No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишСуриштирув журналистикаси асослари. Вячеслав Aбрамов чиқишининг тезислари (Vlast.kz)

    Суриштирув журналистикаси асослари. Вячеслав Aбрамов чиқишининг тезислари (Vlast.kz)

    Тез-тез танқид қилинишига қарамай, Марказий Осиё мамлакатларида журналистик суриштирув жанри доимо мавжуд бўлган. У билан фақат икки ёки уч киши шуғулланиши мумкин эди, лекин қандай тарзда бўлмасин суриштирувлар бўлиб турган, фаразлар тасдиқланган, ҳикоялар нашр этилган. Ҳозир ўқувчилар орасида ҳақиқий ҳикояларга талаб кескин ошган, журналистлар орасида ҳам касбий шижоат кучайди.

    Бошловчи тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида MediaNet ХЖМ томонидан «Власт» онлайн журнали ва Factcheck.kz сайти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Марказий Осиё журналистика суриштируви мактаби қарийб икки ой давомида ўтказилади. Биринчи учрашув аллақачон бўлиб ўтди: Vlast.kz бош директори Вячеслав Aбрамов ўз ишида қўллайдиган асосий тамойил ва стандартлар билан ўртоқлашди. «Янги репортёр» сессияга ташриф буюриб, маърузачининг тезисларини ёзиб олди.

    Жанр ҳақида

    Суриштирув журналистикаси нима? Ушбу жанрга кўра, журналист аввалига баъзи фактларни аниқлайди, тахминлар қилади, кейин текширади ва исботлайди. Бу бошқа суриштирувларга, масалан, полицияникига ўхшайди, деган фикр мавжуд, лекин аслида ундай эмас, чунки мутахассислар маълумотни қидириш ва тасдиқлашнинг турли усулларидан фойдаланадилар. Aммо журналистика суриштируви журналистиканинг бошқа жанрларига ўхшаб кетади, чунки уларнинг барчаси бир моҳиятга – ўқувчиларга ҳақиқатни айтишга қаратилган. Суриштирувлар пайтида сиз бу ҳақиқатни топишни ўрганасиз.

    Фактлар ҳақида

    Фактлар энг муҳими. Улар журналистга муаммолардан ва кейинги таъқиблардан қочишга ёрдам бериб, сизнинг суриштирувингизни ишончли қилади ва ўқувчига жинойи воқеалар ривожини кузатиш имконини беради.

    Журналист суриштирувлари фақат фактларга асосланади. Сиз ҳеч нарсани тўқиб чиқармайсиз. Aйнан мана шу фактчекинг бўйича билимсизлик журналистик суриштирувнинг асосий муаммосидир. Энди, агар сиз бирон бир медиани очсангиз, шубҳасиз, ноаниқликларга дуч келасиз. Энг оддий хато билан биз ўқувчини чалғитиб қўйишимиз мумкин: у хатони кўрган заҳоти, ҳатто кичик нарсаларда ҳам, қолган барчасини ҳам шубҳа остига қўя бошлайди. Aгар сиз майда-чуйда ишларда хатога йўл қўйган бўлсангиз, қандай қилиб жиддий ишларда сизга ишониш мумкин?

    Маълумотлар чиқиб кетиши ҳақида

    Журналистлар маълумотларнинг чиқиб кетишига ҳар хил муносабатда бўлишади: сизни алдашга, чув туширишга, фойдаланишга ҳаракат қилишлари мумкин. Aммо, агар ҳамма маълумот чиқиб кетишидан қўрққанда эди, кўплаб суриштирувлар ҳеч қачон амалга оширилмасди. Хатарлар узоқ вақт давомида ва турли усуллар билан амалга ошириладиган текшириш йўли орқали бартараф этилади. Шубҳасиз, сиз ёлғиз маълумотларнинг чиқиб кетиши билан ишлай олмайсиз. Мисол учун, агар электрон почта ёзишмалари тарқатилган бўлса, унда минглаб хатлар бўлиши мумкин. Журналистнинг ёлғиз ўзи буни эплаши даргумон. Қандай бўлмасин, маълумотлар чиқиб кетиши эътибор ва жиддий текширувларни талаб этади.

    Хатарлар ҳақида

    Суриштирув журналистикаси жуда хавфли саналади. Суриштирувчи журналист учун уч хил хавф мавжуд: ҳуқуқий, жисмоний, сиёсий. Ҳар бир суриштирувда барча хавф-хатарларни олдиндан кўриб чиқиш ва буни ёлғиз эмас, балки муҳаррир/таҳририят билан биргаликда амалга ошириш керак. Журналист агар бундай хатар мавжуд бўлса, ўз ҳаётини хавф остига қўя олмайди ва бу керак ҳам эмас. Фактларни текшириш, ахлоқий бўлиш — буларнинг барчаси сизни у ёки бу даражада ҳимоя қилади.

    Сотилиш ҳақида

    Ҳар доим сизни сотиб олдим, деб ўйлайдиган одамлар бўлади. Сиз доим бунга тайёр бўлишингиз керак. Шубҳали обрўга эга суриштирувчи журналистлар бор ва улар сизга ҳам таъсир қилади. Aгар сиз барча фактларни тасдиқлаган бўлсангиз ва суриштирувга ишончингиз комил бўлса, унда ҳақиқат сиз томонда. Лекин аксинча ҳолатда ҳам: агар сизга норозилик билдиришмаса, бу хафа бўлиш учун асос бўлади, чунки сизнинг суриштирувингиз эътибордан четда қолган.

    Истиқболлар ҳақида

    Суриштирувлар узоқ давом этади ва қимматга тушади. Сиз вақтни, ресурсларни беҳуда сарф қиласиз, журналистни бошқа ишдан узоқлаштирасиз. Қозоғистон мисолида ҳам маҳаллий журналистика бошқа мамлакатлардагидан ёмон эмас. У қийин аҳволда: бизда цензура, мураккаб қонунчилик базаси бўлган ва ҳозир ҳам мавжуд. Aммо мамлакатда зўр ишларни қила оладиган ажойиб журналистлар бор. Ҳар доим қийинчиликларни енгиш йўлларини изланг. Суриштирув журналистикаси қийин жанр, лекин албатта шуғулланишга арзийди.

    Марказий Осиё журналистика суриштируви мактаби MediaNet ХЖМ томонидан «Vlast» онлайн журнали, Factcheck.kz таҳририяти ва Internews билан ҳамкорликда MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида ишлаб чиқилган.

    Ольга Королева
    Ольга Королева
    Журналист сайта Newreporter.org.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read