No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганиш“Ўқувчи қайтмайди”: COVID-19 сабаб жам бўлган аудиторияни қандай қилиб сақлаб қолиш керак

    “Ўқувчи қайтмайди”: COVID-19 сабаб жам бўлган аудиторияни қандай қилиб сақлаб қолиш керак

    Аксарият оммавий ахборот воситаларида пандемия бошланиши ва ҳимоя чоралари жорий қилиниши билан трафик кескин кўпайгани қайд этилди — одамлар уйда ўтириб, ўз хавфсизликларини назорат қилишади ва …янгиликларни ўқишади. Мажбурий изоляция тугаганидан кейин нима бўлади? Онлайн нашрларнинг аудиторияси ўзгармасдан қоладими? Коронавирус даврида ҳам, ундан кейин ҳам одамларни қизиқтириш учун нима қилиш керак?

    Александр Амзин – медиамаслаҳатчи, @themedia телеграм каналининг юритувчиси, яқинда нашр этилган “Интернет-журналистика” китобининг муаллифи ва Артём Лисс – Internews таҳририяти маслаҳатчиси ва дастур менежери. Улар “COVID-19 даврида ОАВ” туркумидаги учинчи вебинарда юқоридагилар ҳақида гаплашдилар. “COVID-19 даврида ОАВ” туркумидаги биринчи вебинарда коронавирус туфайли оммавий ахборот воситаларининг қандай ўзгариши ҳақида гап борган эди. Иккинчисида эса олимлар, таниқли шахслар билан қандай гаплашиш кераклиги ва рақамлар хавфли эканлиги ҳақида сўз юритилан. “Янги репортёр” мураббийларнинг асосий фкрларни ёзиб олди.

    Нима бўлган? Нима бўлади?

    ОАВ билан боғлиқ вазият коронавируснинг тарқалиши билан бир хил сценарий бўйича, “кўтарилиш — плато – тушиш” схемасига кўра ривожланади. Аввал кескин кўтарилиш (трафика/касалланиш), кейин бироз турғунлик даври (икки-тўрт ҳафта) бўлади, шундан сўнг пастлаш – тушиш бошланади. Агар коронавирус билан боғлиқ вазиятда ҳамма бу тушишни интизорлик билан кутаётган бўлса, оммавий ахборот воситалари эса янги аудиторияни қандай қилиб сақлаб қолиш ҳақида ўйлайдилар.

    Ўсиб бораётган трафикка қарамай, оммавий ахборот воситаларида вазият унчалик яхши эмас. Муаммо одамлар уйда ўтиришганида эмас, гап шундаки, буларнинг ҳаммаси қачон тугаши аниқ эмас. Энг оптимистик ҳисоб-китобларга кўра, июль ёки август ойи бошларигача ҳаёт нормал ҳолатга қайтади, шунинг учун камида кейинги икки ой учун барча режаларни қайта кўриб чиқиш керак.

    Бу вақт ичида оммавий ахборот воситалари бундан кейин нима қилиш кераклигини аниқлаб олишлари керак, чунки ҳамма нарса ўзгарган: қисқарган ёки ҳақ тўланмайдиган таътиллар, олдиндан айтиб бўлмайдиган бизнес модели, матбуот ва журналистикага зарба.

    Матбуотга мурожаатлар сони тобора ўсиб бораётган бўлсада, аммо унчалик фаоллик билан эмас. Оммавий ахборот воситаларида икки ва уч баравар ўсиш бўлиши кутилаётгани йўқ. Трафик пасайишига тайёргарлик кўриш ва ушбу мавжуд ўқувчиларни сақлаб қолишга ҳаракат қилиш керак.

    Гарчи бизга ҳар бир ўқувчи диққат билан кузатаётганга ўхшаб туюлсада, матбуотга мурожаат у суръатда ўсаётгани йўқ. Мақсадларни одамларнинг муносабатига қараб ўзгартириш керак.

    ЎҚУВЧИЛАР ПАНДЕМИЯДАН СЎНГ РОСТДАН ҲАМ ҚАЙТАДИЛАРМИ? ЙЎҚ. СОДИҚЛИК ВА ЯНГИ МАҲСУЛОТЛАР УСТИДА БОШ ҚОТИРИШ КЕРАК. РАСМИЙ ВА ОБРЎЛИ МАНБАЛАР ОЛДИНГИ САФГА ЧИҚАДИ. АНИҚРОҒИ – ОДАМЛАР ЎЗЛАРИ НУФУЗЛИ ДЕБ БИЛГАН НАШРЛАР. МАТБУОТНИНГ ВАЗИФАСИ – УШБУ “САЙЛОВДА” ҚАНДАЙ ҒОЛИБ БЎЛИШНИ АНГЛАБ ЕТИШ.

    Янги одатларни шакллантирамиз

    Ҳозир ўқувчи учун расмий маълумотнинг ўзи етарли. Чуқур журналистик материаллар ҳар доим ҳам ўзини оқлайвермайди. Шунинг учун, ўйлаб кўриш керак: аудиторияни ушлаб турадиган маҳсулот қандай бўлиши мумкин? Аслида, одам ўзи учун фаолият майдонини ва маконини яратиб олиши керак. Бу асосий саҳифада, ички саҳифада ёки алоҳида бўлимда хизмат кўринишида бўлиши мумкин. Сиз ҳамма нарсани жуда тез бажариш кераклигини эсдан чиқарманг, бунинг учун кўп вақт сарфлашга сизда имкониятингиз йўқ.

    Сизни чексиз ишончли маълумот оқими сифатида қабул қилишлари керак. Агар биз қайсидир ОАВга ишонадиган бўлсак, вақт ўтиши билан ўқувчининг ишончини оқлаш ёки оқлай олмаслик каби маълум бир имиж юзага келади. Бу иккала тараф учун ҳам ишлайди: киши сариқ матбуотни ўқиди, лекин унга ишонч уйғонмайди, чунки манба нуфузи баланд эмас. Аксинча, камроқ қамров ва юқори сифат содиқ китобхонлар орасида ишонч ортишига олиб келиши мумкин.

    Бугунги кунда ўқувчида икки нарсага талаб бор. Сиз улардан бирини қондира олмайсиз: расмий маълумотлар – бу ихтисослашган вазирликларнинг иши. Яна бири – бу салмоқли, фойдали фикр-мулоҳазалар.

    Инқироз шароитида бундай маҳсулот қандай тайёрланади? Фойдаланувчилар, биз ўзимиз нечоғлик ўзгардик, барчамиз нима истаймиз ўзи, шуларни тушуниб етишимиз керак. Дардкашлик, ҳамдардлик – биз ёзаётган мавзулар, бу аудиториянинг қўрқув ва умидлари билан кесиша оладими?

    • Нолдан яралган маҳсулот (инновация)
    • Вертикаль (+1 мавзу)
    • Янги одат
    • Эски таркибни янги одатларга мослаштириш

    Ўқувчингизнинг ўтмиши ва янги одатларига таянишингиз керак. Масалан, ишга қатновлар энди бўлмаяпти (эски одат), мутолаанинг янги чўққиси – 10-12 соат (янги одат).

    Ўқувчиларни нима ҳаяжонлантиради?

    • Сиз катта обрўли инсонсиз. Агар сизга ишонсалар, у ҳолда сизда таҳлилий материаллар, эксперт хулосалари, прогнозларга юқори талаб бўлади.
    • Саволларга оддий жавоблар. Бошқаларга айтиб бериш осон бўлиши учун оддий сўз ва жумлалар.
    • Сизга яқин одамлар. Пандемия вазиятида осмондаги машҳурлар ҳам қариндош ва яқин кишилар даврасига қўшиладилар. Коронавирус ўқувчини юлдузлар билан бир поғонага қўядиган ўзига хос умумий нуқтага айланди.
    • Сизни илк манба сифатида қабул қилишди. Агар сиз маълумотни обрўли манбадан олган бўлсангиз, унда сизнинг ошиғингиз олчи, катта трафик ва содиқ муштарийларга эга бўласиз.

    Эътибор беринг

    • Порталингизнинг ички саҳифаларини эътибордан четда қолдирманг. 80% ўтиш асосийга эмас, балки ички саҳифаларга амалга оширилади. Дарҳол навбатдаги янгиликни таклиф этинг – ижтимоий тармоқлар бизга янгиликлар кетма-кетлигида узилиш бўлмаслигини ўргатди.
    • Аксарият фойдаланувчилар сизни уяли телефондан ўқишини унутманг, уяли телефондан асосий саҳифа қандай кўринишда бўлши ҳам жуда мҳим.
    • Ҳар қандай усул билан одамларнинг ташрифини аниқлаш ва кўпайтириш лозим. Бу асосий ядро эмасада, аммо улар қайтишлари ва сизнинг ташриф буюрувчиларингиз сонини таъминлаб беришлари керак.
    • Уяли алоқа истеъмоли эътибор қаратишга арзийди. Бу масалада айрим жихатлар мавжуд. Кейинги материалга ўтиш учун мобил мақолани тўлиқ ўқиш шарт эмас. Дастлабки 2-3 хатбошини очинг, сўнг “тўлиқ ўқиш” тугмачасини қўшинг ва конверсия билан қўшимча вариантларни таклиф қилиш мумкин.
    • Қайси материаллар қизиқиш билан ўқилаётганини тушуниб олинг. Антитопни аниқланг: маҳсулотингиздан қайтариб турган нарса нима? Энг кўп жалб қилган чиқишлар асосида таркиб режа тузинг.

    Хорижий матбуот тажрибаси

    • Айрим нашрлар махсус ажратилган блоклар таклиф қилишади. Ўқувчи ўзи танлай оладими – у коронавирус мавзусини ўқисинми ёки бошқа бирор нарса ҳақидами? Одатда, бундай блок ёрдамида ўқиш, ниманидир тарғиб қилиш ёки бирон бир воқеани айтиб бериш мақсад қилинади. Биз навбатдаги янгилик келажакда катта воқеанинг бир қисмига айланиши мумкинлигини кўрсата олишимиз керак.
    • Янгиликлар тасмаси фильтри. The Washington Post ва The Wall Street Journal блокларга бўлинган қўшимча асосий меню билан тўлдирилди. Блоклар – коронавирус, АҚШда ўлим ҳолатлари, дунёда тарқалиш харитаси, FAQ ва бошқа бўлимлардан иборатдир.
    • BBC News Labs ўқувчиларга доимий равишда тушунтиришлар бериб бориш ўрнига, тез-тез берилиб туриладиган саволларнинг конструкторини яратди. New York Times ҳам худди шунга ўхшаш функцияни ишга туширди – хабарнинг охирида “маслаҳатлар ва тез-тез бериладиган саволлар” блоки жойлаштирилди. Бундай функция бир марта яратилади., аммо кўп марта ишлатилади, кўп марта янгиланади. Бу қайтариш ва қайтиш мумкин бўлган яшовчан ҳужжат. Маълум бўлишича, сиз шунчаки бир марта мурожаат қилиб, уни унутмайсиз, балки илова билан доимий равишда ишлайсиз.
    • NewYorkTimes талабаларга бепул обуна таклиф қилди. Аслида, уларга талабалар аудиторияси зарур ҳам эмас. Уларга ўқишни тугатиб, катта ҳаётга қадам қўйган пайтида ушбу портални ўқиб келаётганига беш йил тўладиган одамлар керак.
    • Ва бироз пул ишлаш ҳақида. “Ведомости” “Бизнес” бўлимини очиқ қилиб қўйди. Энди ушбу бўлим янгиликлари қайсидир компаниянинг кўмаги билан чиқаяпти. Сал илгарироқ бу “Сбербанк” эди, материал тайёрланаётган айни пайтда эса Россия давлат рақамли “Честный знак” маркалаш тизими ҳомий сифатида кўрсатилган.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read