No menu items!
More
    ДомойВоқеаМедиатажриба концентрацияси: таҳририят раҳбарлари учун семинар қандай ўтди

    Медиатажриба концентрацияси: таҳририят раҳбарлари учун семинар қандай ўтди

    Олмаотада бўлиб ўтган тўрт кунлик семинарда Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан 11 нафар бош муҳаррир иштирок этди.

    Ушбу ноёб имконият BeGlobe жамоаси томонидан тақдим қилинди, жамоа март ойида MediaCAMP тренерлари учун махсус тренингда иштирок этган ва семинар ўтказиш учун Internews грантини қўлга киритган эди:

    – Биз ҳамма нарсани ўзимиз ўрганаётгандек ташкил қилишга ҳаракат қилдик. Жамоамизнинг ҳар бир аъзосида журналистик тажриба бор ва ОАВда ишлаган пайтларимиз нима етишмаслиги борасида тушунчаларга эга бўлганмиз. Ўз таассуротларидан ташқари, биз ҳамкасблардан ҳозир улар учун долзарб бўлган мавзулар юзасидан маслаҳат сўрадик, улар ҳақида билиб олдик, – дейди BeGlobe тренинг ташкилотчиларидан бири, журналист ва муҳаррир Наталья Слудская.

    Дастур тузилгач, бош мураббийларни саралаш босқичи бўлиб ўтди. Журналист ва медиатренер, TV-2 телекомпанияси асосчиси Виктор Мучник, медиатренер, Mediazonа раҳбари Сергей Смирнов, медиастратегия йўналиши маслаҳатчиси Светлана Лебедева ва медиа-тренер, журналист, ҳиссий интеллект бўйича эксперт Ирина Чистякова мураббийлик учун танлаб олинди. Бундай юлдузли таркибни жамлашни катта муваффақият дейиш мумкин:

    – Семинар мураббийлари бир-бирини мукаммал равишда тўлдиришди. Натижада анъанавий журналистика мактаби ва таҳририятнинг янги шароитдаги ҳаётига оид “лайфхаклар” қўшилиб кетди. Сергей Смирновнинг тавсиялари айниқса қимматли бўлди: ҳозир унинг таҳририяти оғир аҳволда ва шунга қарамай, фаол фуқаролик позициясига эга оммабоп ОАВ мақомини сақлаб турибди. Бу яшаб қолиш учун ушбу вазиятни бошдан кечираётган манбадан қандай йўл тутиш мумкинлигини аниқ мисоллар билан ўрганишнинг камдан-кам имкониятдир, – дейди BeGlobe тренинг ҳаммуаллифи Лия Будиянская.

    Ташкилотчилар узоқ йиллардан бери илк марта Internews билан бирга тренингда иштирок этиш учун очиқ танлов эълон қилмасликка қарор қилишди. Иштирокчилар рўйхати алоҳида кўриб чиқилди, тажриба таҳлил қилинди, ҳар бир муҳаррир билан музокара олиб борилди:

    – Иштирокчилар савияси тахминан бир хил бўлиши биз учун муҳим эди. Яхши, кучли жамоа билан ишлай оладиган, муаммоларга ностандарт ечим топиш қобилиятига эга, ўз позицияси, ходим учун қандай курашишни биладиган таркиб жамланди. Биз семинарга таклиф қилганларнинг аксарияти тўрт кун давомида таҳририятдан ажралиб чиқа олмас эди. Шунга қарамай, биз иштирокчиларни жамлай олдик, – дея таъкидлади Наталья Слудская.

    Семинар бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланди. Ташкилотчи, мураббий ва иштирокчилар ёзнинг сўнгги кунида Ереванда фожиали тарзда ҳалок бўлган Манана Асламазян хотирасига ҳурмат бажо келтиришди. Марказий Осиё муҳаррирлари йиғилишига тайёргарлик у ишлаган сўнгги тренинглардан биридир. Кейинчалик Манананинг яқин дўсти Виктор Мучник томонидан ўқилган журналистикадаги шахснинг ўрни ҳақидаги маъруза бошқа одамларни осон ва ёрқин тарзда етаклаши учун журналист қандай фазилатларга эга бўлиши кераклигини кўрсатди.

    Стратегик ва кундалик режалаштириш, лойиҳалар ва пул ишлашнинг янги усулларини излаш, жамоавий муносабатлар ва касодга қарши кураш бугунги кунда таҳририят раҳбарларини ташвишга солаётган масалаларнинг кичик бир қисмидир. Бу масалаларга нафақат таклиф этилган мураббийлар, балки бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблар ҳам жавоб излашга ёрдам беришди. Семинар қисқа вақт ичида давра суҳбатига айланди: иштирокчилар бир-бирлари билан фаол мулоқотга киришдилар, ишларни муҳокама қилдилар ва тажриба алмашдилар.

    — Бу ерда эҳтимол сизда йўқ тажриба мавжуд, чунки мулоқотга амалиётчи муҳаррирлар йиғилган. Биз киритадиган инновацияларимизни санаб ўтдик, кичик сарлавҳалардан бошлаб, йирик лойиҳаларга қўл урдик, — дейди AsiaPlus (Тожикистон) вакили Ольга Тутубалина.

    “Инбизнес” ахборот агентлиги директори Анар Каринтаева ҳам ўз таҳририятига аниқ ғоялар билан қайтмоқда:

    — Аудиторияга кўпроқ эътиборли бўлиш кераклигини англадим. Унинг сезгирлиги, у ўзгариб борувчан экани ҳақида тушунчалар пайдо бўлди. Агар илгари биз нашр этилган материалга шунчаки ўзгартиришлар киритган бўлсак (ноаниқликларни тузатиш учун), энди биз ўқувчиларимизга нима учун ва қайси сабаб билан буни қилганимизни тушунтирамиз.

    Ўз медиаси учун янги шакл ва форматлардан ташқари, Repost.uz (Ўзбекистон) бош муҳаррири Фарҳод Тошпўлатов тажрибалар ҳақида ҳам ўйланиб қолди:

    – Менинг қандай мослашиш, йўналиш олиш кераклиги ҳақида фикрларим шаклланди. Ўқувчи нафақат бизнинг медиа, балки таркиб устида ишлайдиган жамоани ҳам билиши учун шахсий брендни ривожлантириш воситаларини синаб кўриш қизиқарли бўлади.

    BeGlobe жамоаси семинар иштирокчилари билан доимий алоқада, чунки энг қизиқарлиси олдинда: ҳудудий медиа қандай ўзгаришини кузатиш.

    Марказий Осиё бош муҳаррирлари учун тренинг BeGlobe агентлиги томонидан Internews кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида ташкил этилди.

    Ольга Королева
    Ольга Королева
    Журналист сайта Newreporter.org.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read