No menu items!
More
    ДомойТанлов/молиявий кўмакЎзбекистонлик журналистлар ва онлайн ОАВ муҳаррирлари учун “Онлайн медиада замонавий репортаж” тренинги

    Ўзбекистонлик журналистлар ва онлайн ОАВ муҳаррирлари учун “Онлайн медиада замонавий репортаж” тренинги

    Internews халқаро нодавлат ташкилоти 2022 йилнинг 24 августидан 5 сентябрига қадар ўзбекистонлик профессионал журналистлар ва онлайн ОАВ муҳаррирлари учун “Онлайн медиада замонавий репортаж” бепул онлайн тренингини ташкил этади.

    Сўнгги йилларда классик “газета” репортажи катта ўзгаришларга дуч келмоқда. Репортаж босма ОАВдан онлайн медиага ўтгач, сезиларли даражада ўзгариб, журналистиканинг энг қизиқарли жанрларидан бирига айланди. Бунга сабаб эса контентни тақдим этиш учун турли форматларни синтез қилиш имконияти мавжудлигидадир. Ушбу мультиформатлик теле ва радиорепортажлар билан солиштирганда ҳам, онлайн журналистиканинг бошқа жанрлари билан таққослаганда ҳам онлайн репортажнинг яққол афзаллигини намоён этади. Онлайн репортаж ёрдамида ОAВ деярли ҳар қандай вазифани ҳал қилиши, дейлик, муҳим воқеа ёки ҳодисани ёритиши, шахс ёки объект ҳақида қизиқарли воқеани айтиб бериши, томошабинлар эътиборини ўткир ижтимоий муаммо ёки муҳим жамият ҳодисасига қаратиши мумкин.

    Тренингда сиз турли хилдаги ва шаклдаги сифатли онлайн репортажларни тайёрлашни, фотограф ва дизайнернинг ёрдамисиз репортаж учун визуал контент яратишни; замонавий IT воситалари ёрдамида классик журналистик репортажни самарали мультимедиа лойиҳасига айлантиришни билиб оласиз.

    Онлайн тренингда кўриб чиқиладиган ва ишлаб чиқиладиган мавзулар:

    • Жанрни ўзгартириш: нега эски усуллар энди иш бермаяпти ва бугун кенг аудиторияга қандай репортажлар қизиқ?
    • Шакл ва композиция: қандай қилиб матн ва визуал контент блокларидан онлайн репортажни уйғун тарзда яратиш мумкин?
    • «Одамларга одамлар ҳақида»: репортаж қаҳрамонини қандай топиш, характерини очиб бериш ва қандай қилиб аудиторияда унга нисбатан ҳамдардлик уйғотиш керак?

    Тренингда иштирок этишнинг муҳим ва мажбурий шарти!

    Тренинг давомида иштирокчилар уй вазифаларини бажаришлари ҳамда бу бўйича медиа-мураббийлар фикр-мулоҳазаларини олишлари керак. Танловдан ўтган иштирокчилар тренинг дастурини бошидан охиригача ўтиш мажбуриятини оладилар.

    Шу тариқа, тренинг нафақат назарий материалларни, балки иштирокчилар томонидан амалий топшириқларни бажаришни ҳам қамраб олади. Барча иштирокчилар топшириқларни бажариш учун шахсий компьютер ва барқарор интернетга эга бўлиши керак.

    Тренинг ва ушбу талаблар бажарилиши натижаларига кўра, иштирокчилар медиа-мураббий билан менторликда ва онлайн ОAВ репортажи учун стипендия дастурида қатнашиш имкониятига эга бўладилар.

    Онлайн-тренинг санаси: 2022 йилнинг 24 августидан 5 сентябрга қадар. Ўқув дастури душанба, чоршанба ва жума кунлари Зум платформасида ўтказиладиган 2 соатлик 6 та вебинарга мўлжалланган. Вебинар жадвали кейинроқ эълон қилинади.

    Мураббий — Юрий Звягинцев: тажрибали муҳаррир, ношир, россиялик медиа-мураббий.

    Ўқитиш тили – Русча/ Ўзбекча (синхрон таржима).

    Ҳужжатлар 2022 йил 17 август, Тошкент вақти билан соат 23:00 гача қабул қилинади.

    Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги онлайн шаклни тўлдиринг.

    Барча саволлар бўйича ekhmelevskaya@internews.org электрон почта манзилига мурожаат қилинг.

     

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read