No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишЁш таҳририятлар учун фойдали маслаҳатлар. Биринчи қисм: бошловчи муҳаррирларга тавсиялар

    Ёш таҳририятлар учун фойдали маслаҳатлар. Биринчи қисм: бошловчи муҳаррирларга тавсиялар

    Энди “Янги Репортер”нинг “Мустақил ўрганиш” рукнида ёш таҳририятлар, муҳаррирлар ва журналистлар учун фойдали маслаҳатлар ҳам бериб борилади.

    Медиа ва уларда фаолият юритаётган ходимларнинг барчаси ўз ишини нимадандир бошлаган. Internews ҳамкори BeGlobe компанияси ўқувчиларимиз учун тренингларда янграган энг долзарб тавсияларни тўплади.

    Биринчи қисм – «Новая газета Европы»нинг ижрочи муҳаррири Вячеслав Половинкодан бошловчи муҳаррирлар учун маслаҳатлар.

    «Яхши муҳаррир» ва «яхши инсон» — икки хил тушунча. Ўрта аср қийноқлари ҳақидаги китоб ҳар бир муҳаррирнинг иш столида бўлиши керак”.
    Вячеслав Половинко

    • Муҳаррир – журналистларни назорат қиладиган шахс.
      Уларга ота-оналик қилиш шарт эмас, аммо ҳис-туйғуларни жиловлаш қийин кечиши мумкин.
    • Янги лавозимга тайинлансангиз, инсоний муносабатлар ўрнини профессионал муносабатлар эгаллайди.
      Агар сиз дўстларингизга раҳбарлик қилмоқчи бўлсангиз, буни улар билан дастурхон атрофида муҳокама қилинг.
    • Ташқаридан муҳаррир ёллаш – яхши фикр.
      Аммо шуни ёдда тутингки, ташқаридан келган ҳар қандай янги одам таҳририятдаги низоларнинг қўшимча сабабидир.
    • Фанатизм – кўпроқ минусга ишлайди. Лойиҳага жон куйдириш керак. Аммо суткасига 24 соат ишлаб ҳам бўлмайди.
      Натижада: 1. «Мен жуда кўп ишлайман, сиз ҳаммангиз бекорчисиз!» 2. Катта жанжал юз бериб, умумий жараёнга путур етиши мумкин.
    • Махсус мухбирни муҳаррир қилиш – яхши  фикр.
      Агар махсус мухбир яхши ишласа, уни муҳаррир қилиб, унинг ўрнига яна яхши махсус мухбир излаш шартми?
    • Шахсий жадвалингизни тузаркансиз, қўл остингиздагиларни ўз жадвалини бутунлай бузишга мажбурламанг.
      Сиз чапақай бўлсангиз, ҳамма чап қўли билан ёзишга мажбур эмас.
    • Ҳамма ишни “елкангизга ортқилашингиз” шарт эмас.
      Кўп ишланг, лекин қўлингиздан келганидан ортиғига уринманг. Ишни бошқага топшириш –юкни енгиллатиш учун ҳам, жамоада ишонч пайдо қилиш учун ҳам яхши.
    • Амалий кўникмалар дипломлардан муҳимроқ.
      «Оксфорд, Гарварддан олган дипломларим бор… Яна дипломларни яхши тайёрлай оламан».
    • Номзодга тўғридан тўғри эмас, билвосита саволлар беринг.
      Ҳеч ким сизга беш йил ичида ўрнингизни эгалламоқчи эканини очиқ айтмайди, аммо келажакдаги режаларни бошқа йўллар билан билиб олиш мумкин.
    • Бюджетни шундай тақсимлангки, энг зарур иш ўринлари банд бўлсин.
      Ҳеч қайси офис бухгалтер ёки фаррошсиз иш юрита олмайди.
    • Ўртача ҳисоблаш қоидаси: барча ходимларнинг малака даражаси бир хил бўлишини таъминлаш истаги.
      “Юлдуз” бошқа ходимларда ишлашга иштиёқнинг сўнишига сабабчи бўлади, бутун эътиборни ўзига тортади ва таҳририятдан тез орада кетади: жанжал ёки мансаб пиллапояларидан юқорилаб бўлса ҳам.
    • Лавозимларни бўлиш — яхши фикр.
      Мухбир» ва «катта мухбир» – маошида бироз фарқи бор икки хил даража, аммо бу — кичик лавозимдаги ходимга ўсиши учун рағбат яратади.
    • «Юлдузлик касали» ишдан бўшатиш таҳдиди билан даволанади.
      Ёки одамларни ишдан қўймаслиги учун таҳририятдаги диванларни йўқ қилинг.
    • Етакчи ходимни муҳаррирликка кўтариш ёки қўйиб юбориш мумкин.
      Эски етакчининг ўрни бўшаганда янги етакчи пайдо бўлади.
    • Рағбатлантиришнинг «миннатдорлик» шакли ходимларга хуш ёқади.
      Аммо кигадир миннатдорлик билдириб, бошқасига мукофот ёзиш — ёмон ҳолат.
    • Ишини эплолмаётганни етакчига боғлаш -мунозарали амалиёт.
      Янчиб ташлайдиган эмас, ўргата оладиган ва илҳом бахш этадиган етакчи керак.
    • Мукофотлаш тизими: ижодий ва техник ходимлар учун бир хил ўлчамда.
      Битта ходим бирданига иккита мукофот олиши мумкин, фақат бири ижодий, иккинчиси маъмурий бўлса.
    • Чораклик мукофотлар ҳаммага берилмаслиги мумкин.
      Қарорни бўлим бошлиқлари қабул қилади. Хафагарчиликлар бўлишига тайёр туринг. Аммо таҳририят кичик бўлса, мукофотни ким олишини таҳририятда умумий овоз бериш орқали аниқлаш мумкин.
    • Горизонтал иерархия: “Биз бир оиламиз! Энг яхши жамоа!”
      Аммо бу ҳолатда ўсиш суръатларига эришиш мушкул.
    • Вертикал иерархия: «Жамоа жангчининг йўқлигини сезмайди».
      Бу оғриқли, албатта. Лекин қамров ва кўриш сонининг ошиши кафолатланади.
    • “Универсал журналист” тушунчаси йўқ.
      Ҳамма нарсани қила олиш яхши, лекин вақт ўтиши билан аниқ йўналишга ихтисослашиш лозим.
    • Ажойиб жамоа тузиб, вазифаларни тўғри тақсимладингиз ҳам дейлик. Лекин бир кун сизни тўсатдан автобус уриб юборади ва бутун таҳририятнинг иши тўхтаб қолади.
      Ҳар эҳтимолга қарши ҳар бир лавозимга битта “захира” дублёр бўлиши керак.
    • Таҳририят муҳаррирсиз ҳам ишлай олиши керак.
      Товуқ бошсиз ҳам югура олганидек, муҳаррирсиз таҳририятда иш самарадорлиги йўқолмаслиги керак.
    • Дўстлар, қариндошлар, турмуш ўртоғингизни ёки шерикларни ишга олиш ярамайди, чунки сиз уларга эътироз билдиролмайсиз.
      Билдирдингиз ҳам дейлик, унда бу даҳшат уйда давом этади. Қолаверса, «ўзингизникилар» уларга нисбатан барибир ён босишингизга ишонишади. Булар сиз учун тўлов, иш ҳажм, иш жадвали ва бошқа камчиликларга қўйиладиган талаблар учун ноқулай бўлиши мумкин.
    • Фриланcерлар — таҳририят тўсатдан «оёғини йўқотиб қўйса», суянадиган қўлтиқтаёқдир.
      Фриланcерлар муҳаррирлар томонидан танланиши мумкин, ҳатто муаллифлар ҳам ўзларининг мустақил ходимларига эга бўлишлари мумкин.
    • Продюсер пул қидирадиган ягона одам эмас.
      Аммо продюсер нашрдан олдин материални сотадиган кишидир.
    • Продюсер — аккумулятор, “илон одам”, уни ҳеч ким ва ҳеч нарса мувозанатдан чиқара олмайди.
      «Мендан нафратланишингиз мумкин, лекин сиз матнни топширмагунингизча, тепангизда туравераман”.
    • Таҳририятдаги низоларни ҳал қилиш учун медиатор керак.
      Агар таҳририятда ҳамма яхши кўрадиган “авторитет” бўлса, у қозилик қилиши мумкин.
    • Агар низоли вазиятда томонлардан бири бошқасига бўйсунса, бу зиддиятни фақат юқори лавозимли одам ҳал қилиши мумкин.
      Лекин бош муҳаррирнинг бирор ходимни ишдан бўшатиш ҳуқуқи фақат таҳририят кенгашидан кейин кучга киради.
    • Агар низода қарама-қарши томонлардан бири бош муҳаррир бўлса, унда битта ечим бор — бу умумий йиғилиш.
      “Ҳиссиётлар жўнбушга келиб, тинчийди”, шундан кейингина жиддий фикр юритиш мумкин.
    • Таҳририятда зиддият юзага келса, вазият издан чиқиб кетадиган даражада узоқ чўзманг.
      Муҳокамани низодан кейинги кунга қолдирган маъқул.
    • Можароларни билвосита суҳбатлар билан ҳал қилиш — санъат.
      Бу маҳорат одатда яхши сиёсатчилар ва муҳаррирларда бўлади.
    • Можаролар бошқарса бўладиган ўрмон ёнғинларига ўхшайди.
      Ўт ўчиришни вазминликни сақлаш стратегик аҳамиятга эга бўлган жойдан бошланг.
    • Можаронинг оммавий бўлишига йўл қўйманг.
      Шундай қилиб, мажозий маънода айтганда, сиз таҳририятдаги 60 кишилик умумий йиғилишни Интернетда кўриладиган 60.000 кишилик томошага айлантирасиз.Материал Вячеслав Половинконинг «Таҳририят ҳаёти» тренинги асосида тайёрланган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read