No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганиш“Қон, кўз ёши ва тер”: кичик таҳририятлар COVID-19 даврида қандай омон қолиши...

    “Қон, кўз ёши ва тер”: кичик таҳририятлар COVID-19 даврида қандай омон қолиши мумкин?

    Los Angeles Times реклама даромади деярли барбод бўлди. The Guardian ярим йил ичида 20 миллион фунт йўқотишини ҳисоблаб чиқди. Минтақавий мустақил ОАВ учун ҳам молиявий аҳвол анча хавотирли ва ҳозирча ҳеч нарса буни ўзгартира олмаса керак. Бу “барчамиз ҳалок бўламиз” деганими? Ёки ҳаммамиз эмасми? Жон сақлаб қолиш учун нима қилиш керак?

    Александр Богомолов – Internews лойиҳалари директори, медиа-маслаҳатчи. Артём Лисс – таҳририят маслаҳатчиси ва Internews дастурларининг менежери. Улар “COVID-19 даврида ОАВ” сериясидаги якуний веб-семинар доирасида пандемия пайтида кичик оммавий ахборот воситаларида ишни ташкил қилиш бўйича тавсиялари билан ўртоқлашдилар.

    Қийин, чунки тушунарсиз

    Яқинда Internews, ноширлар ўртасида март ойи якунлари бўйича сўров ўтказди, ҳамкорлар биринчи чорак якунларини муҳокама қилишди. Ҳозирга қадар, айниқса ҳудудларда газетага боғлиқлик мавжуд: даромаднинг 71 фоизи босма оммавий ахборот воситалари – адади, савдоси ва реклама орқали олинади. Адад учдан бир ҳолатдан 30% дан ҳам тушиб кетди. Нашрни тарқатиш ҳам анча зиён кўрди, ва бу март – инқирознинг бошланиш палласидаги вазиятдир. Оммавий ахборот воситаларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган ҳар бир киши биринчи чорак кўрсаткич эмаслигини ва ишончли манзара йил якунида кўринишини яхши билади.

    Дунё бу таназзулдан ўзгариб чиқади, муаммо шуки, ҳеч ким бу ўзгариш қанақа эканини билмаяпти.

    Медиа менежерлар кўраётган асосий таҳдидлар:

    • Аввалдан бирор нима айтиб бўлмаслик. Ҳеч қачон бундай бўлмаган, биз бу каби инқирозга ўхшаш ҳолатни топа олмаймиз ва бу қачон тугашини билмаймиз.
    • Кечиктирилган иқтисодий самара. Барча иқтисодчилар қўрқинчли муддатлар билан қўрқитишади. Уларнинг айтишича, бу Буюк депрессиядан кейинги энг ёмон инқироз, ҳамма нарса аянчли, барча мамлакатларнинг иқтисодий кўрсаткичларида пасайиш кузатилмоқда.
    • Ўзини суғурталашга ҳаракат қилган матбуот зарар кўрди. Аксарият нашрлар онлайн ва офлайн режим ўртасида ўзларини диверсификация қилишга уринишди. Ҳозир улар қаттиқ зарбага учрашди – офлайн ҳалокатга юз тутди.
    • Трафик вақтинча ўсмоқда, даромад эса трафикка қараб ўсмаяпти ёки умуман ўсмаяпти. Реклама берувчилар сонининг қисқариши, реклама нархининг пасайиши, реклама берувчилар ўз рекламаларини коронавирус билан боғлиқ бўлган ҳар қандай таркибга жойлаштиришни тақиқламоқдалар.
    • Газета чоп этиш қиммат, уни сотиш ёки тарқатиш билан ҳам ҳеч ким шуғулланмаяпти. Газета сотувчиларнинг ўзлари касал юқтириш хавфи туфайли маҳсулотни тарқатишдан қўрқишади.
    • Валюта курсининг ўйнаши. Коронавирус инқирози валюта инқирози ва нефть нархининг пасайишига тўғри келди. Шундай қилиб, иккита инқироз бир вақтга тўғри келди.
    • Ташаббуснинг етишмаслиги. Ваҳима кучли. Одамлар даҳшатли ҳайвонга дуч келгандек, унинг қачон келиши ва ҳаммани еб қўйишини кутишмоқда.

    Бунга қарши нима қилиш мумкин?

    “МЕН ҚОН, ОҒИР МЕҲНАТ, КЎЗ ЁШ ВА ТЕРДАН БОШҚА ҲЕЧ НАРСА ТАКЛИФ ҚИЛА ОЛМАЙМАН”. УИНСТОН ЧЕРЧИЛЛЬ, 1940 ЙИЛ.

    Алоҳида бир ёки иккита сеҳрли рецепт мавжуд эмас. Сиз аниқ қилишингиз керак бўлган ягона нарса – қоидаларга охиргигача риоя қилиш:

    • Компания даражасида кунлик назорат. Қарор қабул қилувчи киши ҳар куни таҳририятда бўлаётган нарсалар тўғрисида маълумот олиши керак. Қисқа бўлс ҳам, лекин зарур ахборот зарур – вазият ҳафтада бир неча марта ўзгариши мумкин. Назоратдан воқифликни ҳатто 3-4 кунга бўшаштирсангиз, сиз вазиятни ўнглай олмай, азият чекиб қолишингиз мумкин.
    • Ҳаракат режасини албатта тузиш керак. Кутилмаган вазиятлар учун ишларингизни бир эмас, бир нечта вариантда режалаштирганингиз маъқул. Бу шошилмасдан, ваҳимага берилмасдан, балки илгари ўйланган, қурилган пухта асосда қарор қабул қилиш учун керак.
    • Борини жамлаш. Бу ҳозир карантин вақтида – энг қийин ойларда энг мақбул чора саналади. Ҳудудлардаги реклама берувчилар асосан кичик бизнес вакилларидан иборат. Улар рекламани бекор қилганлари йўқ, фақат уни кейинроққа қолдиришни илтимос қилишмоқда – уларнинг фаолияти ҳозир тўхтаган ва ҳозир хизматларни тақдим эта олмайдилар. Муаммо рекламанинг йўқлигида эмас, балки реклама предметининг мавжуд эмаслигида.
    • Кўпроқ ўзгаларнинг сифатли материалларидан фойдаланиш. Бу ресурсларни тежаш усули. Улашилаётган манбалардан захира барпо қилинг. Қачонки, ходимларни қисқартириш масаласи билан тўқнаш келган пайтингизда ушбу материаллардан фойдаланишингиз мумкин
    • Медиа менежер етакчига айланиши ва ходимларни қўллаб-қувватлаши керак. Раҳбарларга осон эмас, лекин оддий ходимларга ундан ҳам қийин. Олдинга силжишга ишонтириш керак. Ишлайдиган ходимлар рағбатлантирилиши керак.
    • Ходимларни оптималлаштириш, таркибни қайта тузиш. Бу зарур амал. Ушбу сиёсатни ҳозирча қўлламаган маъқул, аммо иш ҳақи миқдорини бир оз қисқартириш деярли ҳамма жойда юз бермоқда. Одатда, иш ҳақи лавозимга қараб мутаносиб равишда камаяди.
    • Барча шартномаларни қайта кўриб чиқиш. Нима ва қаерда? Қўшимча пулни қаерда тежаш мумкин? Биринчидан, бу ижара ҳақи, кўпинча бу иш ҳақидан кейинги харажатлар қаторида туради. Ижарадан воз кечиш ҳар доим ҳам муваффақиятли қарор эмас, чунки баъзи ходимлар ишдан ажратилган ҳолда масофадан ишлаганида меҳнат самарадорлиги пасаяди. Мулк эгалари билан гаплашинг, музокара олиб боринг, улар ҳам ижарачиларни йўқотишни исташмаса керак.
    • Нашрни оптималлаштириш. Қўшма сонлар, ўзгача даврийлик ва саҳифаларни камайтириш.
    • Тармоқ ташкилотлари орқали лоббизм. Улар шунинг учун яратилган. Агар солиқларни тўлаш мумкин бўлса, уларни тўланг, чунки олти ойдан сўнг уларни бараваракайига тўлаш оғир бўлади.
    • Трафик сотиб олишни рад этиш. Бирон бир махсус лойиҳа учун аудиторияни жалб қилиш керак бўлган ҳолатлар бундан истисно. Трафик сотиб олиш коронавирус трафиги оқими билан қопланиши мумкин.

    Маблағни қаердан қидириш керак?

    Эҳтимол, кичик нашрлардан энг кўп бериладиган савол ҳам шудир. Инқироз даврида ҳам молиялаштириш усулларини топса бўлади:

    • Сотувчилар савдо қилишлари керак. Савдо бўлими ходими ҳеч нарса олиб келмаса, у фойдасиз.
    • Вирусга мослаб бизнес таклифларингизни оптималлаштиринг. Бу ерда таҳририятнинг ижодий ёндашуви керак, ғоялар даражасида ҳам, ижро даражасида ҳам.
    • Вирусли трафикни вирус бўлмаган таркибга йўналтиринг. Ушбу материалларни қандай қилиб тасмага тўғри жойлаштириш ҳақида мутахассислар билан суҳбатлашинг. Бу пандемиядан кейин ҳам трафикни сақлаш ва ундан даромад олишга ёрдам беради.
    • Донатлар. Турли мамлакатларда хайр-эҳсонга оид турли хил қонунлар мавжуд, аммо барибир ҳаракат қилиб кўринг. Аудитория билан ҳалол мулоқот қилишингиз керак. Моддий кўмак сўрашдан тортинманг.
    • Вебинарлар. Тўловли вебинарлар – анчайин қийин, чунки катта рақобат мавжуд. Улар бир-бири билан рақобатлашади. Агар ишончингиз комил бўлмаса — бу ерга кирманг, кучингизни йўқотманг.
    • Етказиб бериш. Ўзининг тарқатиш тизимига эга бўлганлар учун фавқулодда чора. Юк етказиб бериш компанияларига ҳам ёрдам беринг.
    • Грантлар. Ҳамма жойдан грант изланг. Донор ташкилотлар ҳозир нима бўлаётганини тушунишади, аммо улар сиз ҳақингизда хабар топишлари керак.

    Стратегик ўзгаришлар вақти келди. Агар сиз ҳам нимадир қилишни жуда истаган, аммо иккиланган бўлсангиз, бу ишни ҳозир амалга оширинг, чунки бундан кейин янада вахималироқ бўлади. Буни онгли равишда ва фақат бизнесга фойдаси теккан тақдиргани қилинг. Лойиҳалар учун лойиҳаларни ҳозирда фақат улар учун грантлар ажратилган тақдирдагина амалга ошириш мумкин.

    Яна бир муҳим жиҳат – айни пайтда ҳудудий ОАВ аудиторияга яна ҳам яқин бўлиши керак. Ушбу ғояни кичикроқ Кент шаҳрида жойлашган BBC таҳририятининг сурати ўзида акс эттирган.

    Кент шаҳридаги BBC таҳририятининг маҳаллий идораси

    – Ушбу суратдаги энг муҳим нарса бу улкан деразалардир, чунки шу деразалар ортида барчаси мавжуд: сиз шундоқ кўчадан назар солишингиз мумкин бўлган студия, деразалар ортидаги янгиликлар хонаси, сиз уни ҳам тўғридан-тўғри кўчада туриб кўришингизга имкон бор. Менимча, бу маҳаллий ОАВ нима эканлиги ва маҳаллий ОАВ қандай ишлаши кераклигини англатувчи энг мақбул манзара. Маҳаллий ОАВ – бу маҳаллий аудитория учун доимо очиқ туриши керак бўлган макондир, – деб таъкидлайди Артём Лисс.

    Ижтимоий тармоқлардаги саволлардан сўнг материал қуйидаги маълумот билан тўлдирилди.

    Хулоса ўрнида

    “COVID-19 даврида ОАВ” туркумидаги илк вебинар деярли бир ой аввал бўлиб ўтган эди. Унда мутахассислар коронавирус туфайли ОАВни қандай ўзгаришлар кутаётганини айтиб беришган эди. Навбатдаги мавзуда илмий маълумотлар билан ишлашнинг хусусиятларини муҳокама қилинди ва COVID-19 теварагида жам бўлган томошабинлар(аудитория)ни сақлаб қолиш усуллари таклиф қилинди. Аммо сўнгги кунларда коронавирус ҳақидаги мақолаларга қизиқиш 24 фоизга тушиб кетди.

    Коронавирус мавзусидан чарчаган ўқувчи энди пандемия билан бевосита боғлиқ янгиликларга аввалгидек қизиқмай қўйди. Бир маълум шаҳарда карантин қандай ўтаяпти? Амалдорлар ҳақидаги ҳикоялар. Бундай ҳикояларга қизиқиш сақланиб қолади, улар коронавирус тўфонида ғойиб бўлиб қолмайди. Умумий трафик нисбати ўзгаришсиз қолади. Биз бир томондан COVID-19 мавзусига оид, иккинчи томондан унга алоқадор бўлмаган ҳикоялар мутаносиблигини излашимиз лозим.

    Ҳар қандай ОАВ сингари биз аудиториянинг аниқ эҳтиёжларига жавоб бера олайлик. Энг осон йўли – унга савол бериш. Трендларни кузатиб боринг, маҳаллий қаҳрамонларни изланг ва ўз аудиториянгиз билан қолинг.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read