No menu items!
More
    ДомойИмкониятларЎзбекистонлик журналист ва блогерлар учун подкастлар яратиш бўйича тренинг

    Ўзбекистонлик журналист ва блогерлар учун подкастлар яратиш бўйича тренинг

    2022 йилнинг 25-27 июль кунлари Time Out Tashkent компанияси Тошкент шаҳрида ўзбекистонлик онлайн медиа журналистлари ва блогерлари учун подкастлар яратиш бўйича бепул офлайн тренинг ташкил қилади.

    Аудио подкастлар медиа сарҳадда тобора оммалашиб бормоқда. Улар мультимедиа журналистикасининг муҳим қисми ва таркибни аудиторияга янги усулда етказишнинг ўзига хос усулидир. Подкастлар радио саноати билан жуда кўп умумийликга эга, бироқ муҳим фарқлари ҳам мавжуд.

    Аудио – бу сифатли ахборот таркиби орқали ўз аудиториянгиз билан самарали мулоқот қилиш имконини берувчи анчайин шахсий сарҳад. Ҳозир арзон ва осон усулда ўз подкастларингизни яратиш ва эълон қилишингиз мумкин, чунки мақбул техника ва дастурий таъминот борган сари оммалашиб бормоқда. Интервью, янгиликлар, ҳужжатли фильм, суҳбат ёки давра суҳбатлари, шунингдек, якка/монолог каби турли хил подкаст форматлари ҳар бир тингловчи билан шахсан гаплашаётгандек таассурот қолдиради. Aудиоподкастлар — ўзбек журналистикасида янги ҳодиса. Сизда ушбу форматда таълим олиш ва кўникмаларга эга бўлиш имконияти бор.

    3 кунлик тренинг давомида сиз подкастларни яратишда режалаштириш босқичидан то якуний юклашгача ва подкастингизни қандай қилиб муваффақиятли тарзда тарғиб қилиш кераклигини амалда ўрганасиз.

    Тренинг қуйидаги мавзуларни қамраб олади:

    • подкаст турлари
    • интервью техникаси
    • ҳикоя қилиш техникаси
    • сценарий ёзиш ва хабардор қилиш (нарратив)
    • сифатли ёзиб олиш
    • аудио монтажи ва микширлаш
    • мусиқа ва овозли эффектлардан фойдаланиш
    • эълон қилиш ва тарғибот

    Тренинг амалий қисмни ўз ичига олади. Барча иштирокчилар шахсий компьютерга эга бўлишлари керак.

    Вилоятлардан келувчи иштирокчилар Тошкентда истиқомат учун жой, овқат ва йўлкира билан таъминланиши назарда тутилган.

    Тренерлар: NewsLabTurkey ННТдан 2 нафар эксперт, Туркия.

    Ўқитиш тили: турк тилидан ўзбек тилига синхрон таржима.

    Рўйхатдан ўтиш учун онлайн шаклни тўлдиринг.

    Ҳужжатлар 2022 йил 10 июль Тошкент вақти билан 23:00 гача қабул қилинади.

    Барча саволлар бўйича timeouttashkent@gmail.com электрон манзилига мурожаат қилинг.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read