No menu items!
More
    ДомойМедиа саводхонликМедиа саводхонлик ҳаётда қандай ёрдам беради? ЮНЕСКО экспертига учта савол

    Медиа саводхонлик ҳаётда қандай ёрдам беради? ЮНЕСКО экспертига учта савол

    Медиа саводхонлик ҳаётда қандай ёрдам беради? Бола билан медиа саводхонлик ҳақида суҳбатни қандай бошлаш керак? Кино саводхонлик нима учун лозим ва тўғри овқатланишнинг бунга қандай алоқаси бор? “Янги репортёр” Медиа саводхонлик бўйича халқаро конференция спикери, ЮНЕСКО Таълимда ахборот технологиялари институти рақамли педагогика ва ўқув материаллари бўлими дастур мутахассиси Татьяна Мурована (Россия) билан суҳбатдан ушбу саволларга жавоб топди.

    Татьяна Мурована, ЮНЕСКО Таълимда ахборот технологиялари институти рақамли педагогика ва ўқув материаллари бўлими дастур мутахассиси

    Татьяна, нима учун медиа саводхонликка оид маълумотларни қабул қилиш анча мураккаб? Мен ўзим журналистман ва ҳамма гапларини тушунаман. Лекин бу мавзуда ёзишни бошлашим билан ҳаммаси сунъийлашиб кетади. Мен матнларни содда, тушунарли ва қизиқарли бўлишини хоҳлайман.

    — Мен бу маънода ёмон респондентман, чунки мен мавзуга чуқур кирганман ва уни жуда қизиқарли, фойдали, зарур ва муҳим деб биламан. Аммо мен тасаввур қилишим мумкин, бу билимларнинг барчаси оддий одамга ҳеч қандай янгилик бермайдиган сунъий қопламага ўхшаб кўриниши мумкин, нима учун ҳамма булар билан шуғулланиши кераклиги аниқ эмас. Журналистлар медиа саводхонлик билан шуғулланаверсин, лекин мен шунчаки яшайман… Мен бу вазиятни тушунаман, лекин барибир, медиасаводхонлик кўпроқ афзалликка эга.

    Оддий ҳаёт нуқтаи назаридан, медиасаводхонлик қўшимча объектив, инсонни ҳаёт саҳнасида кучлироқ ўйинчига айлантирадиган воситадир. Бу сизни янада маърифатли ва малакали инсон қиладиган дунёқарашнинг ўзига хос усули. Ҳар қандай маълумот кимлардир томонидан яратилган, негадир қайсидир каналлар орқали муомалага киритилган, баъзи сабабларга кўра вирусли бўлиб қолганини тушунсам, дунёни янада ҳажмлироқ кўраман. Мен ушбу маълумот ёки ушбу коммуникация объекти ортида кенгроқ маънода қандай ўйинчилар турганини тушунаман.

    Медиа саводхонлик ҳаётингизда қандай ёрдам беришига мисол келтира оласизми?

    – Мен кўпинча ота-оналар иштирокидаги чатда олиб борилаётган мулоқотни кузатиб, бу мавзуни тез-тез ёдга оламан. Агар мен медиасаводхонликдан бахабар бўлсам, нега одамлар чатда кўрган нарсамни ёзишларини тушунаман. Бу менинг тажовузкорлик даражамни пасайтиради. Ва кейин мен хотиржамлик билан суҳбатимиз давомида ота-оналарни оқилона бўлишга чақиришим мумкин, масалан, нима учун 15 марта “раҳмат” деб ёзмаслик керак, эфирни тўсиб қўймаслик ёки лимонаддаги заҳар ва олма ичидаги игна ҳақида маълумот жўнатмаслик кераклигини тушунтира оламан. Мен бу маълумот нима эканлигини, қандай ҳиссий илгакларни тортиб олишини жуда яхши тушунаман, одамлар бир-бирларини ҳиссий жиҳатдан беқарорлаштиришни, уларни кераксиз ҳис-туйғулар билан ортиқча юклашни тўхтатишлари учун уни қаерда такрор текшириш ва чатда унинг натижасини кўрсатишни биламан. Ёки, агар бирор нарса мени хафа қилса, мен, барча одамлар каби, аломатлар ва даволаш усулларини интернет орқали излай бошлайман. Медиасаводхонлик менга “бедаво касаллик” туфайли талвасага тушмаслик учун малакали шифокор топишга ёрдам беради.

    Мен жанрларни ажрата оламан. Кўриб турибманки, масалан, бу матн хабардор қилиш учун ёзилган, иккинчиси реклама учун, учинчиси эса ҳиссий таъсир қилиш – қўрқитиш ва муайян хатти-ҳаракатларга ундаш учун ёзилган. Медиасаводхонлик матн қандай ва қандай эмоционал реакцияга йўналтирилганлигини, нима учун ҳиссий жиҳатдан зарядланган хабарга ишончли маълумот манбаи сифатида қараш керак эмаслигини аниқлашга ёрдам беради — ахир, уни яратувчиларнинг бошқа мақсадлари ҳам бўлиши мумкин. Ва бундай ҳолларда мен тушунаман: энди менга бундай хабар керак эмас — мен ҳаяжонланмаслик, қўрқиш ёки завқланишни эмас, балки хабардор бўлишни хоҳлайман.

    Сиз ўз фарзандингиз билан медиа саводхонлик ҳақида суҳбатлашасизми?

    – Ҳа, кўп суҳбатлашаман. Менинг ташаббусимга кўра ёрдам беришга уринишларим ўғлим билан умуман иш бермаяпти. Менинг фикримча, мен биргаликда яшаш контекстидан фойдали жихатларни топишим керак. Масалан, унинг телефон ўйнаб ўтириб кулаётганини кўраман. Ундан мулойимлик билан нима сабабдан кулаётганини айтишини таклиф қиламан – бу нарсадан мен ҳам кулгим келаётгандек тутаман ўзимни. Агар омадим келса ва у мен билан баҳам кўрса, мен тасвирларни эҳтиёткорлик билан қисмларга ажратишим мумкин. Ҳеч қандай ҳолатда унинг танловини танқид қилиш ёки обрўсизлантириш мумкин эмас. Агар унга ён босмасам, у мен учун ёпилади ва бошқа у билан гаплашишга имкон бўлмайди. Мен унга “Қаерда эди?”, “Ким юборди?” каби саволларни мулойимлик билан беришга ҳаракат қиламан, медиасаводхонлик тамойиллари ҳақида гапириб бераман. Фарзандим ва унинг дўстлари манипуляцияга жуда сезгир, улар учун суверенитет туйғуси муҳим. Мен унинг эътиборини қандай ўзгаришларга қаратиб, жалб қила оламан: расмда, матнда уни боғлаши керак бўлган “илгаклар” моҳиятида.

    Бир йиллар аввал кино саводхонлик бўйича маърузани тинглаган эдим. Ва ўшандан бери фильмларни деярли кўра олмайман, чунки улар нима учун суратга олинганини дарҳол тушуниб оламан. Қандай қилиб яна фильмлар томошасидан завқланишни бошлаш мумкин?

    — Дарҳақиқат, кино маҳсулот медианинг бир қисми бўлиб, унинг ёрдамида нафақат эстетик, балки ғоявий маънолар ҳам эфирга узатилади. Менимча, фильмларни онгли равишда истеъмол қилиш томошадан завқ олишга халақит бермайди, балки олинган таассуротлар репертуарини тўлдиради ва кенгайтиради, нафақат кўз ва юрак, балки ақл учун озуқа беради. Оммавий илғор маҳсулотларга шу нуқтаи назардан қараш бирмунча қизиқарли: қайси образлар, роллар, вазиятлар, муаммо ва можаролар томошабин учун қизиқарли ҳисобланади? Улар қандай тасвирланган, қандай қолиплар қўлланилган? Буларнинг барчаси вақт ўтиши билан бир режиссёр ёки бир жанрда қандай ўзгаради? Нима яхши ва нима ёмон деб ҳисобланган мазмун, урғу қандай ўзгаради? Бу менинг дунё ҳақидаги тасаввурим билан қандай кесишади – лаҳзалик статикада ва динамикада? Кино саводхонликнинг асосий тамойилларини билган ҳолда, инсон нафақат истеъмолчи (таъсир объекти), балки маълумотни мустақил ва мазмунли (ўзаро таъсир субъекти сифатида) идрок этиши мумкин.

    Бу ерда озиқ-овқат билан таққослаш мумкин. Бир нуқтада, одам нима ейишига аҳамият бермайди, у озиқ-овқатда қанча фойдали моддалар борлиги, тўйинган бўлиши, керакли витамин ва минералларни олиши ва шу билан бирга калорияси ҳаддан ташқари кўтарилмаслиги учун шахсан ўзига қандай моддалар кераклиги ҳақида ўйлайди. У диетасини турмуш тарзига қараб мувозанатлашни истайди. Инсон калорияларни ҳисоблашни бошлайди, озиқ-овқат таркибидаги оқсиллар, ёғлар ва углеводлар таркибини кўриб чиқади, бу озиқ-овқат қаерда ишлаб чиқарилгани, тўғри сақланганми, тўғри пиширилганми, деб ўйлайди. Вақт ўтиши билан одамда мазмунли овқатланиш ва озми-кўпми автоматик равишда унинг диетасига қизиқиш шаклланади, таъмдан баҳраманд бўлишни бошлайди. Озиқланиш тизимингиз билан шуғулланишни бошлаганингизда, атрофингизда жуда кўп яроқсиз озиқ-овқатлар уюми борлигини тушунасиз, уларни сизга чиройли қадоқларда таклиф қилишади. Сиз ўзингизга савол берасиз: “Мен аслида кераксиз, лекин қандайдир жозибаси билан мени ўзига тортадиган нарсани ейишга тайёрманми?” Тақдимотда, рекламада, у ёки бу таомни тарғиб қилишда айнан нима сизни унга эътибор беришга мажбур қилаяпти – сиз қандай илгакларга илинганингизни кўра бошлайсиз.

    Худди шу нарса медиа ва кино маҳсулотларни медианинг бир қисми сифатида истеъмол қилишда ҳам содир бўлади. Агар сиз ўз олдингизга маълумотни мазмунли идрок этиш вазифасини қўйсангиз, бошида бу бироз қийин кечиши мумкин. Аммо кейин сиз маълумотни онгли равишда истеъмол қилишга одатланасиз. Сиз бошқа одамлар, хизматлар ва рақамли маҳсулотлар билан онгли равишда мулоқотга киришасиз, бу сизга керак ёки керак эмаслигини, сизга бу айнан ҳозир керакми ёки керак эмаслиини, трансляция ғоялари қайси шаклда эфирга узатилиши лозимлигини тушунасиз. Шу шаклда таҳлил механизми кўпроқ ёки камроқ автоматик тарзда бўлади, яъни биз бошида гапиргандек оптиканинг ўзи шаклланади. Ва фильмни томоша қилишдан завқланиш ҳисси қайтади.

    Умуман олганда, медиа саводхонлик сизга ахборотни саралаш, зарарли, ортиқча, сизнинг вазифаларингизга мос келмайдиганини олиб ташлаш, қарор қабул қилишингизга ёрдам бермайдиганини ажратиш имконини беради. Ва сиз ўзингизнинг ахборот маконингизга ғамхўрлик қилишни, уни “тозалаш” ва ўзингиз учун мослаштиришни бошлайсиз. Бу оламда тасодифан сизнинг қўлингизга тушадиган ахборот ёки тасодифан сизнинг қўлингизга тушиб қолиши мумкин бўлган медиа маҳсулот йўқ, балки ўз ахборот маконингизни мазмунли шакллантирасиз. У ерда кўпроқ зарур ва фойдали нарсалар бўлиши учун. Агар қизиқарли нарса бўлса, у сизнинг манфаатларингиз учун, мақсадларингиз учун танланиши керак. Шундай қилиб, муайян алоқа турларига сарфлаган вақтингиз кўпроқ ёки камроқ мувозанатли, сиз учун кўпроқ ёки камроқ фойдали бўлади.

    9-10 июнь кунлари Олмаота шаҳрида ўтказилган Медиасаводхонлик бўйича халқаро конференция доирасида “Медиасаводхонликни ўқитишнинг янги стандартлари” маърузаси тингланди. Маъруза ёзуви билан қуйида танишишингиз мумкин.

    Материал Internews томонидан USAID кўмагида амалга оширилаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида тайёрланган.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read