҳмонхоналар ҳақида гапириб беришлари мумкин эди). Қishloқ khўzhaligi erlarini sugorish uchun ҳaddan tashqari kўp suv omborlarining kurilishi ilgari ҳayot kaynagan, dunyodagi tўrtinchi eng katta kўl-dengizni ҳech narsa unmas chўlga ailantirdi. Орол денгизи экологик фожеасиниг асл сабаби инсонларнинг ўйламай олиб борган хўжалик фаолияти натижаси эканлиги ҳақида Валдис Пельшнинг «ҳужжатли» фильмида ҳеч нарса эсланмаган, фақатгина «номутаносиб тарзда суғориш» ҳақида икки оғиз сўз юритилган, холос. Орол фожеаси «сайёҳлик мўжизаси» каби тасвирланган, қайсики жуда ғалати, чунки денгиз қуриши натижасида жабр кўрган юз минглаб одамларнинг тақдири кадр ортида қолиб кетган. У турли касалликларни, аҳолининг офат зонасидан чиқиб кетиши, бир сўз билан айтганда, кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқарди. Табиийки, бўлажак сайёҳлар учун ташвиқотда буни эслатиб ўтиш шарт эмас, чунки сиз одамларни қўрқитиб қўйишингиз мумкин. Aйнан Орол фожиасига юзаки ва соддалаштирилган ёндашув ҳам фильмни ҳужжатли деб аташга имкон бермайди.

    Тарихдан тарих

    «Ўзбекистон. Уфққа назар солиш» сценарий тасмаси бир қатор тарихий ноаниқликларга эга. Масалан, Амир Темур фильмда Темурланг деб аталади; лекин, фильм давомида Пельш томонидан у гоҳида Амир Темур, ё Темур, ёки Темурланг сифатида жаранглайди. Ўзбекистон тарих фанида Амир Темурни айнан Амир Темур сифатида аташади, бошқача эмас. Ўзбекистонда Амир Темур кўчаси мавжуд, саркарданинг номи билан турли объектлар номланган, лекин Темурланг (чўлоқ Темур) исми ҳеч қаерда қўлланилмайди, чунки у инсоннинг жисмоний нуқсонига урғу беради.  «Темурланг» тахаллуси журналист ва блогерлар томонидан фаол танқид қилинган ҳолатлар ҳам мавжуд.

    Валдис Пельш шу пайтгача тарихчиларга номаълум бўлган, «шаймоний гуруҳларидан келиб чиққан» арабларни «кашф қилгани» жуда қизиқ. Олимлар Ўзбекистонда истиқомат қилувчи шайбоний арабларни билишади. Аммо, ё сценаристлар бутун бир халқ номини тўғри ёзишга эринишган, ёки муҳаррирлар бошловчини ёзиб олиш жараёнида тўғирлашмаган: бундай бўлиши мумкин.

    Бағрикенглик ҳақидаги қисмда Ўзбекистонда минг йилликлар қаърига сингиб кетган буддизм тарихи ҳақида сўз боради. Бироқ, негадир буддизм фақат қадимий ёдгорликлар сифатида ифодаланади. Бу эса томошабинда замонавий Ўзбекистон ҳудудида буддизм мавжуд эмас деган фикр пайдо қилиши мумкин. Бироқ, аслида ундай эмас, мамлакатда ҳам замонавий буддистлар жамоаси, ҳам буддистлар ибодатхонаси мавжуд, лекин Валдис Пельш бу ҳақида эслатиб ўтишни «унутган», гарчи республикадаги буддистлар ибодатхонаси Марказий Осиёда фаолият юритаёгтан ягона идодатхона бўлса-да. Aммо бекорга эътиборсиз қолдирган: бу маълумот реклама ролигини жуда безаган бўларди!

    Дарвоқе, Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари ҳақида гапирар экан, бошловчи ўзига хос ёдгорлик – Хўжа Дониёр мақбараси ҳақида эслатиб ўтмаган. Эски Aҳд пайғамбари Дониёр, Даниил ёки Данияр номи билан ҳам танилган, бир вақтнинг ўзида учта эътиқодда: Ислом, Христианлик ва Яҳудийликда ҳурматга сазовор бўлган шахс саналади. Унинг қолдиқлари шаҳарга Aмир Темур томонидан олиб келинган. Қабр устига мақбара қурилган, ёнидан булоқ оқиб, бодомлар ўсади. Қачонлардир дарахт қуриб қолган ва кейин тушунарсиз сабабларга кўра қайтадан гуллаган. 2001 йилда бошқа шаҳар объектлари билан бирга мақбара ЮНЕСКОнинг Жаҳон мерослари рўйхатига киритилган. Валдис бу сафар ҳам «унутиб қўйганми»? Ким асосий?

    Бутун фильм давомида Валдис Пельш сиймоси гўё Ўзбекистоннинг – ҳам қадимий, ҳам ҳозирги даврига соя солиб қўйган. Тушуниш жуда мушкул: бу Ўзбекистон ҳақидаги фильмми ёки Пельш ҳақидаги? Бошловчи матнга кўра, унга эмас, балки ўша пайтда сўзлаб берилаётган нарсага қараш етарли бўлган вазиятда ҳам кадрда пайдо бўлади.

    Фильмни ҳужжатли деб бўлмайди, чунки унда деярли на интервью берган олимлар бор, на ҳужжатларнинг тасвиран ёритилиши мавжуд. Балки, Ўзбекистон нақадар яхши эканлиги ҳақидаги фильмни томоша қилган руслар кўчага чиқиб, юз минглаб меҳнат муҳожирларини кўриб, қандай бундай бўлиши мумкин, деб ўйлашлари мумкин? Дунёдаги энг мазали сомсаю палов мавжуд бўлган «ердаги жаннатдан» ким арзимаган маош эвазига мусофир юртга ишлашга боради? Бу шунинг натижасидаки, ҳужжатли фильмда ишсизлик муаммоси ҳақида лом-мим дейилмаган.

    Такрор айтаман: бу тасма шунчаки чиройли турмакланган ва ёрқин бўялган реклама ролиги бўлиб чиқди, у сайёҳларни Ўзбекистонга ташриф буюришга чорлайди ва шу билан бирга, машҳур телебошловчининг экзотик интерьердаги юзи ва қоматига қойил қолиш имкониятини туҳфа этади. Тўғри, бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Лекин нима учун очиқ тарздаги пиарни «ҳужжатли фильм» деб номлаш керак эди?

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read