Internews ва NewsLabTurkey ҳамкорликда Ўзбекистон онлайн медиа менежерлари, директорлари, бош муҳаррирлари ва бош муҳаррир ўринбосарларини Туркиядаги ҳамкасблари тажрибасини ўрганиш учун ўқув турида иштирок этишга таклиф этади. Танлаб олинган энг яхши саккизта номзод Туркиянинг Истанбул шахрида энг динамик, прогрессив ва оммабоп медиа компанияларда бўладиган 6 кунлик бепул ўқув турида қатнашадилар. Бу медиа бизнеси, эфир ва подкаст технологияларидаги трендлар билан танишиш ва журналистика соҳасидаги инновацияларни ўрганиш учун ноёб имконият.
2023 йил 23-28 апрель кунлари онлайн янгиликлар, e-нашр, подкаст, факт-чекинг, онлайн эфирлар, дата журналистикаси ва бизнес журналистикасига ихтисослашган бир неча медиа компанияларга ташриф буюриш имконига эга бўласиз. Сиз маҳаллий журналист ва медиа менежерлар иштирокидаги бир неча тақдимот, муҳокама ва савол-жавоб сессияларида бўласиз. Маҳаллий ҳамкорларнинг иштироки ва танланган иштирокчиларни қизиқтирган мавзуларга қараб якуний дастур шакллантирилади.
Ташкилотчилар сафар давомидаги турар жой, овқатланиш, авиачипталар, аэропортга бориш келиш ва шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш харажатларини тўлиқ қоплаб беради.
Ўқув сафари давомида асосий тил турк тили бўлиб, ўзбек тилига таржима хизмати тақдим этилади. Турк тилини билиш афзаллик ҳисобланади. Ўзбек тилини билиш, бир ҳафта давомида чет элга чиқиш имконияти ва амалдаги хорижга чиқиш паспорт (қизил) талаб қилинади. Internews хорижга чиқиш паспортини олишда ҳеч қандай ёрдам бермайди.
Эътибор беринг!
Ушбу дастурда иштирок этишга фақат Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи медиаларда фаолият юритувчи профессионал медиа менежерлар, директорлар, бош муҳаррирлар ва бош муҳаррирларнинг ўринбосарлари таклиф этилади.
Ариза топширмоқчи бўлсангиз, ушбу ҳаволадаги шаклни 19 март 2023, соат 23:59 гача тўлдириб жўнатинг. Танланган номзодлар онлайн суҳбатга таклиф этиладилар. Танлов натижалари 31 март 2023 йилда e-mail орқали номзодларга маълум қилинади.
Саволларингиз бўлса, ekhmelevskaya@internews.org га мурожаат қилинг.