No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишGIJN версияси бўйича журналистик суриштирувчиларнинг севимли воситалари

    GIJN версияси бўйича журналистик суриштирувчиларнинг севимли воситалари

    Журналистик суриштирув олиб борувчиларнинг  глобал тармоғи (GIJN) нафақат ушбу жанрда ишловчи медиа мутахассислар, балки матбуот соҳаси бошқа ходимларига ҳам яхши таниш. MediaCAMPFest 2023 доирасида GIJN нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий муҳаррири ўринбосари Камила Эшалиева иштирокчилар билан ўзининг етти севимли тадқиқот воситаси ҳақида ўртоқлашди. Рўйхатни ўзингиз учун сақлаб қўйинг, синаб кўринг ва натижалар билан бўлишинг.

    JSAT журналистлар хавфсизлигини баҳолаш воситаси

    Бу журналистларни кузатиш ёки таъқиб қилиш ҳолатлари кўпайган мамлакатларда ёрдам бериши мумкин бўлган бепул воситадир. Ундаги сўровномани тўлдириш учун тахминан 30 дақиқа вақт керак. Турли мавзулардаги саволлар респондентларга хавфсизликнинг беш жиҳати бўйича заифликларни аниқлаш имконини беради:

    • Операцион хавфсизлик.
    • Қурилма хавфсизлиги.
    • Ҳисоб ёзувлари хавфсизлиги.
    • Жисмоний хавфсизлик.
    • Боғлиқ хавфлар.

    Баҳолаш натижаларига кўра, сиз хизматдан сизнинг ҳолатингизга мос келадиган шахсий тавсияларни оласиз.

    Aleph

    Аксарият расмий маълумот базалари, сизиб чиқишлар ва текширувлардан олинган маълумотларни ўз ичига олган интерактив глобал архив. У OCCRP журналистлари томонидан махсус тадқиқотчи журналистлар эҳтиёжлари учун яратилган. Ҳужжатларни юклаб олишингиз, уларни индекслашингиз, рўйхатлар яратишингиз, ҳаволаларни таҳлил ва визуализация қилишингиз мумкин. Платформа ҳар хил турдаги маълумотлар учун ихчам қидирувни тақдим этади. Ҳар бир кўриниш фойдаланувчига қулай тарзда кўрсатилади.

    Wayback Machine

    Яшириш учун бирор нарсага эга бўлган ҳар бир киши Интернетда ўзи ҳақидаги маълумотларни қандай яширишни ўрганган. Журналистлар эса маълумотлар билан саҳифаларни сақлашни ўргандилар. Хизмат айнан шу иш билан шуғулланади  — веб-сайт таркибини URL манзилида сақлайди. Бу сизга аввал ўчирилган маълумотларни, ўзгаришлар киритилгунга қадар сайтларнинг версияларини ва бошқа кўп нарсаларни топиш имконини беради. Сиз ўзингизни қизиқтирган ва келажакда фойдали бўладиган саҳифаларни сақлаб қўйишингиз мумкин.

    Сиз сақланган версияларни солиштиришингиз, контекстни қўшишингиз, ҳамкасбларингизга турли хил кириш даражаларини беришингиз мумкин. Safari, Firefox ва Chrome учун браузер кенгайтмалари, шунингдек, iOS ва Android учун мобил иловалар мавжуд.

    Google Pinpoint

    Видео ва аудио файлларни бир неча дақиқа ичида матнга айлантиради. 200 000 тагача ҳужжат, PDF сканерлар, қўлда ёзилган ёзувлар, граффити ва бошқаларни юклашингиз мумкин. У дастлаб файлларни тартибга солиш учун яратилган.

    Ҳужжатдаги номлар, сарлавҳалар ва ҳар қандай калит сўзларни қидиради. Белгиларни оптик аниқлаш тизимидан (OCR) фойдаланади.

    Расшифровка сифати, афсуски, транскрибациянинг барча бошқа муқобилларида бўлгани каби идеал эмас, аммо Pinpoint ҳозирда мавжуд бўлган таҳрир учун энг мақбул вариантлардан бирини қўллайди. У ҳозирча Марказий Осиё мамлакатлари тиллари билан ишламайди, аммо деярли ҳар ой янгиланишлар юз беради ва, эҳтимол, яқин орада миллий тилларда ишлайдиган журналистлар учун имкониятлар пайдо бўлади.

    Dangerzone

    Манбалар томонидан юборилган ҳужжатларни «тозалайдиган» ва уларни хавфсиз ҳужжатларга айлантирадиган карантин дастури. Ҳужжатларни PDF, Microsoft Office, LibreOffice, шунингдек .jpg, .png ва .gif. форматларида очиш имконини беради. У Mac, Windows ва Linux учун ҳам очиқ.

    Google Word Sniper

    Онлайн қидирув бўйича мутахассис Хенк ван Эссдан янги восита. У сиз учун ўзи Google орқали буйруқ беради ва барча керакли сўзлар топилган саҳифаларни кўрсатади. Ушбу восита учун код ChatGPT томонидан ёзилган. Агар ушбу восита сизнинг ишингиз учун фойдали бўлса, GIJN порталида самарали ижтимоий медиа қидириш бўйича кўплаб қўлланмаларни ўрганишни тавсия қиламиз.

    SecureDrop 

    Журналистлар ва маълумот тарқатувчиларнинг хавфсиз мулоқоти учун очиқ манба платформаси. Агар сиз манбалар билан ишласангиз, улар сизга маълумот юборади ва сиз уларни ҳимоя қилмоқчи бўлсангиз, ушбу хизмат сизга исмлар, фотосуратлар, шахсий контактлар, электрон почта хабарлари ва бошқаларсиз гаплашиш имконини беради. Суҳбатдошингизни аниқлаш ва мулоқотингизни кузатиш деярли имконсиз бўлади. Ҳозирда SecureDrop тизимидан The New Yorker, The Intercept, The Guardian, The Washington Post, ProPublica ва бошқа ташкилотлар фойдаланади.

    MediaCAMP Fest 2023 Америка халқи кўмагида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали ва Internews  томонидан USAID молиявий кўмагида амалга оширилаётган Марказий Осиё MediaCAMP  дастури доирасида ўтказилмоқда. Internews унинг мазмуни учун жавобгардир ва у USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини ифодаламайди.

    Бу йил Kaspi.kz фестивалнинг бош ҳамкорига айланди. Фестиваль, шунингдек, KIMEP университетининг ОАВ ва коммуникациялар кафедраси ва ЕХҲТнинг Душанбедаги дастурлар офиси томонидан қўллаб-қувватланди.

     

    Ольга Королева
    Ольга Королева
    Журналист сайта Newreporter.org.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read