No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишАнглатувчи журналистика қоидалари

    Англатувчи журналистика қоидалари

    Янгиликлар оқими бизни ҳар томондан қуршаб туради, маълумотни саралаб олиш мураккаб. Аудиторияда безовталаниш даражаси ўсиб бормоқда. Ижтимоий тармоқлар миш-миш ва уйдирмаларга тўлиб кетган.

    Қандай қилиб бугун журналистлар материалларида теваракда нималар юз бераётганини янада тушунарли тарзда ифода қила олишлари мумкин? Матнлар асосий саволларга жавоб берадими? Энг муҳим ва ҳаққоний маълумотларни ўз ичига олганми?

    Arzamas бош муҳаррири ўринбосари, 2014-2019 йилларда Meduza нашрининг “Таҳлил” бўлими мудири Александр Борзенко 2020 йил 6 июль куни қозоғистонлик журналистлар учун онлайн тренинг ўтказди.

    – Англатувчи журналистика жуда қадимдан мавжуд, – дейди Александр. – 2014 йилдан эса англатувчи форматларда кўтарилиши бошланди. Шу даврда Vox нашри “Биз янгиликларни тушунтирамиз” шиори билан пайдо бўлди. Ушбу формат meduza.io учун асос сифатида қабул қилинди.

    Англатувчи матннинг асосий хусусиятлари:

    • Тушунтирувчи интонация, ўқувчи билан тўғридан-тўғри суҳбат. Ўқувчи билан суҳбат қурамиз – мураккаб ибора ва атамаларсиз.

    ЯХШИ ТУШУНТИРА ОЛИШ УЧУН ЎЗИНГИЗНИ ЎҚУВЧИНИНГ ЎРНИГА ҚЎЙИШНИ ЎРГАНИНГ. БУ ЭНГ АСОСИСЙСИ. КИМДИР НИМАНИДИР БИЛМАСА, УНИ АЙБЛАШ КЕРАК ЭМАС.

    • Манбаларга алоҳида эътибор.
    • Бўлакларга ажратиш, масалан – “саволлар ва жавоблар” формати.
    • Визуаллаштириш. Гарчи бу доим ҳам муҳим эмас. Баъзида бу ўқувчи кутаётган асосий нарса эмас. Буни турли усуллар ёрдамида тушунтириш мумкин.

    Ушбу бандлар материалда мавжуд бўлиши мумкин, аммо шарт эмас. Умуман олганда, дейди Александр, англатувчи журналистикани ўрганишга ҳожат йўқ — бу қатъий фан эмас. Фақат яхши журналистикани ўрганинг, яхши журналистика учун муҳим бўлган нарсанинг ҳаммаси – универсаллик дейилади.

    “Англатувчи” материал яратиш учун ҳозир тингловчига нималар кераклигини тушуниш ва тўғри саволларни бера билиш керак. Маълумотларни текшириш лозим. Саводли иборалар тузинг. Инсоний тилда ёзинг.

    Meduza.io карталари қандай яратилади?

    Сарлавҳага биз учун энг муҳим кўринган нарсани олиб чиқамиз. Ўзингизни ўқувчининг ўрнига қўйишингиз керак. Ва шундан кейин суҳбат бошланади. Биздан сўрайдилар, биз маълумот излаймиз. Жуда содда ва тушунарли тарзда жавоб берамиз.

    Англатувчи форматларнинг саккиз қоидаси

    1. Ҳар қандай нарсани тушунтириш мумкин. Масалан, бу ердаги формат – йўриқномада фойдали маълумотлар мужассам. Ҳатто мемларни ҳам тушунтирса бўлади.
    2. Мавзуга чуқурроқ киринг. Ахборот излашга олимлар каби ёндашиш керак – дастлабки манбаларни излаш, ишончли мутахассислар фикрига таяниш. Ҳақиқий жавобни топишга ҳаракат қилиш муҳим.
      “Медуза”дан яна бир мисол – бироз кулгили таҳлил: “аҳмоқона саволларга” энг тўғри жавоблар. “Андрюха қаерда?”
    3. Маълумот излаш қўзиқорин излашдек гап – қаердан излашни билиш керак. Илмий мақолалардан фойдаланинг. Излаш “ҳийлалари”.
    4. Экспертлар бўйича эксперт бўлинг – илмий даража билиминг кафолати эмас.
    5. Кичик бўлакларни чайнаш осонроқ – қисқа лавҳаларни ўзлаштириб олиш осон кечади.
      Александр иккита асосий тузилма – “савол ва жавоб”, “тезис ва шарҳ” ҳақида гапиради. Агар ўқувчининг саволлари кўп бўлса – “савол ва жавоб” формати, агар унга бирон муҳим нарсани тушунтириш керак бўлса – “тезис ва шарҳ”.
    6. Саволлар табиий бўлсин – ўқувчи ҳақиқатан ҳам бериши мумкин бўлган саволлар.
    7. Ёш болага тушунтиргандек тушунтиринг. Ҳурмат билан. Ўзингизни ақлли тутмасдан. Оддий, инсоний тилида, аниқ мисол ва ҳикоялар орқали. Тўғри интонацияни ушлаб туринг.

    Ёмон:

    • Билимларни қоғозлар орқали ифодалаш – эҳтимол бунинг орқасида илмсизлик яширинган бўлади
    • Ўқувчи учун ёзмаслик
    • Мураккаб ифодалардан фойдаланиш
    • Энциклопедияга ёзган каби ёзиш

    Лайфхак: “Эшитинг, дўстим” қоидаси. Ушбу иборани ўз тушунишингиз бўйича давом эттиринг. Бу ўзингизга ҳам ёқяптими?

    Яна бир муҳим қоида – бирламчи жавоб қоидаси. Аввал берилган саволга қисқача жавоб берамиз. Акс ҳолда, чалкашиб кетиш ва ҳаммаси нимадан бошланганини осон унутиб қўйиш мумкин.

    8. “Биз буни билмаймиз” – бу яхши жавоб. Айрим ҳолларда биз саволга жавоб топа олмаймиз. Бу саволга жавоб бериш учун жуда кўп манбаларни ўрганиш керак.
    Фактни текширишни унутманг. Аксарият нашрларда фактчекерлар умуман мавжуд эмас. Бу муаммо. Бирор нарсани тушунтириш масъулиятини олсангиз, эҳтиёт бўлиш жуда муҳимдир.

    9. Адашиш қўрқинчли эмас. Хато қилишдан қўрқмай қўйиш даҳшатли.

    Мутахассислар билан қандай ишлаш керак?

    Бу жуда муҳим савол. Негаки, яхши мутахассис мавзуни журналистга қараганда яхшироқ тушунганлиги сабаб, унинг матнлари ўқувчига кўпроқ ишонч бағишлайди. Экспертларнинг чиқишлари сизнинг нашрингиз обрўсини ошириб беради.

    Сизнинг вазифангиз нафақат матнни эълон қилиш, балки дўстлашиш ҳамдир. Дўст тутинган мутахассис ўз маслаҳат билан ёрдам беради, бошқа мутахассисни тавсия этади, номзод мутахассисни имтиҳон қилади.

    Бироқ, экспертлар билан мулоқот доим ҳам осон эмас: улар мавзуга шўнғиб кетган, ўз дунёлари билан яшаётган бўладилар. Кўпинча экспертларнинг материалларини таҳрир қилиш қийин кечади. Эсда тутинг: хато учун масъулият сиз ва сизнинг нашрингиз зиммасида.

    Ишнинг саккиз босқичи:

    1. Топиш. Яхши жойлардан излаш керак. Масалан, институтлардан. Таълим лойиҳаларидан. Яхши нуфузга эга юридик ва инсон ҳуқуқлари лойиҳаларидан. Яхши матбуотдан.

    Илмий мақолалар орқали изланг – cyberleninka.ru, scholar.google.ru каби.

    2. Текшириш. Google орқали излаш. Маслаҳатлашиш.

    Яхши мутахассис – ўз соҳаси доирасида ишлайди, яхши тузилмага эга бўлади, ишларини яхши нашрларда (халқаро – дунё учун очиқ) чоп этади, уни сиз ҳурмат қиладиган ҳамкасблари ҳам ҳурмат қилади, у ўзининг ваколат чегараларини яширмайди.

    Ёмон мутахассис ғалати қарашларни ифодалайди, шубҳали умумлашмаларга, ҳамма нарсага шарҳ беришга мойил, ўз соҳаси бўйича ҳеч ким уни билмайди. У ахлоқий қоидаларни бузади ва ишларини “чиқинди” нашрларда чоп этади.

    3. Келишувга эришиш. Биринчи мактубни тўғри тузинг. Сиз кимсиз ва нима исташингиз ҳақида аниқ ифода бериш муҳимдир.

    • Сиз кимсиз
    • Нима истайсиз
    • Матнлардан намуналар
    • Муддат
    • Қалам ҳақи
    • Келишув
    • Қизиқарли бўлса, батафсил айтиб бераман

    4. Вазифа қўйинг. Қўлланма юборинг – у универсал бўлиши керак. Формат ишлаши учун унинг шакллари бўлиши керак.

    5. Таҳрир қилиш. Мутахассислар янглишмайдилар, деб ўйламанг. Ҳурмат билан таҳрир киритинг. Ҳеч қачон муҳаррирлик хиссини йўқотманг.

    6. Келишиб олиш. Илмий далил ва экспертизани тасдиқлатиб олинг – хато қилиш осон. Ўз муаллифларингизни ноқулай вазиятга солиб қўйманг, акс ҳолда улар сизга ишонмай қўядилар.

    7. Ҳаволани юборинг ва миннатдорчилик билдиринг. Бу яхши муносабатдан дарак. Одамлар учун бу доим ёқимли бўлган.

    8. Имкони бўлса, қалам ҳақи тўланг.

    Александр Борзенконинг маҳорат дарси Қозоғистон ОАВ вакиллари, журналистлари ва мустақил муаллифлар учун ўқув журналистикаси бўйича уч кунлик интенсив машғулотлар доирасида ўтказилди. Ташкилотчи – AIR Academy.

    Лойиҳа АҚШ халқаро тараққиёт Агентлиги (USAID) кўмаги билан Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда

    Муаллиф: Анна Сухачева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read