No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишChatGPT асослари: рўйхатдан ўтиш, кўрсатма, лайфхак, тавсиялар

    ChatGPT асослари: рўйхатдан ўтиш, кўрсатма, лайфхак, тавсиялар

    Агар сиз ҳали фаолиятингизда сунъий интеллектдан фойдаланишни бошламаган бўлсангиз, ҳозир ҳамма ишни бир четга суриб, ҳеч бўлмаганда энг машҳур хизматларни ўзлаштиришни бошлашнинг айни вақти. “Янги репортёр” таҳририяти уларнинг айримлари билан деярли бир йилдан бери фаол ишламоқда ва қуйидагиларни аниқ билади: нейротармоқ дарҳақиқат таҳририят ишини осонлаштиради. Дарҳол айтамиз: бу сиз учун барча вазифаларни бажарадиган сеҳрли таёқча эмас. Сунъий интеллектнинг чекловлари мавжуд ва натижа 99% ҳолда инсон аралашувини талаб қилади. Жуда бўлмаганда ҳозирча.

    MediaNet ХЖМ Internews билан ҳамкорликда Қозоғистон университетлари ўқитувчилари учун сунъий интеллект бўйича икки кунлик тренинг ўтказди. Дастурда барчанинг мутлақ эътиборини тортган жихати – ChatGPT матнлар билан ишловчи нейротармоқ бўлди. Биз Ади Жилакаускаснинг сессиясида қатнашиб, хизматни “ҳис қилиш” учун вақт ажратдик. Натижалари билан баҳам кўрамиз.

    Рўйхатдан қандай ўтиш керак?

    ChatGPT рўйхатидан ўтиш бошқа хизматлардан деярли фарқ қилмайди, фақат битта истисно бор: у руслаштирилмаган. Марказий Осиё мамлакатлари тили ва бошқа тиллар йўқ, биргина инглиз тили. Демак, ChatGPT рўйхатидан ўтиш учун нима қилиш керак:

    1-қадам: Ҳавола орқали OpenAI веб-сайтига ўтинг. Юқори ўнг бурчакда бинафша рангли рамкада Sign up тугмачасини кўрасиз. Сиз уни босишингиз керак.

    2-қадам: Сиз рўйхатдан ўтиш саҳифасига кирдингиз, у ерда сиздан электрон почтангизни киритишингиз ёки Google аккаунти, Microsoft аккаунти ёки Apple аккаунти орқали тезкор рўйхатдан ўтиш сўралади. Афсуски, ижтимоий тармоқлар орқали рўйхатдан ўтиш назарда тутилмаган. Эътибор қилинг: кўрсатган электрон почта манзилига кириш имкониятингиз бўлиши лозим, унга рўйхатдан ўтишни тасдиқлаш хати юборилади.

    3-қадам: ChatGPT аккаунтингиз учун саккиз хонали парол киритинг. Хизмат рўйхатдан ўтиш учун мураккаб парол талаб қилмайди, лекин биз ҳар доим рақамлар, ҳарфлар, белгилар, катта ва кичик ҳарфлардан иборат мураккаб пароллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

    4-қадам: Электрон почтадаги ҳаволани босгандан сўнг, хизмат сиздан ўзингиз ҳақингизда маълумотларни тўлдиришингизни сўрайди: исмингиз, фамилиянгиз, туғилган сана (мажбурий нарсалар) ва ташкилот номи (ихтиёрий банд).

    5-қадам: Буёғи оз қолди! Байроқни босинг ва мамлакатингизни танланг. Амалдаги телефон рақамингизни қўшинг, олти хонали кодли СМС-хабарни кутинг, кодни киритинг ва охирги босқичга ўтинг.

    6-қадам: Яхши хабар! OpenAI рўйхатидан ўтиш орқали сиз нафақат ChatGPT, балки компаниянинг бошқа нейротармоқларига ҳам кириш ҳуқуқига эга бўласиз. Аммо бугунги кундан бошлаб биз фақат матнли сунъий интеллектга қизиқамиз, давом этиш учун биринчи устунни танланг.

    7-қадам: Керакли нейротармоқни — ChatGPTни танлаганингиздан сўнг, сиз нейротармоқдан асосий хабарлар — хизмат, маълумотлар тўплаш ва фикр-мулоҳаза қолдириш таклифи ҳақидаги раддиялар билан танишиб чиқишингиз керак бўлади. Next-Next-Done тугмаларини босинг. Ва сиз ChatGPT тармоғидасиз.

    ChatGPT сизга нимаси билан фойдали?

    Дарҳол айтамиз: ChatGPT журналистик матнларни ёзиш учун ишлатилмаслиги керак. Бунинг бир қанча сабаблари бор, биз уларни бироз кейинроқ муҳокама қиламиз. Ҳозирча, илтимос, бизнинг сўзимизни жиддий қабул қилинг. Зеро, нейротармоқ аниқ фойдали бўлади:

    • Матн таржималари
    • Тайёр матнни яхшилаш
    • Ижтимоий тармоқлар учун пост ёзиш
    • Матндаги хатоларни текшириш (у тузатувчининг ўрнини босмайди, лекин ўртача одамдан кўра малакалироқ ёзади)
    • Сценарийлар ёзиш
    • Шеърлар ёзиш
    • Афсона/эртак/миф ижод қилиш
    • Бошқа нейротармоқ учун вазифа ёзиш (масалан, визуал ИИ учун суратларни тавсифлаш)
    • Бошқа матнга оид вазифалар

    Сўров юборишда нимани билиш муҳим?

    Нейротармоқлар учун сўровлар ўз номига эга – промптлар (prompts). Нейротармоқ учун вазифани қанчалик аниқ тавсифласангиз, натижа шунчалик аниқ бўлади. ChatGPTда сизда ҳатто бепул версияда ҳам чексиз миқдордаги уринишга эга бўласиз, шунинг учун хизматнинг биринчи жавобидан қониқмасангиз, вазифани ўзгартиринг ва бу сафар нима содир бўлишини кўринг. ChatGPT томонидан берилган бир нечта тавсиялар:

    Иш бошлашдан аввал ChatGPT ҳақида яна нимани билиш керак?

    • Нейротармоқ унга юкланган ҳужжатлар асосида ишлайди. ChatGPTга материал тайёрлаш пайтида маълумот 2021 йил сентябргача жамланган. Айнан шунинг учун биз журналистик материалларни тайёрлашда ушбу хизматдан фойдаланишни тавсия этмаймиз – у сиз аллақачон билган ва дунёни сезиларли даражада ўзгартирган сўнгги воқеалардан хабардор эмас.
    • ChatGPT айнанликни ифода қилишга йўналтирилган. Мисол учун, “Янги репортёр” таҳририяти ушбу материални айнан нейротармоқдан фойдаланиб тайёрлашга ҳаракат қилди. Маълум бўлишича, хизмат ўзига 80 фоизга яқин имкониятларни тақдим этди. Дарвоқе, ушбу бандни сўровга “ёлғон гапирма” ёки “don’t lie”сўзларини қўшиш орқали хаспўшлаш мумкин.
    • Одатда, нейротармоқлар сўровларни инглиз тилида осон тушунади. Аммо ChatGPTдан фойдаланиш пайтида, “Янги репортёр” рус тилидаги сўровлар натижаларидан ҳам мамнуният ҳосил қилди. Нейротармоқ Марказий Осиё мамлакатлари тилларидаги сўровларни ҳам тушунади ва уларга жавоб беради, аммо бу жавобларнинг сифатига ҳали баҳо бериш лозим.
    • ChatGPT пуллик версиясига ҳам эга. Бу ойига 20 долларни ташкил қилади ва бандлик вақтларида устувор жавобни, жавобнинг тезкорлигини таъминлаш ва янгиланган функцияларга кириш имконини беради. “Янги репортёр” таҳририяти пуллик версиядан фойдаланмади, зеро, бепул версия, бизнинг назаримизда, барча керакли нарсаларни қамраб олади.
    • Интернетда сиз сунъий интеллектга вазифани батафсил тавсифловчи нейротармоқлар учун сараланган таклифлар жамламасини топишингиз мумкин. Агар бирон сабабга кўра ChatGPT сўров учун керакли натижани бермаса, Интернетда керакли сўровни излаб кўринг.

    Ушбу асосий қоидалар фаолиятингизда ChatGPT имкониятидан фойдаланишни бошлашингизда ёрдам беради. Бироқ, нейротармоқ ва сунъий интеллект ҳақида гапирганда, мутахассислар фақат амалиёт у ёки бу хизматни англаш имконини бериши борасида ҳамфикрдирлар. Биз уриниб кўрдик. Бизга маъқул келди. Сизга ҳам ёқади деган умиддамиз

    Ольга Королева
    Ольга Королева
    Журналист сайта Newreporter.org.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read