No menu items!
More
    ДомойМедиа танқидМарказий Осиё истеъдодлари: Сеҳрли фокуслар намойиши

    Марказий Осиё истеъдодлари: Сеҳрли фокуслар намойиши

    «Марказий Осиё истеъдодлари»(Central Asia’s Got Talent) – дунёнинг 70 мамлакатида ўтказиладиган, АҚШда 14-мавсуми муваффақиятли намойиш этилаётган машҳур телешоунинг Марказий Осиё минтақасига мослаштирилган нусхаси ҳисобланади. Одатда лицензияланган нусхаларда бўлгани каби, бу версия ҳам техник жиҳатдан яхши чиқди, аммо у камчиликлардан ҳоли эмас: диққат билан кузатган томошабин ушбу шоу ташкилотчиларининг ҳийлаларини илғаб олади.

    Шоу нима ҳақида

    Истеъдодлар шоуси, эфирга ажратилган вақт давомида томошабинлардан кўпинча муваффақиятга адолатсиз эришиш стереотипини яшириш учун ташкил қилинади.

    Ва телевидение афсуни бу ўринда жуда зарур. Томошабин томонидан бевосита эфирда иштирокчи тақдирига алоқадорлигини англаб етиш адолат инстинкти қамровини жамоавий ғояларгача кенгайтиради. Мен аввал “Голос. Дети” шоусининг навбатдаги мавсуми якунлари туфайли халқ ғазаби феномени ҳақида ёзган эдим ва ватандошимиз Ержан Максим билан юз берган воқеа бунинг ёрқин мисоли бўлганди.

    Муаллифларнинг адолат ғояси, томошабин туйғулари ва қизиқишларидан самарали фойдалангани,бу уч элементнинг уйғунлашуви билан истеъдодлар шоуси томошабин ҳамдардлигини келтириб чиқармайдиган цирк намойишларидан фарқ қилади.

    Мен «истеъдод» сўзини айтмадимми? Эсдан чиқарганим йўқ: истеъдод — бу ўйиннинг ягона шартидир. Истеъдод формати шуниси билан қизиқки, “Голос” (The Voice) каби бошқа ихтисослашган шоулардан фарқли ўлароқ, у алоҳида қобилиятларни аниқлашга бағишланган бўлса-да, иқтидорларни лойиҳа доирасида профессионал равишда ривожлантиришга қаратилган эмас. Унинг мақсади бошқача.

    Истеъдод — бу ҳамма томоша қилиш учун чиқарилган кастинг — сизга бефарқ одамларнинг бепарво нигоҳи остида яратилган имконият. Бу ерда шахсий ғалаба ёки драмани четдан кузатиш жараёни айниқса қизиқ. Томошабинлар олдида оғир рақобат шароитларида муваффақиятга эришиш учун урушнинг кичик модели,соддалаштирилган чизмаси: «меҳнат ва уқубат (кадр ортида) — одамлар қаршисига чиқиш — синов — адолатли тан олиш”дан иборат.

    Аммо ваъда қилинган «фишка» қаерда? Ахир бу схемада ҳар қандай истеъдод шоуси акс этяптими? Эҳтимол.

    Аммо ушбу коктейлга бугунги кун шароитида унутилган «Америка орзуси» деб номланган таркибий қисмни қўшинг. У қадимги даврлардан келиб чиққан, Штатлар ҳали чўнтагида ўн доллар пул билан забт этилган пайтларда: мен «кичкина одамнинг афсонаси»ни назарда тутяпман. Мағлубиятсиз таркибий қисм иштирокчи саҳнага чиққандан сўнг дарҳол ишга тушади. Чунки Got Talent — бу ҳаваскорлар ва «ноунейм»лар (танилмаганлар) танлови. Томошабин кўзга ташланмайдиган қиёфа, қовушимсиз ҳаракатли ва қилиқлари содда-самимий одамларда “ўз кишиси”ни тез таниб олади. Бундай одамларнинг ғайриоддий табиати кўпинча кўздан яширилади ва уларни аниқлаш жараёни шоунинг муҳим қисмидир. Шунингдек, мусобақамизнинг «миллати» айниқса муҳимдир. Бунинг сабабини тушунтириб бераман.

    Бундай катта минтақа

    Ва бу ерда мен Марказий Осиё истеъдодларининг аниқ устун томонини қайд этаман. Техник жиҳатдан, бу жуда яхши тайёрланган телевизион маҳсулот: ёруғлик, товуш ёки йўналтириш,режиссура, монтаж билан боғлиқ ҳеч қандай савол йўқ (албатта, бизнинг версияни айни Американики билан таққослаш мумкин эмас, лекин шуни таъкидлаш керакки, лойиҳа 10 йилдан ортиқ вақт ичида сезиларли даражада ривожланди).

    Мен, шунингдек, продюсерларнинг мутлақо тўғри қарорини таъкидлашни истардим. Бизнинг версиямиз яратувчилари Марказий Осиё минтақасидаги — Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон давлатлари кесишмаларини ҳисобга олган ҳолда иккита қуённи бир ўқ билан нишонга урдилар.

    Биринчидан, бу бир вақтнинг ўзида тўртта мамлакатнинг бозорларига чиқишни таъминлади (маълумки, бизнинг мамлакатларимиз аҳолиси кўп миллатли ва шу сабабли қамровни кенгайтириш жуда оқилона). Иккинчидан, шоу продюсерлари иштирокчилар сони ва сифати муаммосини тубдан ҳал қилди. Тахмин қилишим мумкин: агар ишлаб чиқарувчилар тўртта «мамлакат версиясини» ишлаб чиқсалар, уларда тўртта кичик шаҳарча лойиҳаси бўлади.

    Ҳа, бир неча мамлакатни телеформатга бирлаштириш нусҳани оригинал билан фойдасиз таққослаш муаммосини тўла хал қилмади. Бироқ, бу бутун сайёрага ижодий қувватни тарқатувчи ривожланган давлатлар ортидан қувиш зарур бўлган ҳолат эмас ( America’s Got Talent ва тўғри, турли мамлакатлардан келган, баъзан жуда кучли чиқишлар қиладиган меҳмонларни кўриши мумкин.).Бизнинг дастуримиз бошқа тушунарли маънога эга: у ҳар қалай ватаннинг истеъдодларга бойлиги тўғрисида-да.
    Марказий Осиёнинг «Истеъдод» лойиҳаси юқори самарага эришмоқда.

    Кўраётганимдек, шоу иштирокчилари, мамлакатларнинг оддий аҳолиси ҳеч қачон «Марказий Осиё» даражасида фикрламаган ва буни хаёлига ҳам келтирмаган. Ўзбекистонда бошланган янгиланишжараёни минтақа давлатлари ўртасидаги яқинлашув масаласида муҳим омил бўлди. Аммо у шунингдек, мамлакатларнинг бир-биридан сиёсий ва гуманитар узоқлиги қандай оқибатларга олиб келишини намойиш этди.

    Бундай «қўшма» форматдаги Got Talentларни уч-тўрт йил олдин тасаввур қилиш қийин эди. Аммо энди, вазият буткул бошқача: Масалан қозоғистонлик томошабин тожикистонлик раққоса ғолиб чиқиши учун астойдил муҳлислик қилади ва бундай мисолларни кўп кўриш мумкин. Дастур яратувчилари иштирокчиларнинг келиб чиқишига эътибор бермаслиги менга мутлақо тўғри кўринади. Мусобақа иштирокчилари келган мамлакатлар тўғрисидаги маълумот фақат ёзувларда ва кичик рақамли номланмаларда кўрсатилган ва улар овоз чиқариб эълон қилинмайди. Бу — муҳим тенглик ва ўзаро ҳурматни таъкидлайди: яъни «мезбон» ва «меҳмонлар» йўқ, ва менга бундай ёндашув ёқади.

    Кутилмаган фокуслар

    Буни дарҳол аниқроқ айтсам: Замонавий истеъдодлар танловида ҳакамлар ҳайъати шоунинг асосий элементи эканлиги ҳақида баҳслашмоқчи эмасман. Собиқ Иттифоқ давридаги «Салом, биз истеъдодни излаяпмиз» дастурларини ёдга олинг, уларда ҳакамлар ҳайъати барча намойишлардан сўнг, бугунги стандартларга кўра дастурнинг бирон расмий қисмидек, ҳиссиётлардан ҳоли бир бўлаги бўлган эди.

    Аммо яна бир ҳолат бор: бундай томошалар бўйича экспертлар учта «танлов комиссиялари» нинг биргинаси холос. Танлов якунида томошабинлар овоз беришидан ташқари дастлабки, энг биринчи, иштирокчиларни продюссерлар томонидан саралаш ҳам борки, улар томошабин назаридан четда қолади, бироқ муҳимлиги тарафидан техник жиҳатдан бошқалардан кам эмас. Чамаси. қозоғистонлик муаллифлар дастурни яратишнинг умумий томонларига шу қадар ўралашиб қолганларки, деталлар ҳақида унутиб қўйганлар.

    Сўнгги эпизодда қувноқ намойиш кўрсатилди, профессионал намойиш бўлиши кераклигига қарамай, кутилмаганда саҳна ортидан олмаҳон кийимидаги иштирокчи югуриб чиқди. Ҳакамлар ҳайъати бу оддий шоуга қойил қолди.

    Аммо яна бир нарса мени ҳайратга солди.

    Афтидан ҳайъат аъзоларидан бири, қўшиқчи Нурлан Абдулин ғойиб бўлиш саҳнасини яхши ўзлаштирган кўринади. У баъзи бир иштирокчиларнинг чиқишлари пайтида студия ҳавосида эриб кетгандай эди ва режиссёрлар бу ҳақиқатни яширишга ҳам уринишмади: столда экспертнинг бўш қолган ўрни экранда бир неча бор пайдо бўлди.
    Шу билан бирга, баъзи бир иштирокчиларнинг тақдимотлари тўрт эмас, балки ҳакамлар ҳайъатининг уч аъзоси томонидан баҳоланганда нима учун тенг бўлмаган шароитларга тушиб қолганликлари тушунтирилмади (бу назарий жиҳатдан ғолиблик имкониятини камайтиради). Ва бу фокус аввалдан кўзда тутилгандек, умуман олганда, шоуга келган иллузионистларнинг намойишларидан кўра аниқроқ деса бўлади. Чунки Абдулинча ғойиб бўлишининг бошқа мантиқий изоҳи йўқ. Бундай лоқайдлик ҳар доим ёқимсиз таассурот қолдиради.

    Яна бир жиҳат ажаблантирди.

    Аввалги чиқишлардан бири. Истеъдодли бастакор бола Денис Тенга бағишлаб басталаб ёзган вальсни фортепианода ижро этади. Ижродан аввал ёш иштирокчи бу асарни фигурали учиш устасининг фожиали халок бўлганидан қаттиқ таъсирланиб яратганини айтган эди. Таъсирчан ва маҳоратли ижро, ҳайъат аъзоларининг ажойиб мусиқадан тўлқинланган ва унинг жиддийлигини ҳис қилган оғир нигоҳлари.

    Ижрочи чиқишининг энг юқори пардасида кутилмаганда экранда дастур ҳомийси бўлган тиш пастаси ишлаб чиқарувчи корхонанинг рекламаси пайдо бўлади: “Истеъдод юракдан, гўзаллик эса табассумдан бошланади…” дейилади унда.

    Шу заҳоти йирик планда бизга ҳайъат аъзоларидан бирининг ўйчан нигоҳи намойиш қилинади — йўқ, бундай вақтда ҳеч ким табассум қилолмайди.

    Шоуларга ўрнатилган жуда катта миқдордаги рекламаларни тушунаман (катта баннерлар, ҳайъат аъзолари столидаги стаканлар ва бошқа маҳсулотлар, тақдимотчилар ва реклама қилинадиган маҳсулотлар билан қатнашувчиларнинг мунтазам чиқиши) – бундай катта телевизион кўрсатувлар кўп миқдордаги сармояларни талаб қилади. Айтайлик, ушбу маблағлар томошабинга доимий реклама босими асосида ажратилган эканлигига аҳамият бермайман. Аммо ушбу рекламани намойиш этишга бундай механик, саёз ёндашиш (ягона ҳол бўлса ҳам) менда ёқимсиз таассурот қолдирди.

    Афсуски, бу кичик нарсалар дастур ҳақидаги ижобий таассуротни хиралаштиради. Бу жуда ачинарли, чунки шоу юқори даражада ўтди ва йўл қўйилган камчиликлар кўзга ташлангунга қадар томошабинлар учун қизиқарли эди.

    Муаллиф: Сергей Ким

    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Тележурналист, таржимон.  «Кинопро», «Тасвирий санъат усталари» кўрсатувлари муаллифи ва бошловчиси.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read