No menu items!
More
    ДомойМедиа ҳуқуқиЎзбекистон давлат органлари ва ташкилотларининг ОАВ учун очиқлиги

    Ўзбекистон давлат органлари ва ташкилотларининг ОАВ учун очиқлиги

    Август ойи бошида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга (МЖК) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Энди унда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги масаласида қонунни бузган мансабдор шахсларни жазолаш нормаси пайдо бўлди. Журналистлар учун бундай ижобий янгилик Ўзбекистонда давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тамойили ва унинг ОАВ учун аҳамияти ҳақидаги мунозаралар учун замин бўлди.

    Қонунга кўра, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ Кодекс 215-модда билан тўлдирилиб, унда: “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик (бундан ушбу Кодекснинг 175 ва 229-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно), жумладан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштириладиган, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган маълумотлар рўйхатига киритилган маълумотларни эълон қилмаганлик ёки тўлиқ эълон қилмаганлик, эълон қилиш муддатларига ва тартибига риоя этмаганлик ёки маълумотларни бузиб кўрсатганлик –мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади 81 доллардан 136 долларгача). Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади” (136 доллардан 272 долларгача). Бу нимани англатишини таҳлил қилиб кўрамиз.

    Ҳокимиятнинг очиқлиги тамойили нима ва бу қандай ҳужжатлар билан мувофиқлаштирилади?

    Мамлакат Конституциясида ахборот излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, бунда давлат органларининг фуқаролар олдида ҳисобдор экани акс этган. Масалани аниқлаштирувчи қуйидаги бошқа қонуний асослар ҳам мавжуд:

    • “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун.
    • Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони.
    • Президентнинг “2022-2026 йилларда янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги қарорида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг масъулияти ва очиқлигини кучайтириш, оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Қандай маълумотлар ошкор этиш мажбурий ва “очиқ маълумотлар” тушунчасига киритилган?

    Амалдорлар аксарият ҳолларда манфаатдор шахслар қандай маълумотлар очиқ бўлиши кераклиги ҳақида етарли тушунчага эга эмаслигидан фойдаланадилар. Шунинг учун улар ўзлари учун хавф туғдирадиган нарсаларни ёпадилар. Баъзида тескари жараён содир бўлади: вазирлик ва идоралар ўзлари билмаган ҳолда қизиқ маълумотни жойлаштиради ва ОАВ уни “ушлаб” олганидан кейин сайтлардан маълумотни зудлик билан ўчириб ташлайди.

    Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлиги ва ошкоралигини, ахборот олиш эркинлигини таъминлаш орқали жамоатчилик назоратини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистонда барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан очиқ ахборот сифатида жойлаштириладиган ижтимоий аҳамиятга эга маълумотлар рўйхати тасдиқланди ҳамда бу рўйхатни кенгайтириб бориш белгиланди.

    Ижтимоий аҳамиятга эга ва мажбурий очиқ маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

    • давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолиятига оид ҳисобот (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно) .
    • Президент ҳужжатларига мувофиқ солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар, шу жумладан индивидуал имтиёзлар берилган субъектларнинг бенефициарлари (якуний манфаатдор жисмоний шахслари), улар томонидан тўланган солиқлар ва молиявий кўрсаткичлар.
    • давлат харидлари, шу жумладан давлат харидларини амалга оширувчи шахслар томонидан бевосита шартномалар бўйича сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар.
    • мансабдор шахсларнинг хизмат сафари ва чет элдан келган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари.
    • Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олиниши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар (сотиб олиш тўғрисида эълон қилинишидан камида олти ой олдин).
    • давлат харидлари ва инвестиция лойиҳалари доирасида тузилган харид комиссияларининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар.
    • давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек, ушбу корхоналарга тегишли юридик шахслар ихтиёридаги автомобиллар, хизмат уй-жойлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар.
    • Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан йил (чорак) якунлари бўйича тўланган дивидендлар тўғрисидаги маълумотлар.
    • Давлат буджетининг давлат иштирокидаги корхоналарга сарфланган маблағлари, хориждан жалб қилинган маблағлар, шу жумладан ташқи давлат қарзи миқдори ва уларнинг сарфланиши тўғрисидаги маълумотлар.
    • ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия эгалари, вакиллик участкалари (ер участкалари, фойдали қазилмалар) ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар.
    • давлат олий таълим муассасаларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар.
    • Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларнинг давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи субъектлар, ишончли бошқарувчилар томонидан жалб қилинган, ташқи ёки ишончли бошқарувга ўтказилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар тўғрисидаги маълумотлар.
    • Ва бошқалар.

    Шу ва бошқа маълумотлар очиқ бўлиши ва тегишли органларнинг веб-сайтларида эълон қилиниши керак.

    Ҳукуматнинг очиқлиги бўйича ишлар қандай кетмоқда?

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов давлат органлари фаолиятининг очиқлиги бўйича ўтказилган мониторинг тўғрисида ҳисобот берди. Унинг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг тўртинчи чорагида давлат харидларини ўтказишда 135 та давлат органидан 80 таси (60 фоизи) бу ҳақда маълумот эълон қилмаган. 204 та туман ва шаҳар ҳокимликларидан 43 тасининг веб-сайти умуман ишламайди. Ишлайдиган сайтлар ҳам тез-тез янгиланмайди.

    Очиқ маълумотлар билан қандай ишлаш керак?

    Журналист фақат фактли материалларни тўплаш ва қайта ишлаш кўникмаларига эга бўлиши керак эмас. Энг муҳими, керакли маълумот олиш маҳоратидир. Айтишадику, “рақамларда ҳам воқеалар яширинган”, деб.

    Маълумотлар ҳам одамлар каби ёлғон сўзлаши мумкин, рақамлардаги маълумотлар ҳам қайта текшириш лозим. Журналист маълумотларни қайта ишлаш учун Excel ва дастурлашни (масалан, Python) яхши билиши керак.

    Маълумотларни олдингиз, демак, ишнинг ярми бажарилди. Энди маълумотларни тўғри талқин қилиш лозим. Ўзингизни текширинг, мутахассислар билан маслаҳатлашинг, маълумотлар қандай тўпланган, нима ҳисобга олингани қаерда ёзилгани бўйича методологияни кўриб чиқинг.

    Маълумотлар билан ишлашга ёрдам берадиган бир нечта қоидалар:

    • Сатр ва устунларда чалкашмай ёки адашмай десангиз, биринчи қаторни йўқолиб қолмаслиги учун илова қилиб, сақланг. Бундай ҳолда, сиз ҳар доим қайси қатор қайси кўрсаткичга тегишли эканлигини кўриб турасиз.
    • Таҳлил қилиш учун сизга бутун жадвал керак эмас. Балки сизга фақат бир нечта кўрсаткичлар керак бўлади. Жадвални ортиқча маълумотлардан тозаланг.
    • Оригинал ҳужжат устида ишламанг, унинг нусхасини яратинг ва нусха билан ишланг. Мета-маълумотлар билан ёрлиқ яратганингизга ишонч ҳосил қилинг, унда сиз жадвални қаердан, қачон олганингиз, маълумотларни йиғган шахснинг контактларини кўрсатасиз.
    • Жадвалдаги ортиқча устун ёки қаторлар олиб ташлангач — нусхасини яратинг. Ундаги маълумотларни бирлаштирдингизми – яна бир нусха олинг. Жадвал маълумотлар билан тўлдими – нусха яратинг. Барча муҳим қадамларни шу тарзда қайд қилиб боринг. Бу бошқаларга сизнинг хулосга қандай келганингизни тушунишга ёрдам беради.
    • Шахсий маълумотларни ошкор қилиш тақиқланади. Статистиканинг қолган қисми расмий равишда очиқдир.

    Агар давлат идоралари маълумот, жумладан сўров бўйича ахборот тақдим этишдан бош тортса, таҳририятлар нима қилиши керак?

    Юқори ташкилотга ёки судга шикоят қилишингиз мумкин. Маълумотни тақдим этмаслик учун сиз қандай маълумот сўраганингизга қараб маъмурий жавобгарлик белгиланган.

    Давлат – жамоатчилик ва журналистлар учун маълумотларнинг асосий таъминловчисидир. Ушбу маълумотлар билан ишлаш, лекин уларга кўр-кўрона ишонмаслик лозим, танқидий фикрлашни қўллаш керак.

    Карим Бахриев
    Карим Бахриев
    Сфера интересов: медиаправо, медиамониторинг, журналистика и литература.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read