No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишTelegram-медиа маркетинги. Ўз каналингизни қандай тарғиб ва аудиторияни жалб қилиш керак?

    Telegram-медиа маркетинги. Ўз каналингизни қандай тарғиб ва аудиторияни жалб қилиш керак?

    Ижтимоий тармоқларда медиа яратиш ғояси Марказий Осиёда тобора оммалашиб бормоқда: уни йўлга қўйиш учун кўп вақт, пул ёки катта жамоа талаб этилмайди. Ижтимоий тармоқларда дастлабки медиалар бир неча йил олдин пайдо бўлган ва ўз намуналари билан анъанавий таҳририятларда аккаунтлар ривожланишига туртки берган.

    Ривожланиш учун энг қулай ижтимоий тармоқлардан бири бу Telegram. У журналистларни ўзининг мустақил фаолияти билан ўзига жалб қилади – у ерда танқидий хабар туфайли аккаунт блокланмайди. Шу билан бирга, бу энг қийин ижтимоий тармоқ – сиз ўз аккаунтингизга рекламаларни расман сотиб ололмайсиз ва обуначиларни жалб қила олмайсиз. Канал муаллифлари машҳур бўлиш, аудиторияни тўплаш ва ўз контентига уларни оғдириш учун бошқа йўлларни излаши керак.

    Мультимедиа журналистикаси бўйича муҳаррир, ношир, халқаро медиа-тренер ва медиа эксперт Юрий Звягинцев ОАВни Telegram тармоғига қандай тарғиб қилиш ҳақида сўзлаб берди. “Янги репортёр” учрашувда иштирок этди ва эксперт билдирган 14 та тавсияни жамлади.

    1. Вирусли чиқишлар. Ҳар бир постингизни вирусли бўлишини режалаштиринг. Сиз улар билан одамлар баҳам кўришни хоҳлашиҳақида ўйлашингиз керак. Бу матннинг бир қисмини шунчаки нусха кўчириб ва уни тўлиқ ҳикояга ҳавола билан нашр этадиган янгиликлар каналлари концепциясига мутлақо зиддир. Telegram каналида сиз маълумотни бошқача тарзда тўплашингиз керак. Агар кимдир Сингапур Президенти ҳақида бир марта ўқиган бўлса, иккинчи бор бу мавзу уни қизиқтирмайди. Шунинг учун стандарт янгиликлар каналлари вирус каби ишламайди. Муҳимлик, фойда, қизиқиш омилларини ҳисобга олинг.
    2. Оммалашган чиқишлар. Чой байрами кунида “Медиа текшируви” остида чой ҳақидаги оммабоп афсоналаржамланмаси эълон қилинди. Натижада, фойдаланувчи чуқурга шунғиганча, ҳамма нарсани ўқиб чиқмагунча ундан чиқа олмайди. Сизда мавжуд ҳар қандай оммабоп мавзу – сизнинг капиталингиз. Таҳлил тизимлари каналингизнинг қайси мақолалари аудиторияни кўпроқ жалб қилганини аниқлашга ёрдам беради.
    3. Янги форматларни доимий мониторинг ва синовдан ўтказиш. Журналистлар дунёқараши кенг, изланувчан одамлардир. Аммо уларни ҳам иш оқими домига олиши мумкин: улар ўз каналларидан ташқари чиқмайди ва бир хил маълумот қозонида қайнайди. Нафақат мамлакат янгиликлар кун тартибини кузатиш, балки бошқа таҳририятдаги ҳамкасблар бу борада қандай ишлар олиб бораётганини ҳам кузатиш муҳим. Бренд, блогер, ташкилотларнинг каналларини назардан қочирмаслик фойдали бўлади.
    4. Сюжет, давомийлик, сериаллар. Агар сизнинг постингиз хитга айланган ва томошабинлар орасида катта қизиқиш уйғотган бўлса, бу давомли, туркум ёки алоҳида ҳикоя қилиш учун ажойиб имкониятдир.
    5. Бошқа каналлар билан аудитория алмашиш. Муаллифнинг каналга обуна бўлиш таклифи билан ўзаро репост алмашинувнингиккала томони учун ҳам фойдали. Кўпроқ обуначига эга канал муаллифи прокси-сервер орқали юқори сифатли контент ишлаб чиқаришга сармоя киритмасдан эриша олади. Камроқ обуначига эга канал муаллифи унинг мазмунига қизиққан аудиторияга эга бўлади.
    6. Жалб қилувчишоу-ивентлар. Инсонлар ўзларининг фикрлари бошқа одамларнинг фикрига қандай мос келиши ёки мос келмаслигини билишни яхши кўрадилар. Шу маънода барча учун севимли сўровнома, танлов, кўнгилочар тадбирлар аудиторияни кўпайтиришга катта ёрдам беради.
    7. Қайта алоқа билан фаол ишлаш. Аксарият канал эгалари айрим сабабларга кўра шарҳларни ўчириб қўйяди, уларга эътибор бермайди ёки ҳатто ўчириб ташлайди. Аслида, бу ғояларни жалб қилиш ва ундан ҳамжамият — супер содиқ аудиторияни шакллантириш мумкин бўлган бебаҳо манбадир.
    8. Муаллифнинг контент тақдим этиши. Одамлар ортиқча янгиликлардан чарчаган. “Нима, қаерда, қачон?” туркумидаги ҳикоялар беш дақиқа ичида ўқилади ва қайтиб ўқиш истагини келтириб чиқармайди. Одамларни муаллифнинг ёндошуви – бошқа одамлар янгиликларни қандай талқин қилиши қизиқтиради.
    9. Ноёб жихатлар. “Медиа текшируви” остидатамойилига қайтсак: ушбу таҳрирнинг барча сарлавҳаси “Бу ҳақиқатми..?” ибораси билан бошланади. Сизнинг Telegram-канал нимаси билан ажралиб туриши ҳақида ўйланг: услуб, ибора, тасвир?
    10. Анонслар, муҳим мақолалар. Агар сизнинг шаҳрингиз ноодатий фестивалга мезбонлик қилаётган бўлса, бу ҳақда ўқувчиларингизга хабар беришни унутманг. Агар бу фестивальмунтазам равишда ўтказилаётган ва сиз бу ҳақда аввал ёзган бўлсангиз, ушбу тавсияни №2 банд билан уйғунлаштиринг ва икки баравар завқланинг.
    11. Ўқувчилар учун хизматлар. Сизнинг Telegram-медиага боғланган қадриятингиз ҳамжамият тузишда яхши наф беради. Обуначиларингизга улар ҳаётини янада қулайроқ қиладиган нарсаларни таклиф қилинг. Масалан, обуначилар орасида шов-шувга сабаб бўлган мавзулардан бири бўйича қонунларни янгилашбўйича ҳаволалар ёки улар бўйича веб-семинарлар.
    12. Аниқ мавқега эга бўлиш. Агар каналингизда канал нима ҳақида эканлиги ёки тавсифи борасида маълумот бўлмаса, аниқ гап келтирилмаса, бу барча ишни ортга суриб, ушбу муаммони ҳал қилиш учун сабабдир.
    13. Таниш мумкин бўлган визуал услуб. Бу ерда гап фақат оригинал дизайн ечимлари ҳақида кетаётгани йўқ. Масалан, “Непарадная Москва” Telegram-канали ўзининг барча постларини тўққизта фотосурат билан намойиш қилади.
    14. Пост билан бўлишиш учун мотивация. Барча ҳаётий вазиятлар учун зерикарли бўлмаган шиорлар ўйлаб топинг. “Сўнгги воқеалардан хабардор бўлишучун” чақириғи ҳозир ишламаса керак, чунки одамлар аллақачон барчасидан хабардор. Ҳаракатга ундовчи ноодатий айрим чақириқларга мисол:
    • Ушбу постни дўстларинг билан баҳам кўр, улар ҳам яхши кайфиятда бўлсин.
    • Сиз ҳайрон қолдингизми? Дўстларингизни ҳам ҳайратда қолдиринг.
    • Пенсиялари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун ота-оналарга ҳам юбор.
    • Севган қизинг табассум қилиш учун ҳам юбор.
      Ўз каналингизни тарғиб қилишнинг жуда кўп усуллари мавжуд ва маркетинг — бу универсал ечим мавжуд бўлмаган мавзу. Ҳар бир ёндашув бир минтақада ишлаши ва бошқасида ишламаслиги, бир мавзуни тарғиб қилиши ва бошқасини тарғиб қилмаслиги, бир аудиторияни жалб қилиши ва бошқасини жалб қилмаслиги мумкин. Энг омадсиз тўхтам – ўқувчиларнинг ўзи келишидан умид қилиб, ҳеч нарсага қўл урмасликдир. Ҳар бир канал ва медиа лойиҳа ўз йўлини ўзи топиши керак.
    Ольга Королева
    Ольга Королева
    Журналист сайта Newreporter.org.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read