Биз бешинчи Марказий Осиё MediaCAMP Fest медиа фестивалининг батафсил дастурини эълони қилишга тайёрмиз. Фестиваль 2023 йилнинг 1-2 июль кунлари Олмаота шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, MediaCAMP Fest тадбирида иштирок учун рўйхатдан ўтиш фестиваль сайтида амалга оширилади. Офлайн (сафар ва истиқомат қилиш харажатлари қопланмайди) ёки Zoom орқали онлайн иштирок этиш учун рўйхатдан ўтинг. Фестиваль ўтган йиллардаги каби Facebook ва YouTube орқали ҳам трансляция қилинади. Агар онлайн иштирок этмоқчи бўлсангиз, нима учун рўйхатдан ўтишингиз керак? Бу фестиваль тақдимотлари ва ёзувларига кириш, дастур ўзгаришлари ҳақида электрон почта хабарларини олиш ва Zoom орқали муҳокамаларда қатнашиш учун лозим. Фестивалда иш юритиш тили – русча.
ДИҚҚАТ! Офлайн режимда иштирок этиш учун рўйхатга олиш 26 июнь куни якунланади. Онлайн иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш автоматик тарзда, ҳавола электрон почта орқали юборилади! Офлайн иштирок этиш учун таклифномалар 21 июндан 28 июнгача рўйхатдан ўтиш пайтида кўрсатилган электрон манзилга юборилади.
Марказий Осиё медиаси: Ўтмиш. Бугун. Келажак
Фестивалнинг бу йилги муҳокама дастури мундарижасидан Марказий Осиё минтақаси, шунингдек, МДҲ ҳудуди медиасининг ўтмиши, бугуни ва келажагини англаш мақсади ўрин олган. Тўлиқ дастур сайтда эълон қилинган ва биз бу ерда сизга кўпроқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
Фестивалнинг биринчи куни минтақа медиа маконининг ўтмиши ва бугуни ҳақида сўз юритамиз. Очилишдан кейинги биринчи сессия мавзуси – “Деколонизация ва унинг оммавий коммуникацияларда акс этиши”. Марказий Осиё журналист ва сиёсатшунослари минтақа тарихи ва янги истиқболлар ҳақида мунозараларда узоқ вақт мобайнида империя таъсири остида яшаб келган халқлар онгини мустамлакачилик тобелигидан чиқаришнинг аҳамияти ҳақидаги сўз юритадилар.
Кейингиси – анъанавий SNAP TALK сессияси. Унда сизни ҳамкорларимизнинг ҳаётий ҳикоялари кутмоқда. Журналистлар, медиа-менежерлар, ўқитувчилар ва жамоатчилик вакиллари медиасаводхонлик, янги медиада ишлаш, сўз эркинлиги, ногиронларнинг ижтимоийлашуви ва, албатта, орзулар ҳақида гапирадилар. Бу ҳақида ўзбекистонлик дата-журналист Нодирбек Нортўраев ўз фикрлари билан ўртоқлашади.
Куннинг иккинчи ярмида маҳорат сабоқлари бошланади. Бу йил улар иккита параллел залда тўртта машғулотдан таркиб топган.
Мутахассислар хавфсизлик, аудиторияни жалб қилиш, янги медиа, текширувлар ва онлайн реклама ҳақида сўз юритадилар. GIJN Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий муҳаррири ўринбосари Камила Эшалиеванинг тадқиқотчи журналистлар учун фойдали манбалар бўйича маҳорат дарсига эътиборли бўлинг.
Кун якунида иккита ҳужжатли фильм намойиш қиламиз: “Алоқани узиш” (Андрей Лошак, Россия), “Римма ва Катя” (Гуля Мирзоева, Тожикистон). “Римма ва Катя” фильми намойишидан сўнг муаллиф, тожикистонлик Гуля Мирзоевага саволлар беришингиз мумкин бўлади.
Иккинчи кун минтақада медиасининг келажагига бағишланган. У журналист ва ҳужжатли фильмлар режиссёри Андрей Лошак иштирокидаги меҳмон студиядан бошланади. Жонли суҳбат форматида Андрей Лошак Евроосиё минтақаси истиқболлари ҳақидаги тасаввурлари ҳақида гапиради. Интервью олувчи журналист, SCARF (Internews) лойиҳаси раҳбари Зарина Ахматова.
Сўнг “Настоящее время” телеканалининг рақамли платформалар муҳаррири Любовь Багацкаянинг маҳорат дарси бўлиб ўтади. Любовь Instagram ва Telegram каналларида қандай қилиб ўсишга эришиш ва аудиторияни сақлаб қолиш ҳақида гапириб беради.
Куннинг иккинчи ярмида биз фестиваль иштирокчилари учун очиқ ҳаводаги – “Медиаквест” интерактив ўйинини тайёрладик. Сиз куннинг қолган қисмини амалий машқлар орқали мазмунли ўтказишингиз мумкин.
Фаол машқлардан сўнг биз монетизация тўғрисида қўшма тақдимот ўтказамиз. Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон медиа-менежерлари тажрибаларидаги муваффақиятли ишлар ҳақида гапириб беришади. Бу YouTube каналлари, подкастларни ривожлантириш, онлайн режимга ўтиш ва янги медиада ишлаш ҳақидаги мавзулардан иборат бўлади. Тақдимотлардан бирини “Гиперборей” YouTube канали муаллифи Вадим Борейко ўтказади.
Шундан сўнг “Янги репортёр”да медиатанқид йўналишидаги ишлар натижалари ҳақида сўз юритамиз. Медиатанқидчилар беш йил ичида энг кўп этика ва бошқа касбий меъёрларнинг бузилиши, шунингдек, минтақадаги медиатанқид жанрининг келажагини таҳлил қиладилар. Бундан ташқари, ушбу сессия давомида сизни ахлоқий тамойиллар билимдонлари интерактив ўйини ва бу йилги медиатанқидчилар “ёқимтойи” мукофоти билан тақдирлаш маросимлари кутмоқда.
Фестиваль якунида эса барча кутган лаҳзалар – MediaCAMP Award мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлади. Бу йил танловга 652 та ариза келиб тушди, бешта асосий номинация бўйича 70 та материал финалга йўл олди; “Вақт йирик планда” номинацияси бўйича эса 36 та визуал иш (фотосуратлар, иллюстрациялар, инфографика ва ҳ.к.). Эслатиб ўтамиз, ушбу номинация бўйича ғолиб онлайн овоз бериш йўли билан аниқланади, овоз бериш фестиваль сайти орқали бўлиб ўтмоқди.
Бор гап шу! Фестивалда кўришгунча!
Бу йил Kaspi.kz фестивалнинг бош ҳамкорига айланди. Фестиваль, шунингдек, KIMEP университетининг ОАВ ва коммуникатсиялар департаменти ва ЭХҲТнинг Душанбедаги дастурлар офиси томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.
MediaCAMP Fest Америка халқи кўмагида Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали амалга оширилди ва Internews томонидан USAID молиявий кўмагида амалга оширилаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида ўтказилмоқда. Internews унинг мазмуни учун жавобгардир ва USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини ифодаламайди.