No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишПодкаст қандай яратилади: Internews подкастинг* мактаби экспертларининг маслаҳати

    Подкаст қандай яратилади: Internews подкастинг* мактаби экспертларининг маслаҳати

    2019 йил 11-12 июнь кунлари Олмаотада Марказий Осиёда биринчи подкаст мактаби бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари – Марказий Осиё ННТ ва медиаси вакиллари бўлишди. Ўқув қуйидаги халқаро экспертлар томонидан ўтказилди:

    • Артём Платов, “ОВД-Инфо” мустақил инсон ҳуқуқлари медиа-лойиҳаси ношири,
    • Лика Кремер, “Медуза” подкастлари продюсери, “Либо Либо” подкаст студияси асосчиси.
    • Елена Баришева, журналист, собиқ Recycle лойиҳаси асосчиси ва “Москва янгиликлари” сайти бош муҳаррири. Бошқа аёлларга ёрдам берадиган аёллар ҳақидаги “Яримдан кўпроқ” подкаст муаллифи.
    • Андрей Уродов, “Шунақа гаплар” махсус лойиҳалар продюсери. “Инсон ҳаёти” подкасти муаллифи.

    Иштирокчиларга ўз лойиҳаларини яратишда Internews ходимлари ҳам кўмаклашдилар. Биз Мактаб мураббий ва мутахассисларининг маслаҳат ва тавсияларини тайёрладик.

    Артём подкаст жанрлари ҳақида айтиб берди.

    • Подкастларни ҳафтасига ўртача 6 соат тинглашади. Бу рақам йил сайин ўсиб бормоқда.
    • Подкастнинг битта эпизоди ўртача 124 марта юклаб олинади, асосан уни сайр пайти ва автомобиль бошқариб тинглайдилар.
    • Подкаст тингловчилари – турли аудитория; ўртача даромади – йилига 75 минг доллар, олий маълумотлилар, эркаклар кўпроқ тинглашади – АҚШ маълумотлари.
    • Подкаст – тутиб қолиш ва қўйиб юбормаслик керак керак бўлган формат.

    Подкастларни Google орқали индекслаш мумкин. Технология ҳали тўлиқ жорий этилмаган бўлсада, аммо тез орада подкастларни излаш имкони яратилади. Бу аудитория учун излаш бозорида подкаст бозори очиқ бўлади, демак.

    Даромадлаш

    • Маҳаллий реклама.
    • Прероллар – тинглагунга қадар реклама бўлаги, мидроллар – подкастлар ичида. Хостингга боғлиқ реклама бўлакларини сиз киритмайсиз.
    • Ҳамкорликдаги/брендли эпизодлар – маҳаллий рекламанинг кенгайтирилган кетма-кетлиги, лавҳа тўлалигича маълум бренд ёки реклама берувчи кўмагида яратилган.
    • Фильм ва сериаллар учун ҳикояларни лицензиялаш.
    • Пулли обуна.

    Подкастларни ишлаб чиқариш махсус бўлимларга эга медиа компанияларда муваффақиятли амалга ошади. Иккинчи ўринда подкаст ишлаб чиқарувчи компаниялар туради.

    Умумий қабул қилинган типологиялар йўқ, фақат ёндашувлар мавжуд. Нарратив, суҳбатли (интервью, савол-жавобли, муаллифлик подкастлари), янгиликлар, бошқалар (мусиқий, маърифий).

    Ержан Сулейменов, Internews медиа эксперти, подкастинг Мактаби тингловчиларига аудитория топиш ва аниқлаш ҳақида ҳикоя қилди.

    • Ўз аудиториянгизни қанчалик тез ва аниқ белгилаб олсангиз, лойиҳангиз шунча муваффақият қозонади.
    • Маркетинг тор доирада жипслашган жамоалар яхши ишлашини кўрсатади. Кам сонли ташаббускор ходимлар орасида сиз ҳам улардан бири бўлишингиз мумкин.
    • Ўз аудиториянгизни аниқлаб олганингиздан сўнг, у қандай муаммоларга дуч келаётганини билинг. Аслида, подкаст бу хизмат кўрсатиш. Ва сизнинг подкастингиз аудиториядаги қайсидир муаммони ечиши керак.
    • Тингловчилар қандай ҳаёлда эканини тасаввур қилинг. Шунга кўра ёндашувни танланг.

    Масалан, Arzamas подкастлари. Аудитория муаммоси – вақт ва ўрганиш истагининг мавжуд эмаслиги. Arzamas муаммони ҳал қилишга ёрдам беради.

    • Муаммолар ҳал қилинишини кузатиш керак. Агар муаммолар ечилса, лойиҳани ўзгартириш керак. Аслида вазифа ҳам шу.

    Ольга Каплина, Internews медиа эксперти. У савол беради – одамлар қаерда подкастларни тинглашади? Бу ҳам аудиторияни аниқлашда муҳим. Айни пайтда аудитория мендан нима кутмоқда?

    • ўйин-кулги
    • хабардор қилиш
    • муаммони ечиш…

    Кайфият – ўзига хос атмосфера яратиш. Масалан, Ольганинг айтишича, подкастлар уйқудан олдин тинглаш муҳитини яратади.

    “АГАР СИЗ ҲИКОЯ ҚИЛА ОЛИШНИ БИЛСАНГИЗ, ДЕМАК ҲАММАСИ ЖОЙИДА”, — ДЕДИ “МЕДУЗА” ПОДКАСТЛАРИ ПРОДЮСЕРИ, “ЛИБО ЛИБО” ПОДКАСТ СТУДИЯСИ АСОСЧИСИ ЛИКА КРЕМЕР.

    Лика ҳаётий тажриба ва мисоллар билан ўртоқлашди:

    Дунёда подкаст талаби ошиб, истеъмол йилига 10-20 % ўсмоқда. 2014 йил бурилиш йили бўлди. Шу йили америкалик ўқувчи қизнинг ўлдирилишининг тергови бўйича детектив “Сериал” подкасти чиқарилди.

    Муваффақиятли лойиҳанинг яна бири – The Moth. Дастлаб у дўстларнинг ҳаёти ҳақида ҳар бири учун тўрт дақиқалик лавҳа эди. Ҳозир The Moth – фаолияти ҳаётий ҳикоя айтиш санъатига бағишланган нотижорат гуруҳдир.

    Бу эса “Либо Либо” студиясининг маҳсулоти. Бу саволларга ота-оналар ёки психологлардан эмас, балки дўстлар ва бошқа ўсмирлардан жавоб олиш мумкин бўлган мактаб подкасти.

    Ликадан маслаҳатлар:

    • Сиз вақтингиз бўлганда радио ёқасиз. Подкастни эса ўзингиз танлайсиз. Ўзингизга ўзингиз суҳбатдош танлайсиз. Подкаст сиз билан дўст сифатида суҳбатлашади.
    • Бирор нарсани қайта ўзгартиришга ҳожат йўқ. Подкаст мустақил, алоҳида маҳсулот бўлиши керак.
    • Сизнинг подкастингиз нима ҳақида, деган саволга тушунарли формат керак. Аудитория сиздан ўзи кутган маҳсулотни олиши керак. Тушунарли гарсани.
    • Ўзингизга савол беринг: нима учун подкаст? Нима учун видео эмас? Овозга нима бўлди?

    Мисол – “Медуза”нинг “Қандай яшаш керак” подкасти – учта турли авлод аёллари саволларга жавоб беришади ва ҳаёт ҳақида баҳслашишади.

    • Подкаст учун энг яхши даврийлик – ҳафтада бир марта мунтазамлик. Икки ҳафтада бир марта подкаст қилмаслик керак. Одамлар ўз ишлари шунга қараб режалаштиришади.
    • Ўзингиздаги мавжуд аудиторияга подкаст мавжудлигини айтишингиз керак.
    • Тингловчилардан сиз ҳақингизда гапиришларини, сизга ёзиш ва саволлар беришларини сўранг.
    • Подкастлар деярли барча жойда бўлиши керак. Подкастни “эркин сузиш”га қўйиб юборманг, уни йўқотасиз.

    Андрейдан маслаҳатлар:

    • Кўпчилик iTunes бош саҳифасига кириш мураккаб деб ўйлашади, аммо бу жуда осон – қўллаб-қувватлаб ёзинг.
    • Агар сиз воқеа ҳикоя қилаётган бўлсангиз, ҳар 1,5-2 дақиқада танаффус қилинг.
    • Сиз бирон одамнинг ҳикоясини максималь самарали айтиб беришни хоҳлайсиз. Жамоа сизга, дейлик, етти соатлик ёзувни олиб келади. Ва уларни барини тинглаш керак, бу эса жуда қийин – катта ҳажмдаги материалларни саралаш доим ҳам ҳузурланадиган иш эмас.

    Диққат қилинг: сиз кўплаб сонларни тайёрлаў жараёнида ҳар сафар қисқа ва самарали сарлавҳа топиш муаммосига дуч келасиз.

    Подкастинг мактаби АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан Internews ташкилотининг “Ахборот олишни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида ўтказилди. Тадбир Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (АРГО) томонидан ташкил этилган инновацион фестивалнинг бир қисмидир.

    * Подкастинг – интернетда аудио ва видеофайлларни радио ва теледастурлар тарзида яратиш ва тарқатиш жараёни.

    Муаллиф: Анна Сухачева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read