No menu items!
More
    ДомойМедиа саводхонликЭдьютон 2023: янги билимлар, нетворкинг ва медиасаводхонлик лойиҳаларига молиявий кўмак!

    Эдьютон 2023: янги билимлар, нетворкинг ва медиасаводхонлик лойиҳаларига молиявий кўмак!

    19-23 декабрь кунлари Internews тўртинчи MediaCAMP Эдьютон тадбирини ўтказади. Эдьютон – бу инновацион форматдаги тадбир бўлиб, янги билимлар олиш, тажриба алмашиш, медиа, ахборот ва рақамли саводхонликни тарғиб қилиш бўйича ғоя ва лойиҳаларни ишлаб чиқишга қаратилган эркин ва ижодий платформадир. Бу нафақат медиа, ахборот ва рақамли саводхонликни тарғиб қилиш соҳасидаги энг сўнгги билимларни олиш, балки ўз лойиҳангиз учун маблағ олиш имконияти ҳамдир. У қандай ишлайди? Сиз лойиҳа ғоясини тайёрлайсиз ва уни аризада тавсифлаб берасиз. Танланган жамоалар интенсив машғулотлардан ўтадилар ва ўз лойиҳаларини устозлар билан биргаликда такомиллаштирадилар, уларнинг энг яхшилари питчингдан ўтади ва молиялаштирилади. Кимлар иштирок этиши мумкин? Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан барқарор медиа, нодавлат, таълим, жамоат ташкилотлари ва хусусий тадбиркорлар. Эдьютон онлайн шаклда рус тилида ўтказилади ва қозоқ, тожик ҳамда ўзбек тилларига синхрон таржима қилинади. Аризаларни кутамиз! Жорий йилда қуйидаги йўналишдаги лойиҳалар молиявий кўмак олишлари мумкин:

    • барқарор профессионал журналистик ташкилотлар томонидан медиасаводхонликни ошириш учун турли жанрларда контент яратиш: ариза берувчиларнинг медиа-ресурсларида эълон қилиш имконияти билан интервьюлар, қисқа видео роликлар, комикслар, мемлар ва ҳ.к.лар;
    • медиасаводхонлик тамойилларини (томошабинларнинг фаол иштироки элементлари билан) тарғиб қилувчи театрлаштирилган ва саҳналаштирилган асарлар;
    • қозоқ, тожик, ўзбек ва рус тилларида рақамли манипуляция ва дезинформацияга қарши туриш усулларини муҳокама қилиш учун мунозара майдончасини ташкил этиш;
    • барча авлод вакилларини, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни ва ногиронларни медиа ва ахборот саводхонлигини оширишга жалб этиш;
    • Тожикистонлик аризачилар муҳожирлар медиасаводхонлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ёрдам олишлари мумкин.

    Барча аризалар ҳам давлат тили, ҳам миллатлараро мулоқот тилидан фойдаланадиган аудитория манфаатларини инобатга олган ҳолда ва муддатни кечиктириш имконисиз 2023 йил 31 июлга қадар якунланиши лозим.

    Энг истиқболли таклифлар муаллифлари 2022 йил декабрь ойида онлайн шаклда бўлиб ўтадиган MediaCAMP Эдьютон тадбирига таклиф қилинади. Тажрибали мураббийлар раҳбарлигида иштирокчилар ўқитилиб, лойиҳалар молиялаштириш бўйича танлов шартларига тўлиқ мос келгунига қадар такомиллаштирилади. Молиялаштиришга эга бўлиш учун Эдьютон тадбирида иштирок этиш мажбурий. Танловда иштирок этиш учун аризани 2022 йил 4 декабргача (мамлакатингиз пойтахти вақти билан 23:59 гача) тўлдиришингизни сўраймиз.

    Ариза топшириш

    Барча ариза берувчилар 2022 йил 12 декабрдан кечикмай электрон почта орқали хабардор қилинади.

    Яна саволлар борми? 24 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да Zoom орқали бўлиб ўтадиган ахборот сессиясида иштирок этинг. Сессияга рўйхатдан ўтиш ушбу ҳавола орқали амалга оширилади.

    2 декабрь куни Остона вақти билан соат 11.00 да дастлабки саралашдан ўтганлар учун ёпиқ йиғилиш бўлиб ўтади.

    Агар сизда медиасаводхонликни ривожлантириш лойиҳалари бўйича саволлар пайдо бўлса, Central-Asia-Applications@internews.org манзилига мурожаат қилинг. Хабар мавзусида “Медиасаводхонлик лойиҳалари 2023” деб кўрсатинг.

    Ушбу лойиҳа Америка халқининг кўмагида АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали амалга оширилди ва Internews томонидан USAID молиявий кўмаги билан MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида ўтказилмоқда. Мазмун учун Internews жавобгардир ва у USAID ёки АҚШ ҳукуматининг позициясини акс эттирмайди.

    Редакция
    Редакция
    Редакционный аккаунт сайта "Новый репортер".

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read