No menu items!
More
    ДомойВоқеаМедиасаводхонлик, реклама ва кинода қандай боғлиқлик бор? Эдьютон 2022 спикерлари жавоб...

    Медиасаводхонлик, реклама ва кинода қандай боғлиқлик бор? Эдьютон 2022 спикерлари жавоб беради

    8-12 февраль кунлари медиасаводхонлик бўйича Эдьютон 2022 инновацион семинари бўлиб ўтади, унинг бу йилги шиори – “Медиасаводхонлик: кино, реклама, ўйинлар”. 8 ва 9 февраль кунлари медиасаводхонлик бўйича йиллик инновацион семинар доирасида 4 та очиқ сессия режалаштирилган (уларни Zoom, ёки Internews Қозоғистон ташкилотининг Facebook саҳифасида томоша қилиш мумкин).

    Очиқ сессияларни 2 маърузачи томонидан олиб борилади: Тарту университетининг реклама тадқиқотчиси Aлександра Милякина (Эстония) ва киносаводхонлик бўйича эксперт, “Кино универсал тил сифатида”, “Кинодраматургияга 125 йил” китоблари муаллифи Камилл Aхметов (Россия).

    Жадвал қуйидаги тартибда: 8 февраль соат 15.30-16.35 – “Реклама тили: семиотик таҳлил асослари” ва 16.40-17.45 – “Киносаводхонлик нима учун керак?”, 9 февраль соат 15.00-16.00 – “Рекламанинг визуал грамматикаси” ва 17.00-18.05 – “Замонавий кино тили”. “Янги репортёр” экспертлардан маърузадан ўрин олган реклама ва кино мавзуси медиасаводхонлик билан қандай боғлиқ экани ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

    Aлександра Милякина (Эстония), Тарту университетининг  реклама тадқиқотчиси:

    Биз узоқ вақт логомарказлашган дунёда яшадик

    “Рекламачилар оддий кўринадиган воситалар – сўз, фотосурат, ранг, шакл ва ҳоказолар ёрдамида қандай қилиб бизнинг хатти-ҳаракатларимизга шунчалик таъсир кўрсатиши мумкинлиги мени доим қизиқтириб келган. Рекламани аксарият ҳолларда гипноз билан солиштиришлари ажабланарли эмас – агар унинг қандай тузилганини билмасангиз, бунга ишониш жуда осон. Реклама муаллифлари қандай мурувватларни тутиб турганларини тушунсангиз, дўконларга югуришни ва ҳамма нарсани тўхтовсиз сотиб олишни хоҳламай қоласиз. Балки истаб қоларсиз, лекин ҳеч бўлмаганда бу онгли равишда бўлади!

    Биз узоқ вақт давомида логомарказлашган дунёда яшадик, унда ҳамма нарсани сўз бошқарарди, аммо бугунги кунда визуал тасвирлар биринчи ўринга чиқди. Оғзаки ва оғзаки бўлмаган белгиларнинг қандай имконият ва чекловлари мавжуд? Қандай қилиб бирини иккинчисига уйғунлаштира олишимиз мумкин?

    Медиасаводхон бўлмай туриб рекламани самарали яратиш ва таҳлил қилиш мумкин эмас. Реклама доим ҳар қайси медиада акс этади, хоҳ у телевидение, босма нашр ёки ижтимоий тармоқдаги баннерлар бўлсин.

    Рекламани тушуниш ҳамма учун манфаатли. Ҳар биримиз қайсидир рекламани кўрганимиздан сўнг, зудлик билан бирор маҳсулот сотиб олишга чоғланган вазиятларимиз бўлган, аммо бунинг сабаби ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганмиз. Билимимиз эса тафаккуримиз заҳарланишининг олдини олади. Aгар маълум маҳорат даражасига эришсангиз, рекламадаги хатоларни топишни ўрганишингиз ва нима учун у керакли даражада ишламаётганини таҳлил қилишингиз мумкин. Ва, албатта, агар сиз зудлик билан ижтимоий тармоқларда бирон бир нарсани сотишингиз ёки янги лойиҳани реклама қилишингиз керак бўлса, ундан ўзингизнинг фойдангиз учун фойдалана оласиз”.

    Камилл Ахметов

    Камилл Aхметов (Россия), кино саводхонлик бўйича эксперт:

    Видео журналистиканинг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш учун”

    “Кино бор-йўғи 120 йилдан бери мавжуд бўлган жуда ёш санъатдир. Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, театр, адабиёт минг йиллар давомида мавжуд. Кино замонавий маҳсулот, консерва маҳсулоти каби инқилобий технология: уни сотиб олиш муаммо эмас, яхши сақланади ва истеъмол қилиш осон. Сиз “Дон Кихот” ёки “Уруш ва тинчлик” катта адабий асарларини 2 соат ичида истеъмол қила олмайсиз, лекин фильм шаклида буни уддалаш мумкин. Бундан ташқари, фильмларни ишлаб чиқариш бошқа санъат турларига қараганда анча қиммат туради. У жуда кўп пул туради, ҳаражатларни эса 2-4 ҳафталик ижара муддатида тўлиқ қайтариб олиш керак. Шу боис кино ижодкорлари фильмларни осон қабул қилиш мумкин бўлган, ҳазм бўладиган, бозордаги энг рақобатбардош маҳсулотга айлантиришга ҳаракат қиладилар. 20-асрнинг барча диктаторлари – Мусоллини ҳам, Ленин ҳам кинони кучли ташвиқот воситаси сифатида қадрлашгани бежиз эмас.

    Кино саводхонлигик ҳар қандай рекламани яратадиганлар, видео дарсликларни тайёрлайдиганлар учун муҳимдир. Мисол учун, сиз товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчисиз, сиз видео реклама яратишга сармоя киритдингиз, лекин у сиз кутган мақсадларга эришишингизга ёрдам бера олмади. Чунки сизнинг томошабинингиз реклама ролиги мақсадини, ниятини аниқлай олмаяпти. Ёки сиз видео дарсликлар тайёрлайсиз: видеокурсингиз таълим салоҳияти 90% кам, чунки томошабин видео реклама мазмунини тўлиқ ўзлаштира олмаган. Бугунги кунда видеокоммуникация асосий воситага айланди, ҳатто телефонда ҳам одамлар экранда бир-бирига қараб мулоқот қилишади. Шунинг учун ҳам кино орқали ривожланадиган видеомулоқот асосларини тушуниб, англаб олиш жуда муҳимдир.

    Журналистларга кино саводхонлик бўйича билимлар видеожурналистиканинг тўлиқ имкониятларидан баҳраманд бўлишлари учун ҳам керак. Қолаверса, нафақат телевидениеда, балки умуман, видео ролик суратга олмоқчи бўлган ҳар бир киши буни видеохостинглар орқали амалга ошириши мумкин. Бугун истаган киши тележурналист бўлиши учун имкониятлар етарли. Сиз фақат қандай суратга олиш, қандай таҳрир-монтаж қилиш, қандай ритм билан эфирга узатиш, шарҳларни қандай йўналтиришни билишингиз керак. Яъни, ўша кино тили қандай ишлашини англашингиз лозим. Айни пайтда муваффақиятли миллионлаб видеоблогерлар ушбу имкониятдан фойдаланмоқда”.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read