No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишДата лойиҳалар яратиш: Вадим Шмигов маслаҳатлари

    Дата лойиҳалар яратиш: Вадим Шмигов маслаҳатлари

    Биринчи Инновацион тадқиқотлар Innovation (and Motivation) Lab Марказий Осиё лабораторияси вақтида дата-лойиҳалар ишланмалари билан қизиқувчилар учун бир неча фойдали сессиялар бўлиб ўтди.

    Вадим Шмиговнинг чиқишлари тезисларини тақдим этамиз.

    Вадим Шмигов — визуал журналист. й БелаПАН, TUT. BY. ахборот компанияси билан ҳамкорлик қилган. Ишлари Tableau ТОП-5га кирган.

    • Лойиҳа яратишдан аввал мавзу ва ўзингиз хал этишни хоҳлаган муаммони аниқлаб олинг.
    • Кейин — аудиторияга тақдим этамиз. Биз бу ишни нима учун қиляпмиз? Инсон кўнгил очиши учунми? У қарор қабул қилдими?
    • Гипотеза(фараз)ни белгилаймиз. Маълумотлар уни тасдиқлаш ёки рад этишга ёрдам беради.
    • Навбатдаги босқич — маълумотлар олиш. Манбалар, давлат органларига сўровлар.
    • Маълумотларни тозалаш. Уни четлаб ўтиб бўлмайди, маълумотлар кўпинча “ифлос” бўлади. Бу муҳим. Жадвал муҳаррирлари ёрдам беради.
    • Маълумотлардан тарихни излаш. Масалан, об-ҳаво ҳақидаги маълумот — сиз туғилганингизда об-ҳаво қандай бўлган.

    Одамлар тарихни хоҳлайдилар, инструментни эмас.

    Визуаллаштириш бўйича маслаҳатлар:

    • Визуаллаштириш нима учун керак? Сурат яхшироқ ёдда қолади. Сурат ниманидир кўрсатишга — фаразни исботлашга ёрдам беради.
    • «Қоғоз» босқичини ўтказиб юборманг — эскизлар чизинг.
    • Сарлавҳалар қўйинг, манбаларни кўрсатинг.
    • Рангдан шунчаки фойдаланманг. Ранг — бу инструмент.
    • Маълумотларга имзо чекинг. Афсонадан фойдаланмаслик мумкин бўлган жойда, фойдаланманг.

    Вадим Шмиговдан фойдали сервислар ва ҳаволалар рўйхати.

    Визуаллаштириш типологияси:

    Инструментлар:

    • flourish.studio
      Алоҳида визуализация ва инфографик сторителлинг яратиш учун кучли ва мослашувчан инструмент.
    • infogr.am
      online инфографика яратиш учун сервис, уни ҳар бир киши беш дақиқада билиб олиши мумкин.
    • piktochart.com
      Piktochart шакллар, матнларни ўтказиш ва андозаларни қўллаш йўли билан инфографикани жадал яратиш учун муҳаррир таклиф этади.
    • rawgraphs.io
      Растрли ва вектор тасвирларни юклаб олиш имконияти билан d3.js кутубхонасидан бир неча графикларни оддий визуал қўллаш.

    Тўлдирилган тасвирлар

    Мавзу бўйича кўп фойдали маълумотлар шу ерда: Медиа учун инфографика.Энг яхши материаллар тўплами.

    Лаборатория АҚШнинг Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID)шафелигида, шунингдек Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги иштирокида MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида ўтди.

    Муаллиф: Анна Сухачева

    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Тележурналист, таржимон.  «Кинопро», «Тасвирий санъат усталари» кўрсатувлари муаллифи ва бошловчиси.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read