No menu items!
More
    ДомойТасмаОАВ учун мажбурий кўчириш масалаларини ёритиш бўйича вебинар

    ОАВ учун мажбурий кўчириш масалаларини ёритиш бўйича вебинар

    Биз журналист, блогер, журналистика факультети талабалари ва ННТ вакилларини қочқинлар ва мажбурий кўчирилиш билан боғлиқ масалаларни ёритиш бўйича вебинарга таклиф қиламиз.

    Вебинар давомида қуйидаги мавзулар қамраб олинади:

    • Қочқинлар ва мажбурий кўчирилиш билан боғлиқ мавзуларни ёритишда журналистларнинг роли қандай?
    • Репортаж ва интервьюлар тайёрлаш жараёнида қочқинлар билан ишлашга қандай тўғри ёндашиш лозим?
    • Мажбурий кўчириш мавзуидаги мақолалар сифатини қандай ошириш мумкин?
    • Мигрант, қочқин, мажбурий кўчирилганлар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳақида материал тайёрлашда нималарни эътиборга олиш муҳим?

    Иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг:

    Иштирок этиш бепул. Тадбир инглиз ва рус тилларида Марказий Осиё тилларига синхрон таржима билан ўтказилади.

    Сана: 2022 йил 2 декабрь

    Вақти: Олмаота ва Бишкек вақти билан 16.00–18.30 (Душанбе ва Тошкент вақти билан 15.00–17.30)

    Махсус меҳмон – Клаудио Дельфабро, Сан-Ремо халқаро гуманитар ҳуқуқ институти, Қочқинлар ва миграция бўйича халқаро ҳуқуқ департаменти директори, Италия

    Ушбу тадбир БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида ташкил этилди.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read