No menu items!
More
    ДомойТасмаЕИ Марказий Осиёда дезинформацияга қарши курашда мустақил ОАВга кўмакни кучайтиради

    ЕИ Марказий Осиёда дезинформацияга қарши курашда мустақил ОАВга кўмакни кучайтиради

    20 сентябрь куни Остона шаҳрида Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан молиялаштирилаётган “Динамик муҳит учун турли ахборот оқимига чидамлилик ва ўзаро ҳамкорлик (REVIVE)” лойиҳасига старт берилди.

    Лойиҳа Марказий Осиё фуқароларига онгли қарорлар қабул қилиш ва нотўғри маълумотларга чидамли аудиторияни шакллантириш имконини берувчи сифатли маълумотларни тақдим этиш билан мустақил фикрни мустаҳкамлаш мақсадига йўналтирилган. Лойиҳа Интерньюс (Internews) халқаро нотижорат ташкилоти томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсадига эришиш учун Internews иккита асосий кўрсаткичга эътибор қаратади:

    1) Журналист ва таркиб яратувчилар сифатли таркибни хавфсиз ишлаб чиқариш ва тарқатиш ҳамда трансчегаравий ҳамкорликдаги лойиҳаларда иштирок этиш имкониятини оширадилар.

    2) Фаол фуқаро ва ёш фаоллар медиа саводхонлигини ошириб, ишончли ахборотдан фойдаланадилар.

    Остонадаги тадбир маҳаллий ва халқаро ҳамкорларни, ҳукумат вакилларини, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг таниқли экспертларини бирлаштирди, уларнинг барчаси таркиб ишлаб чиқарувчилар салоҳиятини ошириш ва Марказий Осиёда дезинформация тарқалишининг олдини олиш бўйича қўшма миллий ва минтақавий ташаббусларда фаол ҳамкорликни бошлашга тайёр.

    Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги элчиси жаноб Кестутис Янкаускас ўз кириш сўзида “Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ва тинч муносабатларни ривожлантириш ва минтақада ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор. Муҳими, барчамизда ҳар томонлама ишончли маълумот олиш, турли фикр-мулоҳазаларни эшитиш имконияти мавжуд, чунки фақат шу йўл билан биз ахборотни таҳлил қилиб, ўз нуқтаи назаримизни шакллантиришимиз мумкин. Узатилаётган ахборотни текшириш, фактларни очиқ кўрсатиш керак. Сўз эркинлиги узатилаётган ахборот учун жавобгарлик ва журналист одоб-ахлоқ қоидалари билан чамбарчас боғлиқ. Европа Иттифоқи ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлайди, чунки соғлом ахборот маконининг муаммолари барчамиз учун жуда муҳим” эканини таъкидлади.

    Кестутис Янкаускас

    Internews ташкилотининг Қозоғистондаги минтақавий директори Марат Бигалиев Европа Иттифоқига ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. «Бу лойиҳа жуда муҳим ва ўз вақтида амалга оширилмоқда. Internews бир неча йиллардан бери Европа Иттифоқи лойиҳалари билан ишламоқда. Медиа, фуқаролик жамияти, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, фаоллар ва давлат тузилмалари иштирокисиз амалга ошириб бўлмайдиган янги лойиҳа учун барча имкониятларимизни ишга солишга тайёрмиз”, дея таъкидлади жаноб Бигалиев.

    Марат Бигалиев

    Internews ходимлари тадбир давомида иккита тақдимот орқали лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бериб, режалаштирилган барча тадбирлар ҳақида гапириб беришди. Ижрочилар гуруҳи раҳбари, лойиҳа директори Вадим Садоншоев лойиҳанинг ўзгарувчан муҳитда муҳимлиги ҳақида гапирди ва Internews маҳаллий ҳамкорлар билан яқиндан иш олиб боришни ҳамда дезинформацияга қарши курашда бенефисиарга йўналтирилган ривожланиш ва ҳамкорлик ёндашувидан фойдаланишини қайд қилди. “Ушбу лойиҳа доирасида Internews медиа ҳамкорларининг миссияси ёки мақсадларига ўзгартириш киритиш ёки янги медиа ҳамкорлар излашга интилмайди, аксинча, мавжуд иштирокчиларни қўллаб-қувватлашга ва уларга янада ишончли маълумотлар билан кенгроқ аудиторияни қамраб олишга ёрдам беришга интилади”, деди жаноб Садоншоев.

    Вадим Садоншоев

    Лойиҳа 2022 йил 1 августдан бошлаб Марказий Осиёда 18 ой давомида амалга оширилади ва биринчи навбатда мустақил ОАВ мутахассислари, таркиб яратувчилар, фуқаролик фаоллари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари билан ишлайди.

    Лойиҳанинг умумий бюджети 3,8 миллион еврони ташкил этади.

    Қўшимча маълумот олиш учун лойиҳа директори Вадим Садоншоев билан +992 902 000 999 (WhatsApp, Signal) рақами ёки vsadonshoev@internews.org электрон почтаси орқали боғланиш мумкин.

     

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read